Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари

Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари
Оддий тузнинг ноодатий қўлланилиш усуллари


Ошхонада туздан-да кўпроқ ишлатиладиган маҳсулотни топиш мумкинми? Биз уни баъзида сезмай ҳам қоламиз, борми бор- фойдалангач, унутамиз. Пазандачиликдан ташқари уни яна нималарда ишлатиш мумкин? Аниқланишича, ундан кўпгина нарсаларда фойдаланиш мумкин экан!

Шундай экан, текширишни ошхонадан, аниқроғи совутгичдан бошлаймиз! У ерда туҳумларни кўрябсиз, аммо улар қачондан бери турганини билмайсизми? Тухумларни ўта шўр сувга солинг. Эски тухумлар сув устига сузиб чиқади, янгилари эса сув тубига чўкади.
Пишлоқни совутгичда узоқ муддат, моғор бостирмай сақлашни истайсизми? Шуинчаки пишлоқни тузли сувга чайилган докага ўранг.Ёз кунларида дастурхонда қолиб кетган сариёғ қай ҳолатга келишини биласизми? Тўғри, у эриб, ноҳуш бўтқасимон кўринишга эга бўлади. Агар сариёғни тузли сувда чайилган қоғоз сочиқ билан ўраб қўйсангиз, у эриб кетмайди.

Қувуриш пайтида ёғ сачраши сизга таниш ҳолатми? Бундай ҳолатда қизиб турган ёғга бирор маҳсулотни солишдан аввал унга озгина туз солинг. У ортиқча суюқликни тортиб олади ва масаллиқ солинган пайт ёғ сачрамайди.
Бирор нима пиширмоқчимисиз? Агар қолип остига озина туз сепилса, печениелар куйиб кетмаслигидан ҳабардормисиз?!
Бир чимдим ош тузи шоколад, қаҳва ва торт учун тайёрланаётган кремнинг таъмини янада яхшилашини, туҳумлар тезроқ кўпиришига ёрдам беришини ва сутни ачиб қолишидан сақлаб қолишини биласизми? Сут ҳақида айтадиган бўлсак, у бироз куйганда мазасини яхшилайди. Шунчаки сутга озгина туз қошиб, совитинг. Агар сут тошиб кетса, газ плитасига туз сепинг, шунда куйган исдан ҳалос бўласиз.
Бизнинг бу “ёрдамчимиз” балиқ таомларини ҳуш кўрувчиларга ҳам асқотади. Агар балиқдан сув ўтларининг ҳиди келаётган бўлса, уни туз аралаштирилган муздек сувда ювиш керак. Агар балиқ тайёрланишидан аввал 5-10 дақиқа тузлаб қўйилса, туз сингади ва қовурилаётган балиқ уваланиб кетмайди. Силлиқ балиқни тозалаш осон бўлиши учун қўлларни шўр сувга тиқиб олиш кифоя.
Қўзиқоринни ҳуш кўрувчиларга кичик сирни очамиз. Агар қуритилган қўзиқоринлар бироз тузланган сувга бўктирилса, улар янгидай кўринишга эга бўлади.

Энди ошхонани тартибга келтирамиз. Агар тайёрлаётган таомингизни газ плитасида унутиб қолдирган бўлсангиз, кастрюлка ёки товага туз сепинг. Бу сизнинг унутувчанлигингиз оқибатларини осонгина тозалайди.
Шунингдек, туз стол ва идишларни сувдан қолган оқ доғлардан тозалайди. Бунинг учун 1 ошқошиқ тузни 1 чойқошиқ ўсимлик ёғи билан аралаштиринг.

Ошхона губкаларини бироз тузли сувга бўктириб, янгилаш мумкин.

Ноҳуш ҳидларга келадиган бўлсак, совутгичдаги ушбу ҳидларни кетказиш учун туз ва сода аралашмасидан фойдаланинг. Туз долчин билан аралаштирилса, микроўлқинли ёки газ печидаги ҳидларни кетказиши мумкин.

Уйдаги ҳавони янгиламоқчимисиз? Апелсинни иккига бўлиб, иккала бўлакка ҳам туз сепинг.
Ошхонани ҳам тозалаб бўлдик, энди уй йиғиштириш, кир ювиш ва тозалашга ўтамиз! Бирор мисдан ясалган буюмни ялтиратиб тозалаш учун туз, ун ва циркадан бир ҳил миқдорда солиб, тайёрланган пастадан фойдаланиш мумкин. Бунинг учун пастани бирор метал буюмга яхшилаб суртиб, сўнг артиб ташланади.

