Армонли муҳаббат айрилик хакида шеър

Армонли муҳаббат


Қадри менга нондайин азиз
Сувдай покдир ҳаёллари ҳам.
У сиз ўтган ҳар бир онимда
Қалбим учун бошланар мотам.

Аллоҳимдан бордир ўтинчим
Олисда ёр сенга омонат.
Жонин асраб-авайла ё раб
Бир гап бўлса бўлар қиёмат.

Бирга бўлиш этмади насиб

Тақдир экан ўзга билан у.
Шукур дейман майли борига
Аҳир менга энг яқин дўстку.

Мендан йироқ кетган бўлсада
Қалбин омонат деб қолдирган.
Ўзга билан тақдир боғлаб у
Тириклайин мени ўлдирган.

Лек севаман жонимдан ортиқ
Она сўзин инкор қилолмас.
Яхши фарзанд ота-онага
"ЙЎҚ"сўзини ишлата олмас...

Соғинганда расмини қучиб
Ҳаёлларда боғлар кезаман.
Бевафоку деманг уларни
Чин дилимдан яхши кўраман.

Уйга борсам олиб бораман
Дер эдилар зиёратларга.
Энди бунинг имкони йўқдир
Улар жуфтку қолдим мен якка.

Ўзга билан тақдир йўлида
Кетар ёрим унутма ҳар он.
Сени мендек ҳеч ким севолмас
Мендек меҳр беролмас ишон.

Аллоҳ қайта умр берса ҳам
Яна сени танлардим билгин.
Бахтим учун ҳеч бўлмаганда
Куёв бўлиб саломат юргин.

Онсон эмас сени ўзгага
Бермоқлигим қалбим султони.
Нетай тақдир шуни истади
Керак экан севгим армони.

Соғиндим деб келолмасанг ҳам
Соғинганинг сезиб тураман.
Қанча олис бўлсанг ҳам мендан
Барбир сени яхши кўраман.

Калбимда ох чекар кайгу

Калбимда ох чекар кайгу. Ёлгиз бахтинг узим булсам, Таскин топарди юрагим, Жоним, сени бахтли курсам......

Ишкга тулиб севганинг ёлгон

Ишкга тулиб севганинг ёлгон, Согиндим тунлари бедорман деганинг ёлгон, Излама сурама хаётим эдинг, Ёлгонлар остида севгимиз хазон...💞...

Кечдинг кетдинг хечкиси йук

Кечдинг кетдинг хечкиси йук. Майли кузларим ёшларга тулсин. Боравергин килиб кунглинг тукилиб. Менсизлигинг муборак булсин....

Кулоксиз юрагим...

....Сенга канча айтдим.... Кулок солмадинг..  Топиб олган гапинг... "У менга кераку".!  ишонма десам хам.. ишониб кетдинг......  Кулоксиз юрагим.. "АРМOН" муборак.....

Қўй еғлама бевафо бўлса

Қўй еғлама бевафо бўлса, У ҳам унтсин. Сен ҳам унут гар Етмаган бўлса қадринга Жавобини хаётдан кутсин....

Севади, Куяди, Килади алам

Севади, Куяди, Килади алам, Дорга осинг, аммо айтмас бировга. Айтмай севишини севганига хам, Тегиб кетаверар бошка куёвга!...

Йукотдим...

Йукотдим... Йуколдим... Гунохларим куп! Мендан олиб куйди барини бу гам! Узингга боримни топширгандимку, Каниман, узимни топиб бер Эгам?!...

Узгага ёр булибсан

Oсмондаги ой булибсан, Узатсалар сени севинибсан Дилда севгинг пинхон тутиб, Сен узгага ёр булибсан......

Сани бахтинг, мандан мухимрок

Йиглама жоним бошингни эгиб, Ман хам кийнаб килмайман сурок. Яшасанг бас,Кимнидур севиб. Сани бахтинг, мандан мухимрок......

Кет десангиз, кетаман тамом

Кет десангиз, кетаман тамом, ўчираман барини дилдан. Кунлар ўтиб, билинса қадрим, Тополмайсиз мени ҳеч ердан......

Изохлар 1

  1. Офлайн
    паризода
    паризода 12 февраля 2024 13:18
    Zor sherlar yana bundan zorlarini kutb qolamz man xar kuni shh sherlarni uqiman raxmat kotakon silarga

    seni allox uchun sevaman
    💏💑❤💘💘❤💔💖💗💝💞💟❣💫💓💫🎀♥♥♥♥♥♥

Фикр қўшиш