Машҳур миллиардерлардан бири Марк Сукербергнинг муваффақияти, севги қиссаси ва оиласи ҳақида қизиқарли маълумотлар

Машҳур миллиардерлардан бири Марк Сукербергнинг муваффақияти, севги қиссаси ва оиласи ҳақида қизиқарли маълумотлар
Машҳур миллиардерлардан бири Марк Сукербергнинг муваффақияти, севги қиссаси ва оиласи ҳақида қизиқарли маълумотлар


Бугунги мақоламизда дунёнинг энг машхур миллиардерларидан бири “Фаcебоок” ижтимоий тармоғи асосчиси Марк Сукерберг ва унинг рафиқаси Пристилла Чанларнинг муҳаббати тарихи ҳақидаги қизиқарли маълумотларимизни сиз билан ўртоқлашамиз!

Марк ўз жуфти учун никоҳ узуги танлар экан унинг бошқаларга ўхшамаган бўлишини истаган ҳолда рубин ва олмослар билан безатилган бу тухфани  ўз ғоялари асосида ишлаттирди. Ушбу узук унинг бойлиги олдида денгиздан томчи бўлса ҳам, оз эмас кўп эмас 25 минг долларга айланди.
Марк ўрта мактабда ўқиб юрган йиллари программалаштириш иши билан қизиқиб қолди. У бу сохага шунчалар берилиб кетдики, тез орада унинг ота-онаси Маркни “Пҳиллипс Эхетер Аcадемй” ўқув масканида ўқита бошладилар. Марк Девид Нюмандан сабоқ олишга киришди. Нюман илк бор Маркни дахо дея атади. Унинг шогирди машғулотлар пайтида ҳам турли-туман шўхликлар қилиб, компютерларни програмалаштиришга уринарди.

Марк тахсил йилларида турфа мукофотлар билан тақдирланди. Бўлғуси миллиардер гоҳ математика бўйича катта ютуқларга эришса, гоҳ астрономия, гоҳо эса физика фанига доир билими билан барчани ҳайратга соларди. Коллежга ўқишга кираётган пайтида маҳсус сўравномага инглиз тили билан бир қаторда француз, иврит, лотин ва қадимги Рим тилларида бемалол мулоқат қила олиши мумкинлигини ёзиб қўйди. Марк нафақат аниқ фанлар, балки тил ўзлаштириш борасида ҳам жуда иқтидорли эди.

Гарвард университетига киргач Маркнинг баҳолари пасайиб кетди,. Бу унинг ақли ўтмаслашиб қолгани учун эмас, балки программалаштириш иши Маркни буткул банд қилиб қўйгани билан боғлиқ эди. Тез орада у ўз муаллимларига университет базасидаги талабалар номини интернетда қайд этиш ғоясини тақдим этди. Олинган рад жавоби Марк томонидан “Фаcемаш” сайтининг очилиши ва унда барчат алабаларнинг номи қайд этилишига тўсқинлик қила олмади. У жойлаштирилган суръатлар тагига кимнинг расми яхшироқ эканлигига баҳо беришни таклиф этди. Яратилган сайт талабалар орасида оммалашиб кетди. Аммо Гарвард маъмурияти Маркка сайтни ёпиш талабини қўйишди. Марк сайтни ёпди, лекин кўп ўтмай талабалар истаги билан қайтадан очди.

Шундай қилиб 2004 йилнинг 4 феврал санасида “Фаcебоок” ижтимоий тармоғи пайдо бўлди. Янги сайтда биринчилардан бўлиб рўйхатдан ўтган талабалар орасида Пристилла Чан ҳам бор эди.
Пристилланинг ота-онаси келиб чиқиши асл Хитойликлардан бўлиб, Ветнамдан 70-йиллар ўрталарида қочиб келишганди. Уларнинг фарзандлари Америкада дунёга келди. Каттаси Пристилла бобоси ва бувиси билан бирга вояга етди. Қизалоқнинг ота-онаси эса Хитой ресторанида 18 соатлаб ишлашга мажбур эдилар. Молиявий ҳолат яхшилангач, Чанлар оиласи ўзларининг кичик овқатланиш масканларига эга бўлишди ва фарзандларини Америка университетларида ўқитишга қарор қилдилар. Пристилла бу фидойиликнинг барчасини теран англаган ҳолда вояга етди. У кичик қизалоқлик пайтларидаёқ информатика ўқитувчисидан Гарвардга кириш учун нима қилиш керак эканлигини сўраган эди. Ўқитувчи бу саволдан ҳайратга тушиб қолди ва қизалоққа фақат аъло баҳоларга ўқиш кераклиги, шунингдек, гарвардга кириш пайтида спортдаги кўрсаткичлар инобатга олинишини айтиб, теннис билан шуғилланишни маслаҳат берди. Пристилла мақсадига эришди!
Марк билан Пристилланинг танишувларидан кейин “Фаcебоок” асосчиси мутлақо бахтли инсонга айланди. Улар талабалар базмида танишиб қолишди. Ўша базмдан сўнг улар орасида муҳаббат пайдо бўлди. Марк Гарвардни ташлаб ўз лойиҳаси устида иш бошлашга қарор қилди, бироқ Пристилла унинг орқасидан бормади. Чунки у машхур университетда таълим олиб, ўз ота-онасининг орзусини рўёбга чиқариши шарт эди. Аммо қиз Маркнинг келажаги буюк эканлигига ишонар, Марк эса бир кун келиб Пристилла билан бахтли ҳаёт кечиришига аниқ ишонар эди. Оламшумул маваффақиятлар ва миллионлар Маркни ўзгартира олмади. Атрофидаги сон-саноқсиз қизлар ичидан ўша, талабалик йилларида севиб қолган хитойлик қизни танлади.
2012-йилнинг 19 май куни Пристилла ва Марк қизнинг диплом олиши муносабати билан ташкиллаштирилган базмга дўсту қариндошларини таклиф этдилар. Зиёфатда келин ва куёв пайдо бўлгач, йиғиганлар тўйга келиб қолганларини англашди. Истаса дунёнинг энг машхур дизайнерларидан қимматбаҳо никоҳ либоси ҳарид қилишимумкин бўлган келин ким томонидан тикилгани номаълум оддий никоҳ кўйлаги билан чекланди.
Марк рафиқаси учун эмас, унинг бувиси учун хитой тилини ўрганди. Чунки қизнинг бувиси инглиз тилида гаплашишни умуман билмас, айнан ана шу аёл Пристилланинг ҳаётида беқиёс ўрин тутарди. Марк Пристилланинг бувисидан ўз рафиқасига берган тарбияси учун миннатдор эканлигини яширмайди. Пристилла Маркни ҳар жабхада қўллаб қувватлайди, унинг ҳаётида муҳим аҳамиятга эга инсон эди. Уч бор ҳомиласидан айрилган Пристилланинг тушкун кайфияти Маркка ҳам таъсир этиб турган бир пайтда оилада туғилган илк қиз фарзанд уларни дунёдаги энг бахтли ота-онага айлантирди. Миллиардер фақатгина меҳрибон турмуш ўртоқ эмас, ажойиб ота ҳам бўлиб чиқди. Кейинчалик улар яна бир ширин қизалоқнинг ота-онасига айланишди.

