Намоз тугаганда ўқиладиган дуо

Намоз тугаганда ўқиладиган дуо
Намоз тугаганда ўқиладиган дуо


Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:

اللهُمَّ أَنْتَ السَّلاَمُ وَمِنْكَ السَّلاَمُ تَبَارَكْتَ يَا ذَا الْجَلاَلِ وَالإِكْرَامِ

«Аллоҳумма антас салам ва минкас салам, табарокта йа зал жалали вал икром», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сен саломсан ва салом Сендандир. Эй улуғ ва ҳурматли зот, Сен баракотлисан.)

Имом Муслим ривоятлари.

* Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлсалар:

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ، اللهُمَّ لاَ مَانِعَ لِمَا أَعْطَيْتَ وَلاَ مُعْطِيَ لِمَا مَنَعْتَ وَلاَ يَنْفَعُ ذَا الْجَدِّ مِنْكَ الْجَدُّ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодир. Аллоҳумма ла маниъа лима аътойта ва ла муътийа лима манаъта ва ла йанфаъу зал жадди минкал жадд»ни ўқир эдилар.

(Маъноси: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ. Мутлақ мулк Уники ва ҳамд ҳам Унгадир. У ҳар нарсага қодирдир. Эй Раббим, Сен берган нарсани манъ қилувчи йўқ. Ва Сен манъ қилган нарсани берувчи йўқ. Буюклик Сендандир, бошқанинг буюклиги фойда бермайди.)

Имом Бухорий ва Муслим ривоятлари.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ алайҳиссалом:
«Ким ҳар бир намоз сўнгида ўттиз уч мартадан «субҳаналлоҳ, алҳамдулиллаҳ, Аллоҳу акбар», деб юзинчисини

لاَ إِلَهَ إِلاَّ اللهُ وَحْدَهُ لاَ شَرِيكَ لَهُ لَهُ الْمُلْكُ وَلَهُ الْحَمْدُ وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ

«Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъала кулли шайин қодийр», деб айтса, гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам, кечирилади», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

* Муоз розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менинг қўлларимдан ушлаб: «Эй Муоз, Аллоҳга қасамки, мен сени яхши кўраман ва сенга ҳар намоз сўнгида

اللهُمَّ أَعِنِّي عَلَى ذِكْرِكَ وَشُكْرِكَ وَحُسْنِ عِبَادَتِكَ

«Аллоҳумма аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик»ни айтишни тавсия қиламан», дедилар».

(Маъноси: Эй Аллоҳим, Сени зикр этишда, Сенга шукр қилишда ва ибодатингни гўзал бажаришда менга ёрдам бер.)

Абу Довуд ва Насаий ривоятлари.

* Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намоз сўнгида:

اللهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الكُفْرِ وَالفَقْرِ وَعَذَابِ القَبْرِ

«Аллоҳумма инний аъузу бика минал куфри вал фақри ва ъазабил қобр», деб айтар эдилар.

(Маъноси: Аллоҳим, куфрдан, камбағалликдан ва қабр азобидан Сендан паноҳ тилайман.)

Ибн Сунний ривоятлари.

Охирги имконият

- Ҳасан Басрий бир бродарини дафн қилгандан кейин унинг қабри устидан турдида ёнида турган инсонга ўгирилиб: - Нима деб ўйлайсан ҳозир бу (кўмилган инсон) дунёга қайтарилса нима қилган бўлар эди?...

Энг чиройли дуо

"Пайғамбаримиз Муҳаммад салаллоҳу алайҳиссалом ДУО ҳам ИБОДАТдир деб марҳамат қилганлар. Пайғамбаримиз алайҳиссалом "НАМОЗлари сўнгида ушбу ДУОни ўқиганлар......

Сабр ҳақида

Домла минбарга чиқиб, зоҳидлик, сабр ва исрофни тарк қилиш ҳақида гапира бошлади. Кўча тозалайдиган ишчилардан бири унинг гапини бўлди: - Тақсир! Сиз ишга қимматбаҳо машинада, қимматбаҳо кийимларда , масжидни тўлдирар даражада хушбўй атирларни сепиб келасиз. Қўлингизда айфон. Йил ора умрага борасиз....

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Одам (А.С.)нинг фарзандларига бешта насиҳати

Абу Лайс ас-Самарқандий ҳазратларининг «Танбеҳул ғофилийн» китобида Одам алаҳиссаломнинг фарзандларига "БЕШТА ВАСИЯТИ" келтирилган. Агар диққат қилсак, ана шу васиятларнинг ҳар бирида инсоннинг руҳига қаратилган насиҳатлар бор......

Қиёмат куни хурсанд бўлай десангиз...

Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатамиз. Ўшанда унга дейилади:) “Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил!)...

Қаттиқ қалбга насиҳат бекор

“Эй Одам фарзанди! Махлуқларни лаънатламанг, лаънат ўзингизга қайтади. Эй Одам фарзанди! Осмон Исмларидан бири сабабли ҳавода устунсиз тик турибди. Аммо қалбларингиз эса Китобимдаги мингта ваъз насиҳатим билан ҳам тўғри эмас! Эй инсонлар! Тош сувда юмшамаганидек, ваъз ҳам қаттиқ қалбга таъсирини ўтказа олмайди......

Биласизми

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фарзандлари: ➖ 1. Қосим (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо) ➖ 2. Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо) ➖ 3. Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)......

Қазога розилик мўминнинг сифати

"Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг кулим ва расулимдир. Ким казои кадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр килмаса, берганларимга каноат этмаса, Мендан бошка худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса,...

Кўзи кўр авлиё

Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан...

Изохлар 2

  1. Офлайн
    Qahramon
    Qahramon 5 апреля 2025 02:57
    Barcha musulmonlarni Alloh jannat bilan soʻylasin.

    ,,Siylasin", demoqchi edim uzur soʻrayman.
  2. Офлайн
    Soliha
    Soliha 29 марта 2023 03:48
    Alloh hammamizdan rozi bo‘lsin

Фикр қўшиш