Каҳф сурасининг фазилатлари

Каҳф сурасининг фазилатлари
Каҳф сурасининг фазилатлари


«Каҳф» сўзи араб тилида ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида бир ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи ҳам шундан олинган.
«Каҳф» сураси ҳақида Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир қанча саҳиҳ ҳадислар ривоят қилинган.

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Бир киши Каҳф сурасини ўқир эди. Унинг олдида иккита арқонга боғланган от бор эди. Отни булут ўраб олди ва булут айланиб унга яқинлаша бошлади. От эса ундан чўчиб қочди. Бу веқеаларни ўз кўзи билан кўрган саҳобий бўлган воқеани Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламга айтиб берди.

Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: «У Қуръон тиловати учун тушган сакийнадир (яъни, фариштадир)», дедилар". (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Каҳф» сурасининг охирги ўн оятини ўқиса, Дажжол фитнасидан омонда бўлади», деганлар. (Ибн Ҳиббон ривояти).

Бошқа бир ҳадисда: «Ким «Каҳф» сурасининг аввалидан ўн оятни ёд олса, Дажжол фитнасидан сақланади», дейилган.
(Муслим ривояти.)

«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, Аллоҳ таоло у учун икки жума оралиғида нур беради». (Албоний саҳиҳ деган).

«Ким жумъа куни «Каҳф» сурасини ўқиса, қадами остидан нур чиқиб, осмони фалакка кўтарилади, қиёмат куни шу нур унга ёруғлик бериб туради ва икки жумъа оралиғидаги гуноҳлари мағфират қилинади». (Мунзирий «Тарғиб ва тарҳиб»).

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?

• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан! • Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан! • Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан! • Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан! • Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан! • Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!......

Витр намози

Савол: Витр намози қандай ўқилади ва у неча ракат? Жавоб: Витр 3 ракат бўлиб, Ҳуфтондан кейин ўқилади, ундан олдин жоиз эмас. Ким витр ўқимоқчи бўлса намозни бошлаш учун такбир айтади, сўнг “Сано” “Тааввуз” “Басмала” “Фотиҳа” ва зам сураларни ўқийди. Сўнгра руку ва икки бор сажда қилади. Кейин иккинчи ракатга туради ва бошқа намозлар каби давом...

Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан рози бўлсин! Ашараи мубашшара бил жаннаҳ (Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба)......

Тўрт нарсадан ғафлатда қолманг!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий роҳимаҳуллоҳ айтади: «Тўрт нарсадан ғафлатда қолган тўрт кишига ҳайронман: Биринчиси ғам-ғуссага ботган одам. У қандай қилиб Юнус алайҳиссаломнинг Қуръонда келган, «Лаа илааҳа иллаа анта, субҳаанака, иннии кунту миназ-золимийн» (Сендан ўзга илоҳ йўқ, Сени поклаб ёд этаман! Мен ўзимга зулм қилиб қўйдим) деган...

Офият - бебаҳо неъмат

«Эй Одам фарзанди! Агар динингиз саломат бўлса, амалингиз, гўштингиз ва қонингиз ҳам саломат бўлади. Агар динингиз фасод топса, амалингиз, гўштингиз, қонингиз ҳам бузилади. Сизлар ўзини куйдириб, одамларга зиё тарқатадиган шам каби бўлманг. Қалбингиздан дунё муҳаббатини чиқариб ташланг, чунки Мен ҳеч қачон дунё муҳаббати билан Узимга бўлган...

Қазога розилик мўминнинг сифати

"Гувоҳлик бераманки, якка Ўзимдан бошқа илоҳ йўқ. Менинг шеригим ҳам йўқ. Муҳаммад Менинг кулим ва расулимдир. Ким казои кадаримга рози бўлмаса, балоларимга сабр, неъматларимга шукр килмаса, берганларимга каноат этмаса, Мендан бошка худога ибодат қилаверсин. Ким дунё учун ғам чекса, гўёки Менга ғазаб қилган бўлади. Ким мусибатимдан шикоят этса,...

Она билан боғлиқ олти хақиқат

1. Онаниниг яқинида ярим соат ўтириш олти соат табибнинг хузурида ўтиришга тенг. 2. Онанг сени бағрига босганида тафаккуринг ўткирлашади. 3.Тақдирингда бўладиган ёмон ҳолатлар хақида олдиндан ҳис қилиш, сеза олиш қобилиятига эга ягона инсонинг онанг. Шунинг учун у сени қаергадир боришдан ман қилса унга итоат қилгин......

Фариштага - ақл берди

Аллоҳ уч нарсага жон ато этди: 1. Фариштага - ақл берди, нафс бермади......

Жума ҳақида

✨1. Солиҳлардан бири: "Кимнинг жумаси мақбул бўлса, ҳафтасининг қолган кунлари ҳам мақбул бўлади", деган эканлар. ✨2. Солиҳлардан бири деди: "Жума куни аср билан шом орасида дуо қилганимда Раббим дуоларимни ижобат қилаверганидан, ҳатто (Раббимдан бирон нарса сўрашга) уяладиган бўлиб қолдим"......

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида

Банда зурриётларини салоҳиятли бўлиши йўлида уч нарсадан кўра афзал кўмак топа олмайди......

Фикр қўшиш