Энг кўп дам олувчи 10 та мамлакат

Қаерда бўлишдан қатъий назар дам олишни барча бирдек ёқтиради. Эҳтимол, ер юзидаги барчани бирлаштира олувчи ҳусусиятлардан бири айнан якшанба умумий дам олиш куни эканлигидир. Аммо шундай интенсивлик билан дам оладиган бир қанча мамлакатлар мавжуд. Биз бошқаларга қараганда кўпроқ дам олувчи 10 та мамлакатни жамладик. Марҳамат, улар билан танишинг....

Дунёдаги энг мураккаб тиллар топ 8 рейтинги нарвег, иврит, араб тили

Ҳорижий тилларни ўрганиш инсонга кўплаб имкониятларни тақдим қилади. Саёҳатлар, даромадли иш, янги танишувлар шулар жумласидандир. Аммо, бошланишига ўрганиш осонроқ бўлган тил билан қизиққан маъқулроқ, бизнингча. Ўрганиш учун энг қийин тиллар қайси эканлигини биласизми?...

Жонни Депп ҳақидаги 14 та қизиқарли маълумотлар

Тирик жон бор эканки, турли туман одат ва феъл атворга эгадир. Уларнинг ичида ғаройиб одатлар ҳам талайгина. Бугунги мақоламизда машҳур Голливуд актёри Жонни Деппнинг ўзи ҳақида айтиб ўтган қизиқарли одатлари ҳусусидаги маълумотлар тўғрисида гаплашамиз!......

ЖАР: кўпчиликка маълум ва номаълум Африка

Кўпчилик одатда Африка мамлакатларини ўта ночор аҳволда бўлган, одамлари қашшоқликда яшайдиган маскан сифатида тасаввур қилади. Агар сиз ҳам шундай фикрда бўлсангиз, ҳақ эканлигингизни айтишдан ўзга чорамиз йўқ. Аммо ушбу қитъада жойлашган Жанубий Африка Республикаси туризм соҳасида жуда илғор. У қитъанинг энг ривожланган мамлакати ҳисобланади....

Майиз тушкунликдан ҳалос этади

Қуритилган узум қоқиси –майиз, нафақат мазали егулик, балки инсон организми учун ғоят фойдали витаминлар захираси ҳамдир. Майизда глюкоза, фруктоза ҳамда озуқа тўқималари мавжуд. Шунингдек Б гуруҳи витаминлари, Ҳ ва ПП дармондорилари ҳам кераклича топилади....

ТОНГ ВА КЕЧДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР

ТОНГ ВА КЕЧДА АЙТИЛАДИГАН ЗИКР...

РУЗА ТУТИШ (ОГИЗ ЁПИШ) ДУОСИ

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси نَوَيْتُ أَنْ أَصُومَ صَوْمَ شَهْرَ رَمَضَانَ مِنَ الْفَجْرِ إِلَى الْمَغْرِبِ، خَالِصًا لِلهِ تَعَالَى أَللهُ أَكْبَرُ Навайту ан асувма совма шаҳро рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар. Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис...

Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

Фотошоп, косметика ва жарроҳлик амалиёти имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда “кумирга айланган чехра эгалари ҳақиқатдан ҳам табиий чиройга эгами?” деган савол туғилади. Уларнинг гўзаллиги мерос эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун биз машҳур юлдузларнинг болалик суратларини кўриб чиқишга қарор қилдик. Демак, бошладик!...

Келажакнинг нуфузли касблари

Бугунги кунда технология шундай жадаллик билан ривожланиб бормоқдаки, 5-10 йилдан кейин ҳеч кимнинг ҳаёлига ҳам келмаган касблар пайдо бўлиши мумкин. Ҳозирда обрўли ҳисобланганларига эса эҳтиёж ҳам қолмайди......

Ислом Каримов ҳақида маълумот

Ислом Каримов Ўзбекистоннинг замонавий тарихидаги энг машҳур шахсдир. У мустақил Ўзбекистон давлатининг биринчи Президенти бўлиб, мамлакат ривожига салмоқли ҳисса қўшган. 1938 йил 30 январда оддий деҳқонлар оиласида туғилган Каримов ижтимоий юксалишнинг узоқ йўлини босиб ўтди ва Ўзбекистон тарихига улкан ҳисса қўшди......

Фикр қўшиш