Биласизми... узбекча шеър

Биласизми...
Биласизми...


Биласизми...
Сизни юрагимда унсиз асрайман,
Яримта баҳтни ҳам баҳт деб атайман
Сизга зарра озор етмасин, дея,
Ҳеч кимга айтолмай, тилсиз яшайман !

Биласизми...
Сизни муҳаббатга ўрадим, қаранг,
Кўнгил шишасини асрадим, аранг.

Қасамлар ичсамда бардошлигимга,
Сабримнинг иплари бўғзимда таранг !

Биласизми...
Менга хаво етмас, менга тонг етмас,
Бошимда тунларнинг хониши кетмас.
Сизга баҳтлиман, деб айтсамда минг бор,
Минг бора ёлғоним ўзимга ёқмас !

Биласизми...
Мен бугун гўёки хаммадан баҳтли,
Аммо ҳаммадан ҳам, аламли, дардли.
Сиз борсиз ростимда ва ёлғонимда.
Бизнинг тақдиримиз сўнги гумонли !

Биласизми...
Соғинчим қасд қилар алами бордек,
Гоҳида тошаман сиз томон сойдек.
Гоҳида ожизман йўлсиз, тентираб,
Хассасин йўқотган бечора кўрдек !

Биласизми...
Дунё бўлинса гар иккига шу дам,
Икки палласи ҳам бўларди бир кам.
Бири баҳт, бири ғам бўлсада хатто,
Менинг ўрним йўқдек иккисида ҳам !

Биласизми...
Бу азоб, бу чидам, бу сабр, бардош,
Бу бағрим куйдирган бегона қуёш.
Гоҳ шодлик, гоҳ қувонч, гоҳида жимлик...
Гоҳида яширин тўкилган кўз ёш !!!

Биз кандай инсонмиз билиб юрганлар

Биз кандай инсонмиз билиб юрганлар Тинмай гийбатимиз килиб юрганлар Карангки узлари кулгига колди Бизнинг устимиздан кулиб юрганлар...

Йигламанг, кузёшга арзимас дунё

Йигламанг, кузёшга арзимас дунё, Катра ёшингизга арзимайди у Йигламанг арзимас, арзимас гуё, Мукаддас нарсадек куринган туйгу......

Бошимни саждага қўйиб йиғладим

Орзулар йўлидан ОРТГА қайтолмай, Бечора қалбимни ўйиб тиғладим, Хаттоки онамга ДАРДИМ айтолмай, Бошимни саждага қўйиб йиғладим......

Сиздан қарзим йўқ!

Кечирасиз, сиздан қарзим йўқ, Тикиб бўлдим, жоним, хону монимни. Хайр, деб жар солиб ураверманг дўқ.. Қайнатманг тин олиб турган қонимни!......

Изсиз сахроларга кучди умидим

Изсиз сахроларга кучди умидим Ёшгина жонимни кемирди хирон Не не орзуларни уйлаган эдим. Бари шамолларга учди Онажон....

Ким Қуръонни таълим олса, ростгўй бўлади

Ким Қуръонни таълим олса, ҳидоят топади. Ким Қуръонни таълим олса, ҳамроҳ топади. Ким Қуръонни таълим олса, нурга тўлади. Ким Қуръонни таълим олса, истиқомат – тўғри йўлда бўлади. Ким Қуръонни таълим олса, ростгўй бўлади....

Сукунат ҳеч бўлмаганда

Сукунат... ҳеч бўлмаганда, Ўз қалбимни тинглашни ўргатди. Тартибга солишни хаёлларимни, Жавобсиз қўймасликка саволларимни. Ўзимни англашга... аҳволларимни......

Каъба копсасида турган эй посбон

Каъба копсасида турган эй посбон, Аввал оналарнинг очгин йулларин. Oналар пойига тиз чок ушал он, Тавоб кил, кузга сурт, упгин кулларин....

Йигит боши, гўм кўрмасин

Йигит боши, гўм кўрмасин. Қора кўзлари, нам бўлмасин. Ор номуси, баланд бўлсин. Умри ризки, кам бўлмасин....

Oз яшадиму бисёр дарс олдим

Oз яшадиму бисёр дарс олдим, Карангки арслонлар тулки измида. Хакикат, адолат карсак чалишар, Кибр ташкиллаган пулнинг базмида......

Фикр қўшиш