Ҳар соҳадан бир шингил: Турли туман қизиқарли фактлар

Ҳар соҳадан бир шингил: Турли туман қизиқарли фактлар
Ҳар соҳадан бир шингил: Турли туман қизиқарли фактлар


Айтишларига қараганда инсон очликка 2 ой чидаши мумкин. Америкалик Чарлз МcНаб 123 кун овқациз яшаб жаҳон рекордини ўрнатган. У шу кунлар давомида фақат сув ва қаҳва ичган. Қуйида яна шу каби қизиқарли фактларимиздан бир қанчасини сиз учун жамладик. Марҳамат, улар билан танишиб чиқинг!

Илк шарикли ручкалар учувчилар учун яратилган.

Олимларнинг айтишига қараганда ёлғизлик одамни ҳудбинга айлантирар экан.

Дунёдаги энг оғир пиёз 2011-йилда Англияда, Пит Глейзбурк томонидан етиштирилган. Унинг вазни 8 кг 150 граммга тенг.

Кўзойнаклар кўзларни қуёшдан ҳимоя қилиш учун яратилган деб ўйлайсизми? Бироқ ундай эмас. Хитойликлар илк кўзойнакларни судялар учун яратганлар. Қора линзалар суд жараёни, ундаги тортишувлар чоғида ҳакамнинг эмоцияларини беркитиш учун мўлжалланган эди.
Идеал тозалик аллергия ривожланиш эҳтимолини яратади.

Бўри ўзидан кучли бўлган рақибга қарши жангга кирадиган ягона жонзотдир.

“Ламборгҳини” компанияси дастлаб тракторларни ишлаб чиқарган.


Кизай - дунёдаги ягона жигарранг панда. Унинг оғирлиги 100 кгга яқин. У кунига ўртача 20 кг бамбук истеъмол қилади.

Болалар кунига ўртача 400 марта, катталар кунига 15 марта кулишади.
Севгиси рад этилган ошиқларнинг  40%и клиник депрессияга тушадилар.

Ҳар беш кишининг иккитаси ўзининг биринчи муҳаббати билан турмуш қуради.

Ҳожатхонадан чиққандан кейин аёлларнинг 90%и, эркакларнинг эса 75 %и қўлларини ювишади. Қолганлар эса…

Ҳар 5 йилда аёл ўзининг бўйига тенг келадиган миқдорда лаб бўёғини ишлатади.
Ўрта ҳисобда энг бўйи паст одамлар японияликларга тўгри келади.

Инглизлар чойни бошқа ҳар қандай мамлакат аҳолисига қараганда кўпроқ ичишади. Масалан, америкаликларга нисбатан йигирма баравар кўпроқ истеъмол қилишади.

Россияни Европа ва Осиё қисмларига ажратадиган Урал тоғлари дунёдаги энг қадимги тоғлар ҳисобланади.

Инсон ўртача 7 сонияда уйқуга кетади.
Сиз ўз туғилган кунингизни дунёдаги деярли 20 миллион одам билан баҳам кўрасиз.

Ўртача олиб айтганда аёлларда ИҚ эркакларга қараганда юқори.

Уй бекаси уй шароитида кунига ўртача 11 километр юради.

Дунё аҳолисининг чорак қисми Хитойда истиқомат қилади.

Кўк кўзли одамлар зулматда яхшироқ кўришади.
Ўртача, киши овқатланиш учун тахминан беш йил сарфлайди.

Дунёдаги энг кенг тарқалган исм бу Муҳаммад.

Кенияда аҳолининг ярмидан кўпи 15 ёшгача бўлганларни ташкил этади.

Ўғил болалар кун давомида, қизларнинг кўпи тунда туғилади.

Аёллар эркакларга қараганда узоқроқ ва  баландроқ кулишади.
Эркаклар аёлларга қараганда 40% кўпроқ тер ишлаб чиқарадилар.

Ҳар қандай вақтда, Ердаги одамларнинг 0,7%и сархуш бўлади.

Киши кун мобайнида ўртача 18000 та қадам босади.

100 ёшдан ошган инсонларнинг 80%ни аёллар ташкил қилади.

Эгизакларнинг бармоқ излари ҳар ҳил бўлади.
Америкаликларнинг қирқ фоизи тиш шифокорига ҳеч қачон мурожат этишмаган.

Эскимослар ҳеч қачон хавфли деб ҳисоблаган нарсани қилмайдилар.

Ерда ҳар уч сонияда бола дунёга келади.

Баҳорда, болалар йилнинг бошқа вақтларига қараганда тезроқ ўсадилар.
Кўкрак сути билан боқиладиган болалар сунъий озиқлантиришда ўсган болаларга қараганда озғинроқ бўлиб ўсади.

Москва - миллиардерлар сони бўйича дунёдаги етакчи шаҳар, шунинг учун у дунёдаги энг қиммат шаҳар мақомига эга.

Америкаликлар болалар овқатига қараганда мушукларнинг овқатига кўпроқ пул сарфлашади.

Чарлз Осборн исмли бир киши олтмиш тўққиз йил давомида тинмай ҳиқичоқ тутган ҳолда юрган.

Оғир жисмоний меҳнат билан шуғулланадиган катта ёшли одам кунига 4 литр тер чиқаради.
Аёлларнинг 90%и универмагга кириши билан ўнгга юришади.

Ҳар ойда дунёда 2500 оналар янги туғилган чақалоқларини ташлаб кетишади.

АҚШда энг хавфли касб - бу Аляскада қисқичбақалар тутишдир.

