Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг севги хакида шеър

Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг


Армонлар кўз очса дилимда қат-қат,
Ҳар не мушкул бўлса, қиларман тоқат.
Мен таъма қилмайман ҳеч нарса, фақат...
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Ёки ҳижрон бизга қисмат аталар,
Синовидан дилга озор қадалар.

Қўйинг, керак эмас осмон ваъдалар,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Настарин гулларин кутмайман майли,
Бўлолмасам сиздек Мажнунга Лайли.
Уриб турар юрак умид туфайли,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Озорлар ярашса наҳотки бизга,
Йиллар-ки, чизиқни тортмоқда юзга.
Сизсиз дил тўфони тушади изга,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Биз билмай яшадик қора ранг борин,
Оламни пушти деб атадик барин.
Кўнгилсиз бахт ярим,  муҳаббат ярим,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Овуниб ўтибмиз баҳорларига,
Маст бўлиб булбулнинг изхорларига.
Тун ўрнин бермаса наҳорларига,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Ҳокисор тупроқман, осмон керакмас,
Ўзим бир дунёман жаҳон керакмас.
Ўзини топмаган юрак юракмас,
Сизда қолган кўнглим қайтариб беринг.

Йиғлаётган қиз

Бу оғир боғ ичра оғир қадамлар Ташлаб кетаётган оғиргина қиз, Дунё кўзларингдан дунё аламлар Томчилар, ҳар бири бир улкан юлдуз....

Утмишини Рашк Килманг...

Утмишини Рашк Килманг...! Чунки Утмиш Яхши Булганда, Сизни Ёнизда Эмас...! Уни Ёнида Буларди. . .! ! !...

Сенсиз мен

Сенсиз мен гўёки тушга ўхшайман, Уйғонсанг лахзада кетарман ўчиб. Сенсиз мен қанотсиз қушга ўхшайман, Кўкни севаману кетолмам учиб....

Кузингга урганиб колган бу кузлар

Кузингга урганиб колган бу кузлар. Эртага сендан узгасин кандай куради. Сузларинг ёдида саклаган бу юрак бил. Билмадим сендан узгасига кандай кунади..?...

Мен сени севаман азоб булса хам

Севгим барг каби хазон булса хам, Ишк утида ёниб хароб булса хам, Севгим сахро каби сароб булса хам, Мен сени севаман азоб булса хам!...

Сенга ошикман

Сенга ошикман Согинчлар йироклада ошигим мени Сенга ошикман севаман сени Кайлардансан билмадим-у жоним Мухими борсан бу кувончим мени !...

Дустлик узи ухшар севгига,

Дустлик узи ухшар севгига,  Дустлик учун айрилмок малол,  Дустлик сузин йетинг кадрига,  Севгидан хам киммат эхтимол...!...

Кел яхшиси, севгимдан ҳайиқ

Кел яхшиси, севгимдан ҳайиқ, Бир умр бўл мендан эҳтиёт. Яширмайман, мен бахтга лойиқ, Лекин... лекин сен бахтдан зиёд......

Согинч хакида шерлар

Насиб килар бизга хам дийдор,  Оллох килар бизни бахтийор. ...

Сенсиз яшолмайман дея олмадим

Кузларим согиниб излаганида, Юрагим сени деб йиглаганида, Вужудим согинчдан титраганида......

Фикр қўшиш