Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари
Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари


Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади.

Ўрик мевасида кўп миқдорда калий мавжуд. Бу эса унинг буйраклар фаолияти учун фойдали озуқа эканлигини билдиради. Яъни ўрик истеъмол қилганда пешоб ажралиши фаоллашади. Бош мия фаолияти учун зарур магний ва фосфор ушбу мевада сероб. Диққатни жамлай олмаслик, нерв импулслари ўтказувчанлигининг бузилши каби холатларда ўрик энг яхши кўмакчи.

Камқонлик, ҳомиладорликдаги токсикозда ўрик ёки мева қоқиси тавсия этилади. Ўрикдаги темир моддаси организмга осон сўрилгани боис у фойдали саналади.

Тери муаммолари, шунингдек, кўз равшанлигини оширишда ҳам ўрик фойдалидир. Ундаги бета- каротин (А витамини) кўзлар ва тери ҳолатига ижобий таъсир кўрсатади.
Ўрик пектин моддасига бой саналади. Пектин организмни тозалаш ҳусусиятига эга. У тиқинларни ҳайдаб чиқариш, шунингдек, холестерин миқдорини камайтиришга ҳизмат қилади.

Ўрик шарбати табиий антибиотик ҳисобланади. Инфекцион касалликлар, грипп, томоқ оғриғида оз-оздан ўрик шарбатини қабул қилиш, бемор аҳволини енгиллаштиради.
Кимларга мумкин эмас?
Ўрик меваси қандли диабет билан оғриган кишилар учун тавсия этилмайди. Айрим манбааларда ушбу мева гипотериоз хасталигида ман этилади дейилган. Шунингдек, жигар касалликларида ҳам ўрик меъёрда истеъмол қилиниши керак, дейди мутаҳассислар.

Ўрик таркибидаги моддаларга юқори сезувчанлик аниқланганда ҳам уни истеъмол қилиш мумкин эмас.
Мағзи фойдалими ёки зарарли?
Бу борада турли фикрлар мавжуд. Айримлар ўрик мағизи (қуритилган ҳолда), ошқозонга тушгач, синил кислотасини ҳосил қилади ва бу организмни зарарлаши мумкин дейди. Бошқалар эса меъёрда истеъмол қилинса, ножўя таъсирлари йўқ деган фикрда.
Косметологияда ўрик мойидан кенг фойдаланилади. Ҳусусан тери парваришида ушбу мой юзни тиниқлаштиради, ҳуснбузарларнинг пайдо бўлиши билан курашади. Тери жарохатлари, кўкариш енгил куйишларда ўрик мойи суртиб қўйилса, бемор аҳволи яхшиланади.

Бир кунда уч маҳал, 1 стакандан ўрик шарбатини қабул қилишга одатлансангиз, қабзият, дисбактериоз, метеоризм даф бўлади.

Шуни унутмангки, ўрик меваси ҳар кимга турлича таъсир кўрсатиши мумкин. Мева шарбатини истеъмол қилгач, қорин дам бўлиши, спазм кузатилса, демак, унинг миқдорини камайтириш лозим.

Ҳуррем ва султон Сулаймоннинг биз билан замондош бўлган авлодлари

Бир пайтлар уч қитъа ҳукмдори бўлган султон Сулаймон ва рафиқаси Ҳуррем султоннинг авлодлари борми? Улар ҳозир қаерда яшайдилар ва нима иш қиладилар?......

Қимматбаҳо зумрад тоши ва у ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Зумрад кристаллари салбий энергиядан халос бўлишга ёрдам беради, эгасини ижобий томонга йўналтиради, бизнес ва ташаббусларда муваффақият келтиради. Ушбу ноёб тошлар одамга муаммоларни ҳал қилиш ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиш учун зарур бўлган кучни беради......

Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар

Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда......

Бундан 67 йил муқаддам янги давр бошланди

1957-йил 4-октябрда инсоният ақл бовар қилмас сакрашни амалга оширди! Тўртта радио антеннали митти металл шарча бўлган "Спутник-1" космик кемаси космосга йўл олди ва Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлди......

Гарри Поттер рўл ўйнаган қаҳрамонлари аслида қандай кўринишда бўлишлари керак эди?

Гарри Поттер ҳақидаги филмларнинг яратувчилари экранга ўтказилганида китоб қаҳрамонларига нисбатан жуда эҳтиёт бўлишган. Бироқ, ташқи кўринишларнинг "унутилган" тафсилотлари борки, романлар мухлислари ҳали ҳам кино ижодкорларини эслашади....

Патлар ҳақида қизиқарли 8 та маълумот

Кўп жиҳатдан қушлар ўз гўзаллиги учун патлардан қарздор. Уларнинг шарофати билан одамлар қушларни турларга ажрата олишади, лекин шу билан бирга уларнинг хусусиятлари ҳақида жуда кам билишади. Биз табиатнинг яна бир мўжизаси бўлган ва кўпинча одамлар ҳаётнинг энг кутилмаган соҳаларида ишлатадиган патлар ҳақида қизиқарли маълумотларни сизлар учун...

Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Яхши кўринишга эга бўлиш ва ўзингизни аъло даражада ҳис қилишингиз учун кўпроқ суюқлик ичинг......

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

Сўнгги корейс маликасининг фожиали тақдири

Лу сулоласининг вакиласи бўлган тарихдаги сўнгги корейс маликасининг тақдири барчани лол қилиши табиий. Сиёсий ўйинлар, хиёнатлар ва ёлғизлик малика Ток Хени бутун умр давомида тақиб қилган. Аммо ҳеч бир нарса унинг иродасини бука олмади, Ватанига бўлган муҳаббатини сўндирмади. Чосонни идора қилган йигирма олтинчи ҳукмдорнинг қизи бўлган малика...

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ? 1.Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг.  Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак...

Фикр қўшиш