Умранинг фазли

Умранинг фазли
Умранинг фазли


Умранинг фазли

Аллоҳ таоло айтади: «Ҳаж ва умрани Аллоҳ учун комил суратда адо қилинг!» (Бақара: 196).

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ أَنَّ رَسُولَ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: «الْعُمْرَةُ إِلَى الْعُمْرَةِ كَفَّارَةٌ لِمَا بَيْنَهُمَا وَالْحَجُّ الْمَبْرُورُ لَيْسَ لَهُ جَزَاءٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (رواه البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар: «Умра кейинги умрагача ўртадаги гуноҳларга каффоратдир. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Имом Бухорий ривояти).

عَنْ عَبْدِ اللَّهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ قَالَ قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ: «تَابِعُوا بَيْنَ الْحَجِّ وَالْعُمْرَةِ فَإِنَّهُمَا يَنْفِيَانِ الْفَقْرَ وَالذُّنُوبَ كَمَا يَنْفِي الْكِيرُ خَبَثَ الْحَدِيدِ وَالذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَلَيْسَ لِلْحَجَّةِ الْمَبْرُورَةِ ثَوَابٌ إِلاَّ الْجَنَّةُ» (أخرجه الترمذي).

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар: «Умра ва ҳажни бирин-кетин қилиб турингиз! Чунки ҳаж билан умра фақирлик ва гуноҳларни худди босқон темир, олтин ва кумуш устидаги кирларни кетказганидек йўқотиб ташлайди. Мабрур ҳажнинг жаннатдан бошқа мукофоти йўқдир» (Имом Термизий ривояти).

Шарҳ:

Умра қилиш ва уни кетма-кет қилиб туриш улуғ ибодатлардан бўлиб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унинг гуноҳларга каффорат ва хатоларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлишини айтганлар, ҳаж билан умрани кетма-кет қилишда гарчи пул-мол сарф бўлса-да, аслида у фақирликнинг кетиши ва бойлик келишига сабабдир, деганлар.

Бугунги дарсдан олинадиган фойдалар:

1. Умранинг фазли, унинг гуноҳларнинг мағфират қилинишига сабаб бўлиши;
2. Ҳаж билан умрани кетма-кет қилишнинг яхшилиги;
3. Бундай қилиш камбағалликнинг кетишига сабаб экани.

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амаллардан бири

Таҳоратдан сўнг алоҳида ўқиладиган 2 ракъат ёки насиб бўлганча нафл намоз ўқишнинг фазилати ҳақида. Жаннатга етакловчи амаллар кўп. Улардан бири ҳақида қуйидаги ҳадис билан танишгач, билиб оласиз......

Имондан айирма

Аллоҳим Тилимизни Зикрдан, Бошимизни Саждадан, Қалбимизни Сенга бўлган Мухаббатимиздан, Имондан айирма.🤲...

Хаё иймондандир

Абу Хурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Хаё иймондандир, иймон (соҳиби) жаннатдадир. Ҳаёсизлик жафодир, жафо (эгаси) дўзахдадир», дедилар». (Термизий, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган)...

Муслима аёл

Муслима аёл – кулбада яшаб, Парвардигорига ибодат қилиб, беш вақт намозни ўқиб, бир ой рўзани тутган аёл дабдабали қасрда, канизаклар ичида ёнбошлаб ётган аёлдан яхшидир......

Қуръон карим суралари номи

١ - Фотиҳа - Очувчи ٢ - Бақара - Сигир ٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи ٤ - Нисо - Аёллар ٥ - Моида - Дастурҳон ٦ - Анъом - Чорвалар ٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор ٨ - Анфол - Ўлжалар ٩ - Тавба - Тавба......

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб: - "Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди......

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Гунохларни ювувчи айрим осон ибодатлар

"Ер юзида кимда-ким "ла илаҳа иллаллоҳ, валлоҳу акбар, ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ" дер экан, унинг барча гуноҳларига каффорат бўлиб кетади, гарчи гуноҳлари денгиз кўпигидек кўп бўлса ҳам"......

Шундай кун келади

«Эй Одам фарзанди! Албатта шайтон сизларга душмандир. Сиз уни душман тутинг. Билинглар, у кунда тўп-тўп бўлиб қайта тириласизлар. Раҳмон ҳузурида саф-саф бўлиб тизилиб турасизлар. (Номаи аъмол) китобини ҳарфма-ҳарф ўқийсизлар. Махфий ва ошкора қилган ишларингиз ҳақида сўраласизлар. Биз тақводор зотларни отлиқ ҳолларида Раҳмон ҳузурига тўплайдиган,...

Даъво бўлак, амал бошқа

Суннатга амал қилиш фақатгина кийиниш ва ташқи кўринишдан иборат эмас. Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларини ўрганиш, англаш, амал қилиш ва у зотнинг йўлларини тутиш асл суннатга амал қилишдир. Тарихда у зотнинг йўлларини тутганлар дунёга эгалик қилишди, тараққиётда илдамлаб кетишди. Бунинг натижасида мусулмонлар сафи кескин...

Фикр қўшиш