Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд


Нуайм ибн Масъуд (Аллоҳ ундан рози бўлсин) хассос қалбли, заковатли, тадбирли ва доно йигит бўлган. Ҳеч қандай муаммо уни ташвишга сололмас, ҳар қандай қийинчилик қаршисида довдираб ҳам қолмас эди. Аллоҳ таоло топқирлик, уддабурролик ва соғлом фикр ато қилган чин саҳро ўғлони эди. Бироқ унинг битта камчилиги бўлган: у ўйин-кулгини ҳаддан зиёд севар, дунё лаззатларини ҳамма нарсадан афзал кўрарди. Ҳар сафар кўнгли оромбахш қўшиқ ё мафтункор мусиқа истаб қолса, у Наждни тарк этиб Ясрибга жўнар, кўнгилхушликлар учун пулини аямас эди. Нуайм мана шу сабабга кўра Ясрибга кўп келар, бу ердаги яҳудийлар билан, айниқса, бани Қурайза қавми билан ош-қатиқ бўлиб кетган эди. Аллоҳ Ўз Пайғамбарини ҳақ дин билан тўғри йўлни кўрсатиш учун инсониятга юборганида ва Макканинг ҳамма бурчакларини Ислом нури билан мунаввар этганида Нуайм ибн Масъуд аввалгидай дунё лаззатларига бўлган истагини жиловлай олмай юрган кезлар эди.
Нуайм одатий хурсандчилик ва лаззатлардан маҳрум қилиши мумкин бўлган янги динга қаттиқ қарши чиқди. Унинг бу кайфиятидан хабардор бўлган Ислом душманлари йигитни мусулмонларга қарши курашга чорлашди. У Абу Суфён ибн Ҳарб бошчилигидаги маккалик мушриклар ва Нажднинг Ғатафон қабиласи жангчиларига қўшилиб, мадиналик мусулмонлар устига бостириб келганлардан бири эди. Мусулмонлар эса душманни шаҳар атрофига чуқур ҳандақлар қазиб кутиб олишди. Ҳандақ тўқнашуви олдидан Нуайм тўшагида тўлғониб, ўзи билан ўзи баҳслашиб-тортишиб чиқди: «Эсингни йиғ, Нуайм, сени бу ерга олис Нажддан нима етаклаб келди? Ҳақ дин олиб келган Пайғамбар ва унинг тарафдорлари билан урушиш учун қандай баҳона топасан? Ҳеч бир сабабсиз қон тўкишнинг кимга кераги бор?» Узоқ давом этган виждон қийноғининг якуни ҳамма учун яхши бўлди.

Ярим тунда Нуайм қўшинни тарк этиб, Пайғамбар алайҳиссалом ҳузурларига келди. Уни кўриб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ажабландилар: – Нуайм ибн Масъудми? – Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули, – жавоб қилди Нуайм. – Ярим тунда сени бу ерга нима бошлаб келди? – сўрадилар Сарвари олам. – Мен Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз Унинг бандаси ва элчиси эканингизга, сиз олиб келган нарса эса ҳақ динлигига гувоҳлик бергани келдим, – деди Нуайм. – Исломни қабул қилдим, аммо қабиладошларим буни билишмайди. Нима истасангиз, менга буюринг… – Сен бизларга халоскор бўлдинг, одамларинг олдига қайтиб бор, агар кўндиролсанг, уларни бизга қарши урушишдан қайтар. Ахир урушда ҳийла ҳам бўлади-ку, – дедилар Фахри коинот. Шундан кейин Нуайм ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу қабиладошлари олдига қайтиб бориб, уларни ўзгалар манфаати йўлида, ҳеч бир сабабсиз уруш олиб боришдан қайтарди. Аламзада қабилаларга ҳам ҳақиқий аҳволни тушунтириб, мусулмонлар билан жанг қилишнинг бефойдалигини тушунтирди. Нуаймнинг топқирлиги ва уддабурролиги натижасида қон тўкилиши олди олинди. Душман жанг майдонини ташлаб кетишдан ўзга чора тополмади.

