Дуо қачон ижобат бўлади?

Дуо қачон ижобат бўлади?


«Эй Одам фарзанди!
Буюрганимдек амал қил, қайтарган нарсамдан тўхта, шунда сени ҳеч вафот этмайдиган тириклар жумласидан қиламан. Мен (абадий) тирикман, ҳеч қачон ўлмайман. Агар бирор нарсага «Бўл!» десам, у нарса (пайдо) бўлади.
Эй Одам фарзанди!
Агар сўзинг мулойим, амалинг қабиҳ бўлса, у ҳолда сен мунофиқларнинг раисисан. Агар зоҳиринг чиройли, ботининг хунук бўлса, у ҳолда сен ҳалокатга дучор бўлгувчилардансан. Улар Аллоҳни алдамоқчи бўладилар, аммо ўзлари сезмаган ҳолда фақат ўзларинигина алдайдилар.

Эй Одам фарзанди!
Жаннатга фақат Менинг буюкли-гимга тавозеъ қилганлар, кунини зикр билан ўтказганлар, фақат Мен учун нафсини шаҳватлардан тийганлар киради. Албатта Мен ғарибларни паноҳим, қашшоқларни ҳимоям остига оламан. Ота ўз фарзандига (қанча) раҳмдил, бева аёлга эр (қанча) меҳр-шафқатли бўлганидек, Мен етимни (шунчалик) ҳурматлайман. Ким мана шу сифат билан васфланса, унга жавоб берувчи бўламан. Қачон дуо қилса, ижобат этаман. Қачон сўраса, сўраганини бераман».

Имом Ғаззолий “Қирқ ҳадиси қудсий”дан.

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма......

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради

Ким нафсини ўлдирса, қалбини тирилтиради... Ва бу қалбда тақво, хаё, иффат иймон гуллари гуллай бошлайди. Алҳамдулиллаҳ қалбимизни гулзор қилган мехрибон Аллоҳимга хамд бўлсин........

Бахт сўзи

Бахт сўзи Қуръоннинг биргина жойида келган: "БАХТИЁРЛАР ЖАННАТДАДИРЛАР УНДА МАНГУ ҚОЛУВЧИЛАРДИРЛАР" (ХУД СУРЪАСИ 108-ОЯТ)...

Рабиъул аввал ойларида юз берган тарихий воқеалар

1. Ҳижратдан аввалги 53 йил, рабиъул аввал ойининг 8, 9, 10, 12 кунлардан бири (мил. 571 йил 19–23 апрель – Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топдилар......

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Истиғфор айтинг!

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимки:......

Таом пишираётганда

Таом пишираётганда "Ихлос" сурасини ўқимоқлик, таомни еювчиларни ҳидоят ва ихлосларига васила бўлади......

Расулуллоҳ суннатларида бу дунё ва охират учун фойдалар бор

Қоринни ерга қаратиб ётманг! Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти)....

Кечки зикр тонгда ва кечда тўрт марта

Аллохумма инний амсайту ушхидука, ва ушхиду хамалата аършика, ва малаа'икатака, ва жамийъа холқика, аннака анта Аллоху лаа илаха илла анта вахдака лаа шарийкалака, ва анна аъбдука ва росуулук....

Фикр қўшиш