Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси

Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси
Дунё аёллари ва жаннат ҳурлари баҳси


🔸Жаннатда Одам алайҳиссалом қизлари бир хил ёшда бўлишлари ва аммо ҳурлар турлича
экани, жаннат эркакларининг нафслари қандай хоҳласа, шундай — кичик ёки катта бўлишлари
ҳақида хабарлар бор.


📌Алидан (р.а) ривоят қилинади:

➖Расулуллоҳ ﷺ айтдилар: «Албатта, жаннатда ҳурлар йиғилиб, овозларини баланд кўтариб айтадилар — у
овозга ўхшашини халойиқ эшитмаган:
"Биз абадиймиз, ҳалок бўлмаймиз, ҳузур-ҳаловатдамиз, маҳрум бўлмаймиз, рози бўлувчимиз, ғазабланмаймиз. У бизники ва биз уники бўлган кимса
нақадар яхши!» дейдилар.

📌Оиша (р.а) айтадилар: Қачон ҳурлар мана шу сўзларни айтсалар, дунё аҳлидан бўлган мўмина аёллар уларга: Биз намоз ўқиганмиз, сизлар ўқимагансизлар, биз рўзатутганмиз, сизлар тутмагансизлар, биз таҳорат олганмиз, сизлар олмагансизлар, биз садақа
қилганмиз, сизлар қилмагансизлар", деб жавоб қайтарадилар. Ва дунё аёллари улардан ғолиб
келадилар.
Аллоҳ билгувчироқ.

📌Муҳаммад ибн Каъб Қуразий айтади: "Аллоҳга қасамки, агар ҳурлардан бири Аршдан ўз билакузугини кўрсатса, билакузугининг нури қуёш ва ойнинг нурини, албатта, ўчиради.
Шундай экан, уни таққан ҳурнинг ўзи қандай бўлди?! Аллоҳ таоло ҳурга қандай кийим ва зийнатлар яратса, унинг эгасига ҳам шундайини яратади".

📌Абу Ҳурайра (р.а) айтдилар: "Жаннатда «Ийно» деган бир ҳур бор. Юрса, атрофида, ўнг ва сўл тарафида етмиш минг хизматчи бўлади. У: "Яхшиликка буюриб,
ёмонликдан қайтарганлар қаерда?" деб айланиб юради".

📌Ибн Аббос (р.а) айтдилар: "Жаннатда «Лаъба» деб аталувчи ҳур бор. Агар у денгизга туфласа, суви ширин бўлиб кетади. Унинг дудоғига: "Ким мени хоҳласа,
Парвардигоримга итоат қилсин", деб ёзиб қўйилган". (тупуги шундай ширин бўлса ўзи қандай бўлар экан?!)

📌Набий ﷺ "Исро" кечасидаги ҳурларнинг васфини шундай келтирганлар: "Уларнинг бошида юзта соч ўрими, ҳар бир соч ўримининг орасида олтмиш
мингта кокил бор, ҳар кокил тўлин ойдан ҳам нурлироқ, бошларига дур ва соф гавҳардан тож
кийдирилган. Унинг пешонасига дуру гавҳар билан биринчи сатрда: "бисмиллаҳир роҳманир
роҳим" деб, иккинчи сатрда: "Ким мени хоҳласа, Раббимнинг тоатида бўлсин", деб ёзилган.

📌Жаброил алайҳиссалом менга: Эй Муҳаммад ﷺ, бу ва бунга ўхшаганлар сенинг умматинг учун. Хурсанд бўл, эй Муҳаммад ﷺ, ва умматингга хушхабар бер ҳамда уларни ғайрат
қилишга буюр", деди".

📌Абулқосим Хаталий айтади: Ато Салмий Молиқ ибн Динорга: "Бизни шавклантиринг", деди.
Молик: "Эй Ато, албатта, жаннатда бир ҳур бор, унинг гўзаллиги билан жаннат аҳли бир-бирларига фахрланадилар. Агар Аллоҳ таоло жаннат аҳлига ўлмасликни ёзмаганида (яъни, жаннатда ўлим бўлганида) унинг гўзаллигидан ҳамма ўлиб қолар эди", деди.

📌Муҳаммад ибн Солиҳ дейди: "Ато Моликнинг бу сўзидан кейин (ўша ҳурнинг ишқида) қирқ йил маҳзун ҳолда юрди".

