Йўқчилик эмас дўстлар тўқчилик ғавғо экан

Йўқчилик эмас дўстлар тўқчилик ғавғо экан


Мансабу бойлик эмас, дўст йиққан подшо экан,
Давлатинг ортганида душман ҳам ошно экан,
Дил мулки бир кошона, ҳикмати дунё экан,
Дунё ишин ўйламанг пишмаган савдо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Ғаниминг кўп бўлса гар, отгани тош излама,

Ғамларинг кўп бўлса ҳам тўккани ёш излама,
Ҳалол риз-қингни қўйиб, ортиқча ош излама,
Қайда баднафс кўп бўлса, шайтон ҳам шайдо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Бахтга тўлиб юрганинг кўролмайди баъзилар,
Нафас олмай ҳасадсиз туролмайди баъзилар,
Нечун ҳақиқатга тик қаролмайди баъзилар,
Номарднинг кўзлари кўр, юзлари қаро экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Йўқчиликда бир бурда нонга ҳам кўнар инсон,
Йўқчиликда сабр этиб ҳар дардга чидар инсон,
Тўқчиликда бойлик деб, балчиққа ботар инсон,
Тўқчиликда ортингдан топганинг иғво экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Эҳ, бу тирикчилик деб қанча йўлларни юрдим,
Эҳ, бу йигитчилик деб қанча кунларни кўрдим,
Қисмат, шерикчилик деб қанча йилларни бердим,
Дили борда дунё бор, пули бор гадо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Аҳад, жонинг ғанимат, ўтар онинг ғанимат,
Олган нафасинг бойлик, тириклигинг бир неъмат,
Тахти подшоҳ бўлса ҳам, одамдан эмас қиммат,
Яҳшиларга мол тугул, жонимиз фидо экан,
Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан.

Мен учун хам узингни асра

Севдим деган сузингни асра, Мени кутган кузингни асра, Сени топгум, ёнингга боргум, Мен учун хам узингни асра......

Йўқчилик эмас дўстлар тўқчилик ғавғо экан

Мансабу бойлик эмас, дўст йиққан подшо экан, Давлатинг ортганида душман ҳам ошно экан, Дил мулки бир кошона, ҳикмати дунё экан, Дунё ишин ўйламанг пишмаган савдо экан, Йўқчилик эмас дўстлар, тўқчилик ғавғо экан......

Хаёт, менга имкон бер, хаёт

хаёт менга имкон бер хаёт, Тусик куйма менинг йулимга, Кимлигимни этайин исбот, Ёмон ният йукдир дилимда......

Oдамлар

Бу хаёт биз учун нима одамлар, Синовми, жумбокми ёки бир уйин. Билмокка канчалар интилсанг агар, Яшамок шунчалар туюлар кийин......

Уни висол демайман

Шаббода майин эсса, Уни шамол демайман, Севгим бир келиб кетса, Уни висол демайман......

Эй дуст

Тугилмок, яшамок хар бир бошда бор, Кимларга омад ёр, кимлар бахтга зор, Кимнингдир гул умри сулганда бекор, уйла, бу умрнинг савдосин эй дуст,......

Одамлар

Бу хаёт биз учун нима одамлар, Синовми, жумбокми ёки бир уйин. Билмокка канчалар интилсанг агар, Яшамок шунчалар туюлар кийин......

Икрор

Мен котилман хеч ким билмайди, Бу айбимни яшириб туйдим, улган ишкка кабр булмайди, Мен севгимни улдириб куйдим......

Яна кайтиб келаман

Бу ерларга яна кайтиб келаман, Бундай оламларни хеч курмагандим, Согинчли саломим айтиб келаман, Бундай одамларни хеч курмагандим......

Севмасмидинг

СЕВМАСМИДИНГ... Ёлгиз сен учун яшаб, гам ютсам сезмасмидинг? Ёр кетдинг мени ташлаб,......

Фикр қўшиш