Бировнинг ёрига узбекча шеър

Бировнинг ёрига
Бировнинг ёрига


Бировнинг ёрига ёр бўлганимча,
Ёлғизлар ёрига қул булганим соз.
Иймонга бош эгиб то ўлгунимча,
Айрилиқ уйида тул бўлганим соз,

Тегманг юрагимнинг жароҳатига,
Иззиллаб тўкилар алвон дардларим,
Суратим шайдоси бўлмайди асло,
Покиза қалбимни севган мардларим.

Хўрсиниб хўрсиниб кунларим ботар,

Ўксиниб-ўксиниб йиғлар тунларим,
Босган изларимни қучсада хатар,
Сиздан нажот сўраб чиқмас унларим.

Фалакка етмаган оҳларим ҳануз,
Ёндириб тинмайди сийрат боғини, 
Умрим дафтарига ёзилмасдан куз,
Яратган ювсайди кўнгил доғини.

Ёлғизнинг ҳаёти сизга бегона,
Куйган юрагининг оташи йўқдир,
Таъсирин кўрсатмас ишқнинг пайкони,
Армони бағридан юлинмас ўқдир.

Бахтлисиз бағрингиз бутундир бутун,
Ярим дил,яримта умидгинам ҳам,
Сўзласам,кўкларга ўрлайди тутун,
Ишқингиз бўлолмас дардимга малҳам.

Болданда ширинроқ бўлсада сўзлар,
Кўксимга санчилар ҳақорат бўлиб,
Дўст бўлиб кирдингиз кўнглим уйига,
Дўст бўлиб қайтинг сиз мардона кулиб.

Елкамга ортилган юкларим анча,
Манзилга ё етиб,ёки етмайман,
Чидайман синови булмасин қанча,
Тангридан бўлакка қўлим тутмайман.

Чангини чиқармай босган изимнинг,
Яшайман ҳеч кимга зиёним тегмай,
Қучиб уйготмасин майли мени бахт,
Умримни ўтказай бошимни эгмай.

Кечиринг озорим сўзимда бисёр,
Аммо бўлолмайман сиз суйган дилдор,
Дил берган,қўл берган гулингиз билан,
Вафо чаманида бўлинг бахтиёр.

Бировнинг ёрига ёр бўлганимча,
Ёлғизнинг ёрига қул бўлганим соз...

Икки дунё

Бу оламда икки дунё, Ўликлар ва тириклар. Бир дунёдан бирига, Гўё улар шериклар. Бир дунёдан бирига, Ўтиб бўлар қайтилмас. Ўлик дунё тирикларга, Бир хабар ҳам айтилмас......

Оддий Кизлар яхши булади

Сой буйида хаёл сурса хам, Йигласахам кулиб турса хам, Узун куйлак кийиб юрса хам, Оддий Кизлар яхши булади.......

Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди

Йўлингни армонлар кутмаса бўлди, Юрагинг фиғонлар ютмаса бўлди, Бахтли бўлишингни тилайман лекин, Ишқимнинг уволи тутмаса бўлди......

Дунё шундай яралган асли

Дунё шундай яралган асли Кимга армон кимга ёр васли Насб килсин сизга хам дейман Oллох берган БУЮК бахт касри...

Кизларингиз атлас куйлак кийиб юрса

Гузалларга кушиб берса гузал хаё, Турфа либослардан узни тийиб юрса. Жилосига неча юрт булган махлиё, Мафтуналар атлас куйлак кийиб юрса......

Сарсон хаёлларим гамга ботмокда

Сарсон хаёлларим гамга ботмокда. Кутиш оловлардан сувга отмокда. Журатим йетмайди сотиб олгани. Дунё менга БАХТни киммат сотмокда...

Кимгадир борлигим...

Кимгадир борлигим ўзи бир дунё, Суръатим авайлаб юракка илди. Кимгадир аксинча, келдимми малол, Эртадан кечгача ғийбатим қилди......

Жуфту - Халолим

Хаёт ташвишлари нозик елкангда, Чарчадим демайсан кулиб турасан. Гам алам чексангда маъсум чехрангда, Жилмайиб турасан Шукр киласан......

Уйланмокчи, йигит бор

Чиройли каро кузлар, Буйлари етган кизлар. Таклифни тингланг сизлар, Уйланмокчи, йигит бор......

Аллох бизни асрасин

Яхши, ёмон кунларда, Зим-зимистон тунларда, Хар доим ва хар ерда, Аллох бизни асрасин....

Фикр қўшиш