Боланинг сочини оқартирган кун

Боланинг сочини оқартирган кун


«Эй Одам фарзанди! Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон. Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни тавба ва солиҳ амал билан эъзозла. Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла. Сизлар ўшанда «Эшитдик ва итоат этдик», деган эдингиз. Қиёмат куни, "Тағобун" куни (яъни, бир-бирларини алдаш - зиён етказиш Куни. Чунки бу дунёда мўъминларни алдаб, уларга зиён етказиш ҳаракатида юрган кофирлар у Кунда дўзахга гирифтор қилинишлари билан ўзларининг зиён кўриб, алданиб қолганларини билишиб, надомат қилурлар), Ал-Ҳаққа (аниқ рўй берувчи) кун, миқдори-узунлиги (дунё ҳисобида) эллик минг йил бўлган бир Кун, бу (Кун) улар сўзлай олмайдиган ва улар учун узр айтишларига ҳам изн берилмайдиган Кун, бало ва даҳшатли қичқириқ куни келишидан олдин Аллоҳдан қўрқинглар. У кунда даҳшатли азобдан юзлар тиришиб, буришиб қолади. У кунда ҳеч бир жон (бошқа) бир жонга бирон нарса қилишга (яъни, бирон фойда етказишга ёки ундан бирон зиённи кетказишга) эга бўлмас! У кунда барча иш ёлғиз Аллоҳники бўлур! У тўхтовсиз давом этадиган кундир. У зилзила куни, қалбларни қаттиқ қоқувчи "қориа" кунидир. У кунда тоғлар титрайди. У кун ибратли жазолар бошланадиган, кун тез ботадиган, даҳшатли қичқириқ ва энг сўнгга етиладиган, болаларнинг сочларини оқартириб, чолларга айлантириб қўядиган кундир. Ўзлари эшитмаган (яъни, англаб, иймон келтирмаган) ҳолларида эшитдик, деган кимсалар каби бўлмангиз!»

Одамларнинг намозда ажри улуғроғи

🌱🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар». Имом Бухорий ривояти....

Биласизми

Пайғамбаримиз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Фарзандлари: ➖ 1. Қосим (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо) ➖ 2. Зайнаб розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо) ➖ 3. Руқайя розияллоҳу анҳо (онаси Хадийжа розияллоҳу анҳо)......

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Жаннат шайдоларига Аллоҳнинг саломи бўлсин

Жаннат шайдоларига Аллоҳнинг саломи бўлсин!!!! Кунини Роббиси ила сухбат, бомдод намози ила бошлаганлар нақадар бахтлилар😊......

Осмонда юлдузлар нур сочган онда

Осмонда юлдузлар нур сочган онда, Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон, У қандай уй экан деб сўраганда, У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон...

Сиз билган ва билмаган намозлар

1. ФАРЗ намоз. 2. СУННАТ намоз. 3. ВИТР намоз. 4. ТАРОВЕҲ намоз. 5. МУСОФИР намоз. 6. ЖУМА намоз......

Яратилиш мазмуни

«Эй Одам фарзанди! Сизларни аввал оз бўлиб, кейин кўпайтириш учун халқ қилмадим. Қўрқинчда Менга ҳамроҳ бўлиш учун ё ожиз бўлиб қолганимда ёрдам сўраш учун ёки манфаат ҳосил қилиш учун ёхуд зарарни даф этиш учун сизларни яратганим йўқ. Балки узоқ вақт Менга ибодат қилиб, кўп шукр келтириб, эртаю кеч Менга тасбеҳ айтишингиз учун сизларни яратдим......

Беш нарса беш нарса билан катталашади

🌱🌹Беш нарса беш нарса билан катталашади: 1) Гулхан – ўтин билан; 2) Шубҳа – гумон билан; 3) Қўполлик – ёмон муомала билан;......

Малъун иблис биргина сажда сабабли

🌱🌹Малъун иблис биргина сажда сабабли Аллоҳнинг раҳмати-ю жаннатидан қувилган экан, кунига беш вақт намозни тарк қилган кишининг аҳволи қандай бўларкин?...

Боланинг сочини оқартирган кун

«Эй Одам фарзанди! Ўзингга ва жамики махлуқотларимга назар сол. Агар ўзингдан азизроғини топсанг, унинг ҳурматини қозон. Илло, ўзингдан азизини тополмасанг, нафсингни тавба ва солиҳ амал билан эъзозла. Аллоҳнинг сенга ато этган неъматини ва У Зотнинг сизлар билан боғлаган аҳд-мийсоқини эсла......

Фикр қўшиш