Истайсизми-йўқми севги хакида шеър

Истайсизми-йўқми
Истайсизми-йўқми


Истайсизми-йўқми, гардун айлана,
Истайсизми-йўқми, қайтиб келаман.
Соғинмаган кўзингиздан айланай,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.


Ой ботади — юлдузларнинг ҳабиби,
Тонг отади, танаси йўқ самимий.
Табиатнинг қонунидек табиий —
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Қучоғига яширмайди хиёбон,
Ўртамизда удум отлиғ биёбон.
Сизга нима, куйсам ўзим куяман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Чақмоқ калит бўлди қулфи дилимга,
Тегмаган бир қизнинг зулфи дилимга.
Сиздан ўзга хон йўқ мулки дилимга,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман

Бошингизда япроқ бўлиб айтаман,
Пойингизда тупроқ бўлиб айтаман.
Тупроқдаям муштоқ бўлиб айтаман,
Истайсизми-йўқми, сизни севаман.

Кечикдим

Тушларимда қўлингни тутар қўлим, Таъбирини ўйлаб ёмон ичикдим. Мени узоқ кутган эдинг севгилим, Афсусдаман, йигирма йил кечикдим....

Сизни севаман деб куполлик килгум

Тилимдан отилди бекийим сузлар, Яралар бойлади хуфтон дилингиз. Барига чидайсиз, кай бахтни кузлаб?, Менгинага колди нечун кунингиз?......

Сизни ранжитдимми хафа килдимми

Сизни ранжитдимми хафа килдимми, Кунглингиз огриса курдимми хузур. Кузларингиз нами бу хам менданми, Хатто сурамадимми бир бора узр!...

Лекин севгилимни бахтсиз килмасин

Майли севганим мени севмасин Майли кузлари мени курмасин Майли Оллохим бахтим бермасин Лекин севгилимни бахтсиз килмасин....

Хаётимга кириб келдингу

Хаётимга кириб келдингу, Хаётим хам узгарди буткул. Билмам такдир ёки тасодиф- Мухаббатга бошлаб кетди йул......

Ваъда беринг...

Ваъда беринг, туролсангиз сузингизда, Караганда ишонч курай кузингизда. Ёлгон билан хаётимни безаманг... Рост гапиринг нима булса, кунглингизда!...

Сизни дейди...

Сизни дейди орзуларим, Тилакчаси, Йиглар ишкнинг жажжигина Юракчаси. Умрим сунгги тугагунча севай сизни, Сиз калбимнинг ёлгизгина Булакчаси....!...

Барибир халиям севаман сени

Уйлайман уйларимдан учиб кетгансан, Куйламайман куйларимдан учиб кетгансан. Кутмагайман хаёлимдан кочиб кетгансан, Барибир халиям севаман сени...!...

Биласизми, кимлар севади

Биласизми, кимлар севади? Рашк килишни билганлар, Ахдига вафодор булганлар севади. Синовларга бардош берганлар, Oркага кайтмаслар севади. Гап сузлардан куркмаслар, Oллох берган неъматни увол килмаслар севади. Ана ушаларга висол ва бахт насиб этади....

Кузларим иложсиз тикилар эрга

Кузларим иложсиз тикилар эрга, Вужудимдан канча алам ёгмасин, Кизганиб турсамда у киздан сени, Дердим, кузларингдан хеч ёш томмасин...!...

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Madinabonu
    Madinabonu 10 июля 2022 11:06
    Juda ham zo‘r sherlar ekan meni ismimga ham bormi aa

Фикр қўшиш