Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?

Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?
Болага хорижий тилларни қандай ўргатиш мумкин?


Замонамиз болалари ўз даврига мос равишда ҳар соҳада илдам қадам ташлашга ўрганиб бормоқдалар. Эндигина тили чиққан болаларнинг уяли алоқа воситаларини бемалол ишлата билиши, компютер ва шу каби технологиялардан ҳеч бир қийичиликсиз фойдалана олишини кузата туриб ҳайратдан ёқа ушлашигиз табиий.

Айрим ота-оналар эса ўз фарзандларига болаликданоқ бир неча хорижий тилларни ўргатишга ҳаракат қилишади. Зеро, тил билиш киши дунёқарашини кенгайтиради, тил ўрганиш асносида кишида ушбу халқ тариҳи, маданияти ва турмуш тарзига бўлган қизиқиш ортиб, билим олишга иштиёқ янада кучаяди. Тил ўрганишнинг бундай муҳим жиҳатларини болакайга қай йўл билан тушунтириш мумкин? Уни ҳорижий тилларга қизиқтириш учун нималарга аҳамият қаратиш керак?


Фарзандингиз тил ўрганишдан бош тортиши – уни ўз ҳолига ташлаб қўйиш учун етарли сабаб бўла олмайди. Борди-ю болада қўшимча дарслар ва бошқа машғулотларга қизиқиш сезилмаса, уни ўзингиз қизиқтиришга уриниб кўринг. Бунинг учун болангизга бирор матндан қизиқарли парча ўқиб беринг ёки шу тилда бирор ўйин ўйнашни таклиф этинг. Ўйин мобайнида уни хорижий тилдаги нотаниш сўзлар билан таништириб, фарзандингизга шахсий намуна кўрсатинг ва бу сўзларни тез-тез такрорлаб туринг.
Кўпчилик ота-оналар болаларни ўз тенгдошлари билан солиштиришга ҳаракат қилиб, уларни ўқишга ундамоқчи бўлишади. Аммо, бундай шароитда болада иштиёқ эмас, фақатгина тушкунлик ҳиссининг пайдо бўлишига олиб келади. Ёдда тутинг, сизнинг фарзандингиз бошқалар каби эмас, у турфа қизиқишлар ва ўта кенг бўлмаса-да, ривожланиш остонасидаги дунёқараш соҳиби. Ҳар инсон бир хил бўлмаганидек, бир бола ҳеч қачон иккинчиси каби бўла олмайди. Бу ҳолатда сизнинг вазифангиз- уни жазолаш эмас, мақташ орқали иштиёқини ўстириб боришдан иборат.
Фарзандингизнинг ёши бироз каттароқ бўлса, унга тил ўрганишнинг фойдали жиҳатлари ҳақида сўзлаб бериш тавсия этилади. Унинг эшитаётган мусиқалари ёки компютер ўйинлари ҳам чет тилида эканлиги орқали уни тил ўрганиш ишқибозига айлантириб қўйиш ҳеч гап эмас. Ҳорижий тилларда мултфилмлар томоша қилиш ҳам фарзандингизга яхши кўмак бериши мумкин.
Тил ўрганишни нача ёшдан бошлаган маъқул?
Бу борада педагоглар, лингвистлар ва руҳшунослар фикри турлича, шу боис, уларнинг ҳар бири машғулот, аввало, боланинг ўзига ёқиши керак дея таъкидлайдилар. Машғулотлар давомида турли эртаклар, тез айтиш ва топишмоқлардан фойдалансангиз нур усига аъло нур.

Қор ҳақида 19 та қизиқарли маълумотлар

Деярли ҳар қиш фаслида қор теварак-атрофимизни ўраб олади. Биз унга боқамиз, уни устида юрамиз, завқланамиз, лекин камдан-кам ҳолларда унинг қандай эканлигини ўйлаймиз. Қор парчалари жуда ҳам ажойиб… Бугун диёримизда ёққан илк қор муносабати билан у ҳақидаги бир қанча қизиқарли маълумотларни сиз билан ўртоқлашамиз....

Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади

☝️Сенга гап олиб келган одам сендан ҳам гап олиб кетади. ☝️Фойдангга гувоҳлик берган одам зарарингга ҳам гувоҳлик беради. ☝️Фойдангга журъат қилган одам зарарингга ҳам журъат қила олади....

Пица ҳақидаги қизиқарли фактлар

Бугунги кунда турли-туман егуликлар-у, тезпишар овқатлар кенг оммалашган. Барчага бирдек ёқиб улгурган пица ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Мақоламиз орқали пица ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз....

Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?

Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!...

Бундан 67 йил муқаддам янги давр бошланди

1957-йил 4-октябрда инсоният ақл бовар қилмас сакрашни амалга оширди! Тўртта радио антеннали митти металл шарча бўлган "Спутник-1" космик кемаси космосга йўл олди ва Ернинг биринчи сунъий йўлдоши бўлди......

Кўз ва ақлни чалғитишга қодир оптик иллузиялар

Бизнинг миямиз бутун ҳаётимизни бошқаради ва ҳар сонияда жуда кўп маълумотни қайта ишлайди. Аммо вақти-вақти билан у бизни алдаётганга ўхшайди. Масалан: агар сиз қўлингизни сув остига туширсангиз, шаклини йўқотгандек ёки ҳатто сиздан узоқда турганга ўхшайди. Мия бошқа кўплаб нарсалар билан бир хил ҳийла-найрангларни амалга оширади ва биз ҳар доим...

Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан

• Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан.. • Бу тõгри гап.. Мен õша кимнидир танийман, сиз хам танийсиз.. Ким екан деб хайрон бõляпсизми? Бу СИЗСИЗ! Ха, Ха! Айнан сиз!  Шу хабарни õкиётган ИНСОН! • БАХТНИ ÕЗИНГИЗ ЯРАТАСИЗ! • Сиз Бахтсиз! • Сизни борлигингиз Бахт! • Сизни табассумингиздан, ширин нафасингиздан, беğубор ва самимий...

Ғойиб бўлган кутубхоналар

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди......

Патлар ҳақида қизиқарли 8 та маълумот

Кўп жиҳатдан қушлар ўз гўзаллиги учун патлардан қарздор. Уларнинг шарофати билан одамлар қушларни турларга ажрата олишади, лекин шу билан бирга уларнинг хусусиятлари ҳақида жуда кам билишади. Биз табиатнинг яна бир мўжизаси бўлган ва кўпинча одамлар ҳаётнинг энг кутилмаган соҳаларида ишлатадиган патлар ҳақида қизиқарли маълумотларни сизлар учун...

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...

Фикр қўшиш