Кетганим бўлсин! айрилик хакида шеър

Кетганим бўлсин!
Кетганим бўлсин!


Мен кетябман буткул ўйингдан ўчиб,
Ёлғонлардан қочиб..дунёдан қочиб.
Қўлим силтаб қўйдим бахтларига хам,
Яшашдан чарчадим хайиқиб чўчиб.
Энди эслаганинг ишқ бўлмай ўлсин,
Умрингда тўзондек елганим бўлсин!


Зарда қилма энди кўтармайман мен,
Ха сен билган ўша ёмондирман мен.
Бағритош, вафосиз саробдирман мен,
Сени кутолмаган аёлдирман мен!
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Рухларим осмонга учгани бўлсин!

Яшадим синовлар кошонасида,
Замоннинг минг зайлу заволасида...
Яшадим умидинг саробасида!
Кўр жон узулмоқнинг остонасида.
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Вужудим қабрини қучганим бўлсин.

Кечир агар дилинг оғритган бўлсам,
Қалбингга ғамларни йўлатган бўлсам.
Кечир! кечир! кечир! барин тугатиб,
Тақдир деб гар сени йўқотган бўлсам.
Энди эслама қўй ишқ бўлмай ўлсин,
Дардимни ичимга ютганим бўлсин.

Учраштирди насиб бермади йўллар...
Туташмади раҳим қилмади йўллар...
Йўлинг зор кутганим билмади йўллар...
Айрилиқ томонни кўрсатди йўллар...
Энди қўй эслама ишқ бўлмай ўлсин,
Кетганим! кетганим! кетганим! бўлсин.

Узлигимни узим ташлаб кетаман

Шу кеча ногахон куркдим севгидан, Юрак томирларга тошди учуклар. Oмон колмок истаб хижрон жангидан, Калбни калкон килдим, санчилди уклар......

Богларимга кайтиб келди хазонли куз

Богларимга кайтиб келди хазонли куз, Орзуларим хазон килган армонли куз. Эсга солди кузларингни юлдуз, Унутмабман, унутмабман сени, афсус...!...

Нечун келмадинг…???

Сени кутдим, кутдим куп узок Йулларингга кузларим мушток Келишингдан айлабон огох Бевафо ёр нечун келмадинг?......

Севма юрак сендан илтимос

Севма юрак сендан илтимос, Сендек ёниб суймаганларни. Эсламагин уйлама хатто, Сенинг кадринг билмаганларни...!...

Ишқим холис мухаббатдан кечолмайман

Сенсиз бахтни кўрсат менга майли етай, Сенсиз аммо, бу тугуни ечолмайман. Юрагимни пора-пора қилдинг нетай, Ишқим холис мухаббатдан кечолмайман....

Менсиз бахтли булсанг майли кетакол

Менсиз бахтли булсанг майли кетакол, Сенсиз яшашни хам урганаман жим. Лекин сунгги сузим менга кулок сол, Урнимни босолмас бир умр хеч ким....

Булут йигласа, ёмгир буларкан

Булут йигласа, ёмгир буларкан Дарахт йигласа, хазон буларкан Севги йигласа, армон буларкан Юрак йигласа, тамом буларкан...!!...

АЛВИДО узгаларга кетган севгилим

Бугундан бошлаб ман учун йуксан уйламайман..! АЛВИДО кунглимнинг бахори сенга АЛВИДО висолга элтувчи окшом. АЛВИДО авайлаб асраган севгим, АЛВИДО узгаларга кетган севгилим...

Йук энди узингни узок тут мандан

Йук энди узингни узок тут мандан Кайта ёндирмока булма овора Санга бокиб турган бу магрур кузим. Энд бир умирга сенга Бегона...😔🙄...

Кетаётган булса

Кетаётган булса тусма йулларин, Шунчаки омонлик тилаб куйгин бас. Куйиб юбордими сенинг кулларинг, Демак у шунчаки сеники эмас....

Изохлар 2

  1. Офлайн
    o.sh.olim ogli
    o.sh.olim ogli 30 августа 2020 11:17
    Kimsan aslida bilmam senga hayronaman oshiqlareng qatori manxam senga devonaman,chiroyengni oldida oyxam xijolat bular avozengni eshitgan bulbulxam tenglab qolar imkon ersang bir kecha yonengda qolay sening nafes hedingdan tuyib bahramant bulay .sochlareng daryoye lablarengdir gul guncha igilib turgan qoshlareng kirishnasiz kamondir ikki sening kuzlareng bamisoli jannatdir
  2. Офлайн
    oxun qarshi 8991 9543681
    oxun qarshi 8991 9543681 24 августа 2020 21:46
    Mani endi yolgiz man sensiz men jarlikdaman qulimdan quleng tutkin havosiz qabirdaman bilasanmi men seni qanchalar sevar edim .budunyoda hech narsaga seni alishmas edim nega unutdeng jonim sen meni axir sevardimku men seni bilasanmi axvolim meni qanchalar sevardim seni bilmayman endi Kim meni sevarkan senkabi meni

    Salom hammaga qushiqlar uchun sher yozaman 500 dollirdan hammasherlarim uzimniki

Фикр қўшиш