Икрор

Мен котилман хеч ким билмайди,
Бу айбимни яшириб туйдим,
улган ишкка кабр булмайди,
Мен севгимни улдириб куйдим.

Нима килиб куйдим куринглар,
Oрзуларим кузларин уйдим,
Мен котилман билиб куйинглар,
Мен севгимни улдириб куйдим.

Мен бахткесар кулда кайчиман,
Мен бахттусар йулда овчиман,
Мен энг хафли жиноятчиман,
Мен севгимни улдириб куйдим.

Алвастидуст нафсим-ялмогиз,
Аждар огзи ютган улжасан,
Уволинга колдимку ессиз,
Тугулмаган фарзандимни ман.

утга ташлаб шурлик юракни,
конга буяб кувонч куйлакни,
Ташлаб кетдим гулдек малакни,
Курмайсизми мендек тентакни,
Мен севгимни улдириб куйдим.

Ишкка махбус кулларим кишанд,
Раво курдим унга улимни,
Кафанликка тополмай мато,
ураб кумдим оппок кунглимни.

Мен севгимни улдириб куйдим,
Пушаймонкул ханжарида кон,
кабртошга исмингни уйдим,
Мен адашдим кечир севгижон!

Ахад Каюм шеъри

Фикр қўшиш