Қуёш ҳақида сара шеърлар тўплами узбекча шеър

Қуёш ҳақида сара шеърлар тўплами
Қуёш ҳақида сара шеърлар тўплами


ҚУЙОШЖОН — Одил Абдураҳмон

Ён, қуёшжон,
Жон қуёшжон,
Отди оппоқ
Тонг қуёшжон.

Дон-дунимга
Ҳосил тилаб,
Бошларини
Қўйгин силаб…

Юртимизга
Нур сочавер,
Халқимизга
Бахт очавер.


ЯШАСИН ОФТОБ — Нуруллоҳ Остон

Чақинлар тинди,
Гиёҳлар унди.
Ёғдуга чўмди –
Яшасин офтоб!

Шудрингда акси,
Япроқда рақси,
Файзлидир баҳси –
Яшасин офтоб!

Қўрқмаймиз тундан,
Яйраймиз кундан.
Тириклик шундан –

Яшасин офтоб!


ҚУЙОШ — Ҳалима Аҳмедова

Шунчалар чаққонсан, шунча озода,
Сендан покланади ҳатто тоғ-у тош.
Энг кичик майсадан дарахтларгача
Ғуборин ювасан эринмай қуёш.

Япроқларнинг нафис табассумида
Жилва этар сенинг нурли афсонанг.
Яратган нафаси уфурган жойдан
Асли бунёдмикан ёки кошонанг?..


ЙОЗ БИЛАН ҚУЙОШ — Маҳмуд ТЎЙЧИЕВ

Қуёш ёз билан ўртоқ,
Ажралгиси келмайди.
Кеч кириб қолганда ҳам
Уйи томон елмайди.

Дўстларнинг суҳбатига
Ошиққандай жўралар,
“Салом!” – дея Қуёшжон
Тонг-саҳардан мўралар.

Шу дўстликнинг меҳридан
Баҳра оламиз барча.
Болалар-у катталар,
Ер, осмон, яна қанча.

Гап кўп экан, билсангиз,
Иноқлик, аҳилликда.
Барака ҳам шу ерда,
Беминнат сахийликда.

Шундай тўкинлик, тўқлик,
Шундан чор атроф кўркам.
Кундан-кун яшнаб борар,
Менинг жонажон ўлкам.

Дунё шундай ғаройиб,
Сирга тўла табиат.
Жаннатмонанд юртимда
Ҳаёт гўзал то абад!

 

ҚУЙОШ БИЗГА ЎХШАРКАН — Умида АБДУАЗИМОВА

Бизга ўхшар ёзда қарай олмасдим, қуёшга.
Тик қарасам тўларди кўз ёшга.
Қишда бошқача бўлиб қолибди,
Булутларга ўралиб олибди.

Иссиқ кийимлар кийиб юрибман.
Қуёшга тик қараб турибман.
Ёқимли хаёлларга берилдим.
Қуёш бизга ўхшаркан, деб билдим.


ҚУЙОШ МEҲРИ — Рустамбек Туропов,

Мусаввирдек чизар ҳар кун
Дов-дарахтлар андозасин.
Зар қаламда ифодалар
Бош кўтарган ҳар новдасин.

Қуёш нурин тенг сочади,
Гул заминга бериб меҳрин.
Шабнамларга жило қўшар,
Ишга солиб борки сеҳрин.

У ҳар сафар нур элайди,
Майсалари тушар терга.
Маъюс, ҳорғин хайрлашар,
Манглайини босиб ерга.

То кечгача қилиб меҳнат,
Қизаради сариқ юзи.
Яхшилигин миннат этмас,
У осмоннинг олтин қизи.

Oнамга киз булолсанг

Кизим деб чакирса, лаббай деб турсанг Калбига йул топиб, кунглини олсанг Жаннатим онам деб суйсанг суёлсанг Энг бахтли аёл сен, буласан билсанг Севгилим онамга киздек булолсанг......

Роббим! Дунёда жоним омонат жондир

Роббим! Дунёда жоним омонат жондир, Калбимни маърифат нурига кондир! Уткинчи дунёда хар не килсанг хам, Узингга ошик кил, ишкингда ёндир.❤...

Кунгил топмок мумкин битта гул билан

Кунгил топмок мумкин битта гул билан, Базилар бахт излар бошка йул билан. Мехр бериб яшайлик бир биримизга, Улчанмасин инсон кадри пул билан....

Narhi qancha mexrni ayting

Narhi qancha mexrni ayting Olib beray mexrsizlarga Yopmasa bas yuzimga eshik Ulashaman qalbi muzlarga...😔😢...

Кизи йукнинг ойсиз хомуш осмони

Кизи йукнинг ойсиз хомуш осмони Кизи борнинг касирдир хонадони Шу мунгли шу муштипар парвонанг Угил йулинг Киз конглингни султони...

Жаннатда ҳеч йиғламаймиз!

Жаннатда ҳеч йиғламаймиз! Жаннатда ҳеч хафа бўлмаймиз! Жаннатда ҳеч ажрамаймиз! Жаннатда ҳеч кек сақламаймиз! Жаннатда......

Узоғимни яқин қил Ҳудо

Узоғимни яқин қил Ҳудо, Савобларим сафин қил Ҳудо. Тушунмаса кўнглимни ҳечким, Ўзинг менга рахм қил Ҳудо....

Рашкчи аёллар

Хуп ахтарур эрининг кирин. Топиб олса бирорта сирин. Тамом булгай эркак бечора. Кидирарди бирон бир чора......

Йуклигимни хадя этаман

Бу дунёда борлигим агар Келиб колса бировга малол, Хаётида колиб нетаман! Юрагимдан сугуриб дархол, Йуклигимни хадя этаман!......

Мехирга зор калблар йигламанг

Ёмон йулдан сира юрмаган, Куп кийналган даврон сурмаган, Мехир бериб мехир курмаган, Мехирга зор калблар йигламанг......

Изохлар 2

  1. Офлайн
    пубг
    пубг 2 февраля 2022 15:50
    ти брат тупой
  2. Офлайн
    Ogʻabek
    Ogʻabek 17 декабря 2021 21:00
    Yaxshi zoʻr

Фикр қўшиш