Уни висол демайман

Шаббода майин эсса,
Уни шамол демайман,
Севгим бир келиб кетса,
Уни висол демайман.

Дилга бахт йулламаса,
Бир яшнаб гулламаса,
Oрзуга урамаса,
Уни бахор демайман.

Дунё гамин йемайман,
Севмаганни севмайман,
Чорламаса келмайман,
Ишкни хаёл демайман.

Дилга дардинг юклама,
Керак пайтда ухлама,
Биламан, ноз реклама,
Сени маккор демайман.

Демайман, йутк демайман,
Мен томон бок демайман,
Дилга ут йук демайман,
Менга бул зор демайман.

Учса хам самолётлар,
Бушаса аеропортлар,
Кемасиз колса портлар,
Сенам йукол демайман.

Кечиргин мен телбани,
Таблетка деб тугмани,
Тугма дейман тангани,
Бу бир мисол демайман.

Шеърдан тулган дискетам,
Oёкда ипсиз кетам,
Бум буш булса хам киссам,
Ахад ночор демайман.

Шаббода майин эсса,
Уни шамол демайман,
Севгим бир келиб кетса,
Уни висол демайман.

Ахад Каюм шеъри

Изохлар 1

Офлайн
Madina
Madina 26 марта 2019 05:00
xama sherlari yoqadi

Фикр қўшиш