Шундан кейин Нуайм ибн Масъуд розийаллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг яқин сафдошларидан бирига айланди. Сарвари олам унга катта мансаблар бердилар, энг масъулиятли вазифаларга юбордилар, қўшинларга қўмондон қилиб тайинладилар. Макка фатҳи куни Абу Суфён ибн Ҳарб мусулмонлар қўшинини кузатиб турар экан, Ғатафон қабиласи байроғини кўтариб келаётган кишини кўриб қолиб сўради: – Анави ким бўлди? – Нуайм ибн Масъуд, – деб жавоб қилишди. – У Ҳандақ жангида бизларга шунақанги катта зарар келтирган эдики! – хитоб қилди Абу Суфён. – Қасам ичиб айтаманки, у Муҳаммаднинг ашаддий душмани эди… Энди эса унинг қўшинида ўз қабиласи байроғини кўтариб кетяпти… Аллоҳ таоло тадбирли ва закий саҳобий Нуайм ибн Масъудни Ўз раҳмати билан чулғаб олсин!

Аҳмад МУҲАММАД тайёрлади

Саъд ибн Муъоз

Қаҳрамонимиз Саъд ибн Муъоз розияллоҳу анҳунинг тўлиқ исми Саъд ибн Муъоз ибн Нуъмон ибн Имруълқайс ибн ал-Ашъал ал-Авсийдир. Бу серсавлат, улуғвор, новча, қизил юзли инсон ёшлик чоғидаёқ ўз қабиласига бошлиқ бўлган эди. Саъд ибн Муоз розияллоҳу анҳу Исломга кирганида ўттиз бир ёшда эди......

Холид ибн Валид

«Ухламайди ва ҳеч кимни ухлагани қўймайди». Албатта, унинг иши ажибдир. Бу Ухуд кунида мусулмонларни енгган ва қолган жангларда ислом душманларини енгган кишидир! Келинг, унинг қиссасини бошланишидан келтирайлик. Ва лекин қайси бошланишидан? Албатта, унинг ўзи ўз ҳаёти бошланишини тан олмайди, магарам Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга байъат...

Мени ажаблантирган улуғ саҳоба

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди......

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (1)

Умматнинг олими ва Қуръоннинг таржимони. У киши Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошимнинг ўғли. Оталари Аббос Пайғамбаримизнинг амакилари ҳисобланади. Оталари: Аббос Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, лекин мусулмонлигини яшириб юрган. Бадр жангида мусулмонларга қарши кофирлар томонидан мажбуран чиққанларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар......

Фузайлнинг тавбаси

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди......

Саҳобаларнинг мартабалари ва фазилатлари

Мусулмонлар барча саҳобалар авлиёларнинг пешқадами, муттақийларнинг саралари, мўминларнинг энг гўзал намунаси ҳамда Пайғамбарлардан кейин инсониятнинг энг афзали эканликларига иттифоқ қилишган. Дарҳақиқат, саҳобалар Пайғамбарларнинг энг афзали ва сўнггисини кўрганлари, енгил ва оғир кунларда ҳам у Зотнинг ёнларида туришгани ҳамда Аллоҳ йўлида...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (2)

Умму Фазл эри Аббосдан ўғли Абдуллоҳ билан бирга Мадинага ҳижрат қилиш учун изн сўради. Аббос Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга ўз оилалари билан биргаликда Мадинага ҳижрат қилишга изн сўраб хат ёздилар......

Набий алайҳиссалом қўллари билан кўтариб олган саҳоба

Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо иймонга бой, моли, мансаби, уйи йўқ, тўшаги тупроқ, болиши билаги, таом топса ер, топмаса рўза тутарди. Бироз кўримсиз, аммо гўзал хулқли бу саҳобанинг исми Жулайбиб розияллоҳу анҳу эди......

Фикр қўшиш