Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири
Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири


Таҳоратдан сўнг алоҳида ўқиладиган 2 ракъат ёки насиб бўлганча нафл намоз ўқишнинг фазилати ҳақида.

Жаннатга етакловчи амаллар кўп. Улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадис билан танишгач, билиб оласиз.

Aбy Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам (бомдод намози олдидан) Билолга:«Эй Билол! Менга ўзингнинг Исломда қилган энг умидли ишингни айтиб бер, чунки мен жаннатда шундоқ олдимда пойабзалинг товушини эшитдим», - дедилар. У: «Менинг наздимда энг умидли амалим – кеча ё кундузнинг қайси пайтида таҳорат олсам ҳам, албатта ўша таҳоратим билан насиб бўлганча намоз ўқийман», - деди»
(Муттафақун алайҳ)

Изоҳ: Бу ҳадис мазмунидан маълум бўладики, мўмин киши таҳорат қилиб ва ундан сўнг 2 ракъат ёки қодир бўлганича нафл намоз ўқиши энг яхши амаллардан экан. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ибратли амалнинг мукофоти ҳақида, гарчи Билол розияллоҳу анҳунинг ўзи билмаса ҳам, лекин шу амали орқасидан унинг жаннатдан умидворлиги ҳақидаги хушхабарга ишора қилганлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу башоратлари нафақат Билол розияллоҳу анҳуга, балки барча мўмин-мусулмонларга тегишлидир.
Уламоларнинг шарҳларига кўра, бу ривоят Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тушларида аён бўлганини ҳисобга олиб, таҳорат намози 5 вақт намозлар каби фарз қилинмаган бўлиб, уни доим ўқиб юрилмаса ҳам гуноҳ саналмайди. Бироқ, у юқорида таъкидлаганимиздек, нафл ибодатлар сирасига кириб, уни адо этиб юрувчилар охиратда катта ажр-мукофотларга эришадилар, иншаАллоҳ.

Эслатма: Таҳорат намозини ўқишни дилдан ўтказиб ният қилинади.
Ушбу намоз ҳам худди 2 ракъат суннат намозига ўхшаб ўқилади

Валлоҳу аълам.

Дониёр Файз

Дунё ғам чекишга арзимас

"Эй Одам фарзанди! Ким дунё сабабли хафалик билан тонг орттирса, Аллоҳдан фақат узоқлашибди. Унга дунёда қийинчилик, охиратда фақат машаққат бўлади. Аллоҳ таоло у кишининг қалбига ҳеч качон тугамайдиган ғам солиб кўяди. Шундай машғулогта банд қиладики, ундан асло бўшай олмайди. Камбағаллик бериб қўядики, ҳеч бойликка етиша олмайди. Орзулар бериб...

📙Саййидул истиғфор

“Саййидул истиғфор” бирикмаси “истиғфорлар саййиди” маъносини англатади. Тийбий айтишича, у тавбанинг барча маъносини ўзида жамлагани учун шундай аталган......

Энг осон зикрлар (тахорат шарт эмас)

Аллоҳнинг зикри улуғ фазилат бўлишига қарамай, Аллоҳ таоло уни шундай осон қилдики, уни қилиш учун бирор нарса шарт эмас. Агар таҳорат билан қиблага юзланиб, фикрни бир жойга қўйиб, зикр қилишга қодир бўлса, жуда яхши. Лекин унинг иложи бўлмаса, айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб бўлса ҳам, ҳар ҳолатда бу ибодатни қилиш мумкин. Бу ибодат...

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда: - 40 маротаба “Бисмиллаҳ” - 40 маротаба “Фотиҳа сураси” - 80 маротаба “Ар-Раҳмон” - 80 маротаба “Ар-Роҳим” - 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”......

Зикр - Саловат

Аллоҳнинг зикридан хам енгилроқ ва ажри улуғроқ ибодат йўқдир! Аллоҳни зикр қилинг азизларим!...

Yosin surasi fazilati

Ёсин сурасида Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳақиқий пайғамбар эканлари, Исо алайҳиссалом томонидан Антокия шаҳрига юборилган элчилар кўрган-кечиргани, Ҳабиб Нажжор исмли киши имон йўлида жонини фидо қилиши, қуёш, ой, юлдузлар илоҳий қонуният асосида ҳаракатланиши баён этилган. Шунингдек, жаннат ва дўзах аҳлларининг қиёмат кунидаги...

Кўзи кўр авлиё

Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан...

Намоз тугаганда ўқиладиган дуо

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозни тугатсалар, уч марта «Астағфируллоҳ», деб сўнгра:...

Яхшиси, гуноҳ қилманг!

Яхшиси, гуноҳ қилманг! Аллоҳ гуноҳларни кечиради, лекин ёзилган еридан ўчирмайди. Ҳатто қиёмат куни эгасига бир бор кўрсатиб қўйилади, гарчи у тавба қилган бўлса ҳам. Билол Ибн Саъд...

Имондан айирма

Аллоҳим Тилимизни Зикрдан, Бошимизни Саждадан, Қалбимизни Сенга бўлган Мухаббатимиздан, Имондан айирма.🤲...

Фикр қўшиш