Яна кайтиб келаман

Бу ерларга яна кайтиб келаман,
Бундай оламларни хеч курмагандим,
Согинчли саломим айтиб келаман,
Бундай одамларни хеч курмагандим.

Отамнинг юзини эслатиш учун,
Онамнинг сузини эслатиш учун,
Устозлар изини эслатиш учун,
Бу ерларга яна кайтиб келаман.

Ширин хотиралар кулларин ушлаб,
кувончга чумилиб бахордай яшнаб,
Шахарда энг зарур ишларим ташлаб,
Бу ерларга яна кайтиб келаман.

Унутиб, шон шухрат магрурлигимни,
Унутиб, сиз учун машхурлигимни,
хаммадан энг оддий одам буламан,
Бу ерларга яна кайтиб келаман.

Ким сизчалик кадрим сезади айтинг,
Ким мени сизчалик севади айтинг,
Дустларим агарда йулингиз тушса,
Бизлар томонга хам бир кириб утинг.

Бирингиз отамсиз, бирингиз болам,
Курмадим дунёда сиздан зур олам,
Минглаб куёшкалблар, мехмондуст одам,
Бу ерларга яна кайтиб келаман.

Ахад каюм ёзар минг бир маънода,
Яшар ижод деган эртакбинода,
Китобга айланиб, ёки кинога,
Бу ерларга яна кайтиб келаман

Ахад Каюм шеъри

Фикр қўшиш