Болангни кечир ота-она хакида шеър

Болангни кечир
Болангни кечир


Она вужудинггни тош деб ўйлабман.
Ҳали дардни енгар, ёш деб ўйлабман.
Ҳар ютган луқмангни ош деб ўйлабман,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!


Сочинг оқларидан тўкилар дардлар.
Юзинг ажинидан ўқилар дардлар.
Кўзимга ғам бўлиб тикилар дардлар,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!

ОНА, юрагимни тилкалар виждон,
Соғлигинг сўрадим билмадим қачон.
Бугун душманимдир сўнгги пушаймон,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!

ОНА, лабларингни қавжиратган мен,
Йўлимга қаратиб жовдиратган мен,
Юрагинг дард билан қалтиратган мен,
Ҳасратлар юттирган болангни КЕЧИР!

Багримда уммон калбимда рахмон

Багримда уммон калбимда рахмон, Йигласа кушилиб йиглайди осмон. Бахтимга доим булсин сог-омон, Дунёда ягона мехрибон Онам....

Болам деб Нигохи Гунчадек Сулган

Болам деб Нигохи Гунчадек Сулган Oгир Синовларда Не булса Булган Юзи Кайгурсада Кузлари Кулган Жаннат Хиди Келган Райхоним Oнам...!...

Онажон бир сендек инсон кўрмадим

Хеч кимса бўлолмай сендек бирдона Хеч кимса туролмас сабр мардона Жонини беролмас такрор яна яна Онажон бир сендек инсон кўрмадим....

Oнамдир дунёда энг холис кузгу...

Oнамдир дунёда энг холис кузгу Колгани ёлгондир ширин алдамлар Шу пайтгача яшап англаганим шу Oнамдан бошкаси оддий одамлар...

Мусофир углингиз согинди она

Бегона юртларда фаришта юзни Тушда хам курмадим хатто бир бора Хар кунгидан купрок, хар куни сизни Мусофир углингиз согинди она......

Энди менинг Навбатим Она

Энди менинг Навбатим Она Гузал Эди Хайолар Суриш Багрингизда Дунёни Куриш Куларимда Кутариб Юриш Энди менинг Навбатим Она......

Онажоним кариб боряпти

Айриликнинг киличи уткир, Куркув юрагимни ёряпти. Тан олишлик накадар огир, Онажоним кариб боряпти......

Факатгина Oнам

Факатгина... 🌸Oнам🌸... Кадрим биларкан.. Факатгина... 🌸Oнам🌸.. Дардим оларкан... Oёгимдан чалса дусту- Душмαним.. Факатгина... 🌸Oнам🌸.. Дилдан йигларкан.....

Она дийдорингиз накадар яхши

Она дийдорингиз накадар яхши, Она сузларингиз бирам ёкимли. Мехр куёшингиз оламнинг накши, Мен сизла бахтлиман, жудаям бахтли......

Она

Дунёга келишимиз кутиб интизор кечалари оромсиз бўлиб бемадор жонин тикишка тайёр онамиздан оқилона бошқа ким ҳам бор. Дуодан қўллари асло толмаган ғийбатли гапларга қулоқ солмаган Беш маҳал номозни канда қилмаган......

Фикр қўшиш