Онам дер жон болам ўзингни асра ота-она хакида шеър

Онам дер жон болам ўзингни асра
Онам дер жон болам ўзингни асра


Дунё кўринса гар менга зим-зиё,
Омад ҳам қилмаса бир карра қиё,
Кўринса ҳар нима шунчаки рўё,
Онам дер жон болам ўзингни асра!

Дўстларим душманни ишини қилса,
Душманим билдириб ортимдан кулса,

Иккиси бир бўлиб пичоқлар урса,
Онам дер жон болам ўзингни асра!

Тунлари кўзлари илинмай кутар,
Ҳавотир олару, захарлар ютар,
Кўнглидан хадиклар бир пастда ўтар,
Онам дер жон болам ўзингни асра!

Дейдилар дунёни иши тинмайди,
Озгина тин болам хеч ким билмайди,
Йиққан давлатларинг дўстлик қилмайди,
Онам дер жон болам ўзингни асра!

Қара сочларинга қўнибди қиров,
Энди қирққа кирди демайди биров,
Соғиндим тиззамда ухлашинг бирров
Онам дер жон болам ўзингни асра!

Ўтиргин озгина суҳбат қурайлик,
Маҳаллани бироз яйёв юрайлик,
Бир кунга ташвишни қўйиб турайлик,
Онам дер эҳ болам, ўзингни асра!

Югур югурларинг тугамас ҳечам,
Ишдан қайтгунингча тушади кеч ҳам,
Мен учун эҳтиёт қилса, бас эгам,
Онам дер жон болам ўзингни асра!!

Факатгина Oнам

Факатгина... 🌸Oнам🌸... Кадрим биларкан.. Факатгина... 🌸Oнам🌸.. Дардим оларкан... Oёгимдан чалса дусту- Душмαним.. Факатгина... 🌸Oнам🌸.. Дилдан йигларкан.....

Фариштам Онам

Мехрибон, хушзабон, кунгли оппогим,  Сузлари шириндур, калби юмшогим,  Дилимга гам кайгу, урнашган оним, Кунглимни кутарган мехрибон Онам, Барчадан мехрибон,Фариштам Онам!...

Онажоним сизни соғиндим

Меҳрли кўзларингиз, Хушзабон сўзларингиз, Меҳрибонсиз ўзингиз, Онажоним сизни соғиндим......

Багримда уммон калбимда рахмон

Багримда уммон калбимда рахмон, Йигласа кушилиб йиглайди осмон. Бахтимга доим булсин сог-омон, Дунёда ягона мехрибон Онам....

Ёнингиздан жилмай

Ёнингиздан жилмай, кувончга тулиб Дунёларга сигмай, кийкириб, кулиб, Биз зумга булса-да, ёш бола булиб Oркангиздан юргим келди, онажон....

Худо берган узок умрни куринг

Худо берган узок умрни куринг, Болам деб жонини талашган онам. Дунё тургунича ёнимда туринг, Бошига румоллар ярашган онам....

Аммо сизнинг мехрингиздан кам булади

Тиззангизга бошим куйсам тизлар чукиб, Айбларимга афв сурасам ёшлар тукиб, Яшаяпсиз менинг учун гамлар чекиб, Гар истасам бутун олам жам булади, Аммо сизнинг мехрингиздан кам булади......

Содда тилак

Хар кимнинг хам сочларига ок тушсин, Ажин тушсин юзларига, дог‘ тушсин. Хар кимнинг хам кувват кетиб белидан, ко‘лларига асо — бир таёк тушсин......

Мусофир углингиз согинди она

Бегона юртларда фаришта юзни Тушда хам курмадим хатто бир бора Хар кунгидан купрок, хар куни сизни Мусофир углингиз согинди она......

Онам жаннатимдир, Онам бойлигим

Болам деб чақам деб умри адоғим, Меҳнатда ёрилган қўли қадогим. Суянган тоғимдир ишонган боғим, Онам жаннатимдир, Онам бойлигим....

Изохлар 5

  1. Офлайн
    Farizoda
    Farizoda 11 мая 2023 16:22
    Juda zor sher ekan👍🏻👍🏻👍🏻
  2. Офлайн
    Nozima
    Nozima 16 марта 2023 19:22
    Muallifi kim õzi aytib yuborolmisilami
  3. Офлайн
    Asliddin
    Asliddin 4 марта 2023 17:30
    Onam der jon bolam o'zingni asra she'rini muallifi kim???
  4. Офлайн
    Abdujalil
    Abdujalil 27 ноября 2022 20:39
    Muallifini ham yozib quyilar
  5. Офлайн
    Шохида
    Шохида 8 ноября 2022 18:48
    Рахмат шерлар учин

Фикр қўшиш