Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси

Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси
Ишга кечикмасликнинг 6 қоидаси


Ҳар бир киши хоҳ давлат корхонасида бўлсин, хоҳ ҳусусий ишхонада ишласин, ишга кечикиб бориб, бошлиғидан дакки эшитишни истамайди. Лекин баъзида ўзимиз истамаган ҳолда ишга кечикиб қоламиз. Бироқ баъзилар деярли ҳар доим кечикишни канда қилмайдилар. Шундай кезларда кечикмаслик учун нималар қилиш керак? Бу саволда 6 та қоида орқали жавоб берамиз.

1-қоида
Энг аввало ярим кечагача телевизор кўрмасликни тавсия қилган бўлардик. Чунки ярим тунгача телевизор қаршисида ўтирган киши барвақт туролмаслиги табиий. Кечаси бериладиган филмлар ёки теледастурлар кўпинча дам олиш кунлари такроран намойиш этилади. Демак, сиз ўша кўрмоқчи бўлган теледастур ёки филмни дам олиш куни ҳам бемалол томоша қила олишингиз мумкин. Фақат бунинг учун дам олиш кунларидаги режангизга буни киритиб қўйсангиз бас.

2-қоида
Ёдингиздами, мактабга борадиган пайтингизда ота-онангиз мактабга тутадиган портфелингизни кечқурун тайёрлаб қўйишга мажбур қилишарди. Сиз бугунги кунда ҳам шу ишни такрорлашингиз мумкин, фақат мактаб сумкаси ўрнига эртанги ишга кийиб борадиган кийим кечакларингиз ва сизга яна керак бўладиган бошқа буюмларни дахлизга тайёрлаб қўйинг. Уйқуга ётишингиздан аввалроқ уларни тайёрлаб қўйсангиз, эрталабки 15-20 дақиқа вақтингизни тежаган бўласиз.
3-қоида
Эрталаблари сиз ишга бориш тараддудига қанча кам вақт ажратсангиз, шунча кўп ҳотиржам бўласиз. Бир ўйлаб кўринг, эрталаб ишга кийиладиган кийим ёки бошқа нарсани қидириб, ишга кечикаётганингизни сезиб турсангиз кўпроқ асабийлашасиз. Бу эса яқинларингизга ҳам таъсир ўтказмай қолмайди. Эрталабдан оила аъзоларингизни асабларини бузмасдан, аксинча улар билан бир пиёла чой устида ширин суҳбат қуришга нима етсин!
4-қоида
Ётоғингизда гимнастика қилишга ўрганинг. Қандай қилиб дейсизми? Яхшилаб керишинг, белингизни бир неча марта букинг, қўл-оёқларингизни тепага кўтариб яна пастга туширинг, энг сўнгги босқичда қулоқларингизни уқаланг. Бундан муолажалар сизни уйқу ҳолатидан тезда ўзингизга келишга, шунингдек организмдаги қон айланиши яхшиланишида катта кўмак беради.
5-қоида
Эрталаб уйғонганингиз билан деразани очиб, хонангизнинг ҳавосини алмаштиринг. Бу усул ҳам инсонни уйқусирамасликка давъат этади. Юзингизни эса совуқ сув билан ювишни маслаҳат берамиз.
6-қоида
Агар сиз жамоат транспортидан фойдалансангиз, унда уйингиздан 30-40 дақиқа аввалроқ чиқишга ҳаракат қилинг. Сабаби, автобус ёки бошқа жамоат транспортлари баъзан белгиланган вақтдан эртароқ ёки кечроқ келиши мумкин.
Ишингиз орқали бойиб кетишни истасангиз, ишга ҳаммадан эрта келиб, ҳаммадан кеч кетиш керак, дейишади машхур миллионерлар. Мабодо сиз бундай йўлни истамасангиз, ишга вақтида келишни ўрганинг.

Америкалик тадқиқотчиларнинг дунё бўйлаб олиб борган тадқиқотларида, маълум бўлишича, ишга кечикувчилар орасида ёшлар кўпчиликни ташкил этаркан, 50 ёш ва ундан катталар орасида бу ҳолат кам учрар экан. Демак, ёши улғайгани сари инсон ўз иш жойига масулият билан қарар экан.

Ўрик мевасининг фойдали ҳусусиятлари

Таркибида қанд миқдори кўп бўлса-да, ўрик кам калорияли мева саналади. Озиш истагида бўлганларга ҳам ўрик истеъмол қилиш тавсия этилади. Кўпчилликка маълумки, юрак қон томир касалликлари билан оғриганларга ўрик тавсия этилади. Ушбу мева таркибидаги микроелементлар юрак фаолиятига ижобий таъсир кўрсатади....

Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар

Ҳукмронлик қадим замонлардан бери эркаклар қўлида бўлиб келган, аммо шунга қарамай кучли ҳукмдор аёллар ҳам яшаб ўтишган. Уларнинг айримлари сиёсат бобидаги донолиги ила ажралиб турган бўлсалар, бошқалари адолатли эканлиги билан ном қозонган....

Машҳурларнинг биринчи ишлаган жойини ҳушламайдиган иш жойи

Таниқли одамларнинг фарзандлари мақсадларига осонроқ эришиши айни ҳақиқат. Таниқли шахсларнинг аксарияти кучли ва истеъдодли одамлар бўлиб, улар пастдан юқорига қараб кўтарилганлар. Улар тирикчилик қилишдан бошқа танловга эга эмас эдилар. Кимдир ўзининг илк меҳнатини мағрурлик билан эсласа, бошқалари эса ҳатто ушбу маълумот ҳақида сўзлашни...

Замонавийлашган дераза токчалари

Деразасиз уйни ҳеч тасаввур қилиб кўрганмисиз? Бундай жойда ҳудди дунёдан узилиб қолганга ўзшайсиз. Ана шундан ҳам маълумки, деразалар ҳонадон интерерининг бир бўлаги саналаркан. Шу боис ҳонадонимизни замонавий дизайн асосида безаётганда дераза токчаларининг ҳам ўз ўрни ва мавқеи борлигини унутмаслик зарур. Ундан нафақат ташқи оламни томоша қилиш...

НАБАВИЙ ТАВСИЯЛАР

Инсон доим соглом бўлиши учун қуйидагиларни ёдда тутмоғи ва амал қилмоғи лозим:     Поклик имондандир;     Аллоҳ ҳар бир дарднинг давосини яратиб қўйган;     Доим тоза, покиза овқатлар енг;      Ҳаромда шифо йўқ;      Овқатдан олдин, кейин қўлларни ювинг;...

Атрофдагиларнинг кўнглига йўл топишда аҳамиятли бўлган 6 та жиҳат

Ҳар бир инсон шахсий ривожланиши ва атрофдагилар билан тил топишишда муҳим бўлган жиҳатлар мавжуд. Қуйида улардан бир нечтасини сизга ҳавола этамиз....

Поябзал ҳақида қизиқарли фактлар

Статистик маълумотларга кўра, кўпчилик, ҳеч бўлмаганда аёллар, эркак билан учрашганда аввало поябзалга эътибор беришади, агар эркак ўз поябзалига ғамхўрлик қилса ва мунтазам равишда тозаласа, у ҳолда шеригининг олдида унинг имкониятлари икки баравар кўпаяди. Бизнинг бугунги мақоламиз поябзал ҳақидаги қизиқарли маълумотларга бағишланган бўлади....

Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг машхур ўзбек актёр ва ҳонандалари

Бугунги мақоламиз орқали Инстаграм ижтимоий тармоғидаги энг кўп кузатувчиларни ўзида жамлай олган эркак актёр ва ҳонандалар рўйхатини сизлар билан бўлишамиз!......

Титаник филмидан ажойиб фотосуратлар

1997 йилда экран юзини кўрган Титаник филми 11 та Оскарни олди ва 12 йил давомида кино тарихидаги энг кассабоп филм унвонини эгаллади. Дунёга эса ёш актёр Леонардо Ди Каприони танитди. Титаник филми ҳақида қанча гапирсак шунча кам. Агар бу филмдаги кадрлар қандай суратга олинганлиги билан қизиқсангиз, бизнинг мақоладаги фотосуратларга қаранг, улар...

Улуғбекнинг ғойиб бўлган кутубхонаси ёҳуд Шарқнинг ечими топилмаган жумбоғи

Кутубхоналар қадимда антик давр маданиятининг бутун илмини ўзида мужассам этган манба ҳисобланган. Уни донишмандлик хазинаси, фикрлар макони дея таърифлашар эди. Қадимда кутубхоналар кўп бўлган, бироқ уларнинг кўпчилиги душманлар томонидан йўқ қилинган, баъзаилари эса шунчалик моҳирлик билан беркитиб қўйилган-ки, ҳали-ҳануз топиб бўлмайди....

Фикр қўшиш