📌Ибн Муборак айтади: Ибн Масъуд (р.а) айтдилар: "Ҳурларнинг икки болдир суягининг илиги гўшти, суяги ва етмишта безаги ортидан, худди қизил май оқ шишанинг ичида
кўриниб тургандек кўриниб туради".

📌Ҳаббон ибн Абу Жабала айтади: "Дунё аёлларидан жаннатга кирганлари дунёда қилган
амаллари сабабли ҳурлардан афзал бўлади".

📌Яна бир ривоятда: "Одам аёллари ҳурлардан етмиш минг баробар афзалроқдир", дейилган.

🌸 Аёлларимиз ҳурлар ҳақида ўқиб аччиқлари келмасин. Уларни афзалликларини мана охирида зикр қилдик. Амалларига қараб гўзалликлари зиёда бўлаверади ин шаа Аллоҳ.

🔸Роббимиз ҳаммамизга бундай гўзал ҳурлардан насиб қилсин

Ҳар тонг ва кечқурун албатта шуни ўқинг

Ҳар тонг ва кечқурун албатта шуни ўқинг: يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ بِرَحْمَتِكَ أَسْتَغِيثُ، أَصْلِحْ لِي شَأْنِي كُلَّهُ، وَلاَ تَكِلْنِي إِلَى نَفْسِي طَرْفَةَ عَيْنٍ «Йа ҳаййу йа қоййуму бироҳматика астағийсу аслиҳ лий ша'ний куллаҳу ва ла такилний ила нафсий торфата ъайн» “Эй ҳай-тирик ва қаййум сифатига эга бўлган Зот, Сендан ёрдам сўрайман....

Намозни ўтириб ўқиш ҳукми ҳақида

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламларга раҳматлари туфайли, Аллоҳ таоло бизга У зотни динда енгиллик ва бағри кенгликларга йўл очиш учун юборди. У зот ўз умматларига фарз амалларни адо этишни, хусусан, бемор, узри бор инсонларга ғамхўрлик қилиб, уларга намоз ўқишни осон қилиб бердилар. У Зот намознинг баъзи рукнларини тарк қилиб...

Умранинг фазли

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг!» (Бақара: 196). عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (رواه البخاري) Абу Ҳурайра...

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Буюк ҳақиқатни англаш

Инсон эзгу ва ҳақ сўзни яхши кўради, ширин сўзнинг гадоси. Айниқса, бу фоний дунёнинг бебақолигини англаган киши ўзини буюк савол-жавоб кунига тайёрлаб боради. Ўша куни тилига бирор калима келмай, шарманда бўлишидан қўрқади. Ҳар куни нафсини тергайди, гуноҳкорлигини, бандалигини эслаб туради. Аллоҳнинг каломини қалбига муҳрлайди. Пайғамбаримиз...

📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълаба розияллоҳу анҳунинг жанозасида оёқ учида юрган эканлар…...

Аллоҳнинг инсон организимидаги мўжизалари

🍃1. Одам мияси сиғими 4 терабайтдан кўпроқдир... 🍃2. Чақалоқ 7 ойликкача бир вақтнинг ўзида ҳам сутни ютиб, ҳам нафас ола билади... 🍃3. Самолётда учиш жараёнида одам сочи ердагига нисбатан икки карра тезроқ ўса бошлайди......

Росулоллоҳ (ﷺ) ҳақида сиз билган ва билмаган маълумотлар

1. Росулоллоҳ (ﷺ) Одам алайҳиссалом ҳали руҳ ва жасад орасида турганларида у зот (ﷺ) набий эдилар. 2. Росулоллоҳ (ﷺ)нинг Одам алайҳиссаломгача бўлган насабларидаги кишиларга бирор фаҳш иш етмаган. 3. Росулоллоҳ (ﷺ) Аҳмад (Аллоҳга энг кўп ҳамд айтувчи) деб номландилар. У зотдан олдин бирор киши бундай ном билан номланмаган......

Зикр

ТАХЛИЛ, ТАСБЕХ, ТАКБИР, ТАХМИД ва ИСТИҒФОР айтишнинг фазилати......

Мушукчанинг отаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар......

Фикр қўшиш