Аёлларнинг йигирма тўққиз фоизи умр йўлдош танлашдан кўра поябзал танлашга кўпроқ вақт сарфлашади.
Мона Лизанинг қошлари йўқ. Флоренциядаги Уйғониш даврида модаистлар қошларини қириб ташлашган.

Уйни тезроқ ва қимматроқ сотиш учун уни сариқ рангда бўяш кифоя.

Ўйинчоқ ё-ё 16-асрда Филиппинда қурол сифатида пайдо бўлган.

Шветсарияда мактаб ўқитувчисининг иш ҳақи йилига 33000 АҚШ долларидан бошланади.

Ҳар куни эркакларнинг 70% ва аёлларнинг 57% душ қабул қилишади.

Турли хил рангдаги эгизаклар

Бу икки бола бир-бирига ўхшамайди, лекин улар ўртасида ўзига хос муносабатлар ўрнатилди. Кўпчилик дастлаб бу ўғил ва қизларнинг эгизак эканлигига ишонишмайди. Бундай табиат инжиқлиги ҳақиқатан ҳам сеҳрли кўринади......

Ёши жиҳатидан эркакдан каттароқ бўлган машҳур жуфтликлар

Замонавий жамият стандартлардан воз кечади. Эркаклар ва аёллар энди бўйи, ҳолати ёки ёши каби конвентсияларга эътибор беришмай қўйишди. Бугунги кунга қадар қанчадан қанча оилалар бунёд этилган. Уларнинг ичида ёш жиҳатидан аёл каттароқ бўлган оилалар ҳам мавжуд. Қуйида шундай машҳурлар оиласининг бир нечтаси ҳақида гапириб ўтамиз!...

ХХ асрнинг биринчи ярмидаги энг кассабоп бўлган филм ҳақида 6 та қизиқарли маълумот

Маргарет Митчеллнинг кариерасидаги ягона ва муваффақиятли китоб "Шамолларда қолган ҳисларим". Режиссёрлар Виктор Флеминг, Жорж Кукор ва Сем Вуд томонидан суратга олинган филм жуда ажойиб касса, кўплаб "Оскар" мукофотларини қўлга киритди ва кинотеатрларга ташриф буюриш бўйича барча рекордларни янгилади....

Хоналар учун парда танлашдаги кичик қоидалар

Ётоқхона, ошхона, меҳмонхонадаги пардалар услубини ўзгартириш ҳақида тез-тез ўйлаб қоласизми? Бу барчамиз учун интерернинг оддийгина бир буюми, аммо айнан у уйингиз дизайнини ўзгартириб юбориши мумкин. Пардалар салонига йўл олишдан аввал маслаҳатларимиз билан танишиб чиқинг......

Балкон интерери учун ажойиб ғоялар

Кўп қаватли уйлардаги ҳар бир балкон- ўзига ҳос омбор вазифасини бажаради. Бу ерда кўпчилик керакциз буюмларни сақлайди. Ҳамма бу нарсалар қачонлардир керак бўлиб қолади деган фикрда, албатта. Баъзи уй бекалари балкон қанчалар фойдали жойга айланиши мумкинлигини тасаввур ҳам қилишолмайди....

Фойдали нонушта формуласи

Нонушта учун умумий қоида мавжудми? Бизни ҳар қандай ҳолатда ҳам эрталабки нонуштадан воз кечмасликка ундаган Америкла ва Британия олимлари бу саволга жавобни яқиндагина тақдим этдилар. “Вақтим етмайди”, “Эрталаб иштахам йўқ”, “Семириб кетишдан қўрқаман” ёки “егим келмаябди” каби баҳоналар қабул қилинмайди....

Мактабдан қувилган аммо таниқли бўлишга эришган шахслар

Қуйидаги рўйҳатимизда биз келтирадиган 8 нафар шахс ҳеч нарсага айниқса, мактабдан қувилганига ҳам қарамай машҳурликка эришган....

Мўғул ҳақидаги қизиқарли фактлар

Мўғулистон - аксарият одамлар мактаб тарихидаги китоблардан фақат ваҳший кўчманчилар гуруҳи билан эсланадиган диёр. Бир вақтлар ҳаммаси айнан шундай эди, аммо замонавий Мўғулистон ўтган асрлардан бу қадар ўзгармади. Уфқдан уфққа чўзилган чексиз даштларни яна қаерда ҳам кўриш мумкин? Фақат бу ерда ва Аргентина пампасида ҳам....

Сут, кетчуп, сақич ва бошқа дунёнинг турли мамлакатларида тақиқланган маҳсулотлар

Австралия ва Янги Зеландияда сизни лосос билан сийлашмайди. Бошқа нарсалар қаторида АҚШда Киндер Сурприсе ва Канадада пастеризация қилинмаган сутни сотиб ололмайсиз, Сингапурда сақич ва Кетчуп сотилмайди......

Аҳоли сони 100 млн кишидан ошиб кетган мамлакатлар

Дунё аҳолисининг ўсиши йилига 1,1 фоизни ташкил этмоқда (83 миллион кишига яқин) дея хабар бермоқда фаcте.ру. Ушбу кўрсаткичи ХВИИИ асрда саноат инқилобидан кейин тез суръатда ўсишни бошлади. Жаҳон аҳолиси 1800 йилдаги миллиарддан етти миллиарддан ортиқ кўрсаткичгача ўсди, 2030 йилга келиб, 8,6 млрд кишига етади. Аҳолиси 100 млн кишидан ортиқ...

Фикр қўшиш