Чапақай инсонлар ҳақида кўпчилликка номаълум бўлган қизиқарли маълумотлар

Нега инсонларнинг кўпчилик қисмини ўнақай, жуда кам қисмини эса чапақайлар ташкил этади? Ҳатто олимлар ҳам бу саволга жавоб топа олишмади. Бироқ, улар бу хусусият табиатдан ўзига хос совға эканлигига аминлар. Тўғри, олимлар бирон бир сабабга кўра бундай совғани қандай қилиб мерос қилиб олиш ҳақида билишмайди. Агар ота-оналардан бири чап қўл бўлса,...

Матраслар ҳақида кўпчилик билмаган 5 та ҳайратланарли факт

Ҳар бир уйда матраслар мавжуд, биз бу буюмга ўрганиб қолганмиз лекин унчалик ҳам эътибор қаратмаймиз. Матраслар ҳақида сиз билмаган бир нечта далиллар мавжуд. Уларни сиз билан бўлишамиз!...

Буюк файласуфларнинг бойлик ва камбағаллик ҳақидаги иқтибослари

Пули кўп эмас, қаноатли инсон бойдир, ҳамма нарсага эга одам эмас, сотиб олиш мумкин бўлмаган нарсага эга бўлган одам бахтлидир, чиройнинг ҳам юз гўзаллиги эмас, қалб гўзаллиги қадрланади....

Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси

Ҳар бир киши хоҳ давлат корхонасида бўлсин, хоҳ ҳусусий ишхонада ишласин, ишга кечикиб бориб, бошлиғидан дакки эшитишни истамайди. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ишга кечикиб қоламиз. Бироқ баъзилар деярли ҳар доим кечикишни канда қилмайдилар. Шундай кезларда кечикмаслик учун нималар қилиш керак? Бу саволда 6 та қоида орқали жавоб берамиз....

Дунёдаги энг катта ва ажойиб кутубхоналар ҳақида фактлар

Француз фотосуратчиси Тибо Пуери кўп йиллардан буён Европада ноёб кутубхона интерерларини излаб келади. Ҳозирда Тибонинг коллекциясида 25 та кутубхона мавжуд......

Чақалоқлар ҳақида кўпчилик билган ва билмаган қизиқарли маълумотлар

Янги туғилган чақалоқларнинг сезги ва генетик хотираси кўплаб олимларни қизиқтиради. Бугунги мақоламиз орқали чақалоқлар ҳақида қизиқарли бўлган маълумотларни сизларга тақдим этамиз......

Рамазон таквими - (2022) сахарлик, огиз ёпиш ва Ифторлик огиз очиш дуоси

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа Аллоҳу акбар. Ифторлик (оғиз очиш) дуоси Аллоҳумма лака сумту ва бика ааманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афтарту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту бироҳматика йаа арҳамар рооҳимийн....

Атрофимиздаги ёқимли “душман”лар ёки саломатликка салбий таъсир этувчи замонавий техника воситалари

Узоқ давом этадиган толиқиш, сурункали чарчаш, эрталабдан бошлаб қийнайдиган бош оғриғи, ҳолсизланиш каби аломатлар уйда тўлиб-тошган электр жиҳозлар (музлатгич, телевизор кабилар) томонидан ҳосил бўладиган электромагнит нурланиш оқибатида юзага келади. Бу нурланиш организмнинг ҳимоя воситаларини кескин пасайтириб асаб-руҳий тизими фаолиятини...

Немис фотографининг тинчлантирувчи қиш манзаралари

Қаттиқ совуқ қиш ўз позицияларидан воз кечмайди. Биз сизни қишки Эвропанинг сеҳрли фотосуратларига саёҳат қилишга таклиф қиламиз, чунки қор ва совуқнинг ҳам ўзига хос жозибаси бор. Бу суратларни реҳпих тахаллуси остида Инстаграм аккаунтини юритувчи ёш немис фотографи Давид Детҳлефс суратга олган....

Қайси сабзавот ва ичимликлар чанқоқбосди саналади?

Яхши кўринишга эга бўлиш ва ўзингизни аъло даражада ҳис қилишингиз учун кўпроқ суюқлик ичинг......

Фикр қўшиш