Ҳудайр

Ҳудайр


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам аскарларнинг барчасини овқат билан таъминладилар-у, лекин Ҳудайрга овқат беришни унутиб қуйдилар. Аммо Ҳудайр сабр қилган ҳолида отлар ортидан: «Ла илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, валҳамду лиллаҳи ва субҳаналлоҳи ва ла ҳавла ва ла қуввата илла биллаҳ... Эй Роббим, мана шу менга энг яхши йўл озиғидир», деб сафарга чиқаверди.
Шу пайт Ҳазрати Жаброил Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳузурларига келиб: «Роббим мени ҳузурингизга юбориб, Ҳудайрга йўл озиғи беришни унутганингизни ва у айтаётган калималар қиёмат куни ер билан осмон оралиғида қай даражада нур бўлишини ҳамда унга йўл озиғи жўнатишингиз хабарини беришни буюрди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалардан бир кишини чақириб, унга Ҳудайрнинг йўл озиғини бердилар-да: «Агар унинг олдига етиб борсанг, у нима деётганини ёдлаб ол, йўл озиқ-овқатини топшираётганингда ҳам нима деётганини ёдлаб ол, Расулуллоҳ сенга салом айтдилар, дегин ҳамда унга овқат беришни унутганимни ва Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни юбориб, уни эслатганини, қиёматдаги нурнинг қандай бўлиши хабарини берганини айтгин», дедилар. Юборилган киши Ҳудайрнинг олдига келганида Ҳудайр бояги сўзларни айтиб кетаётган эди. Кейин унга яқин келиб: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам сенга салом айтдилар ва мени сенга йўл озиғи билан юбордилар, чунки аввал беришни унутган эканлар. Аллоҳ Жаброил алайҳиссаломни осмондан юбориб, буни эслаттирибди», деди.

Шунда Ҳудайр Аллоҳга ҳамду сано ва Расулуллоҳга салавот айтди-да, сўнгра: «Оламлар Рабби Аллоҳга ҳамд булсин. Роббим етти осмон тепасидан, Аршининг юқорисидан туриб очлигим ва заифлигимга раҳм қилибди. Эй Роббим, Сен Ҳудайрни унутмаганингдек, Ҳудайрни ҳам Щзингни унутмайдиган қилгин», деди. Юборилган киши Ҳудайр айтган сўзларни ёдлаб, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга хабар берган эди, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам : «Агар бошингни осмонга кўтарганингда у айтган сщзлар ер билан осмон оралиғида нур каби таралиб турганини кщрар эдинг», деб марҳамат қилдилар.

Набий алайҳиссалом қўллари билан кўтариб олган саҳоба

Бу саҳобани кўпчилигимиз танимаймиз. Моддий жиҳатдан фақир, аммо иймонга бой, моли, мансаби, уйи йўқ, тўшаги тупроқ, болиши билаги, таом топса ер, топмаса рўза тутарди. Бироз кўримсиз, аммо гўзал хулқли бу саҳобанинг исми Жулайбиб розияллоҳу анҳу эди......

Ҳудайр

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир неча аскарни бир топшириқ билан жўнатдилар. Улар ичида Ҳудайр исмли саҳоба ҳам бор эди. Ўшанда очарчилик бўлиб, одамларда овқат камайиб кетган эди......

Нуайм ибн Масъуд

Нуайм ибн Масъуд (Аллоҳ ундан рози бўлсин) хассос қалбли, заковатли, тадбирли ва доно йигит бўлган. Ҳеч қандай муаммо уни ташвишга сололмас, ҳар қандай қийинчилик қаршисида довдираб ҳам қолмас эди. Аллоҳ таоло топқирлик, уддабурролик ва соғлом фикр ато қилган чин саҳро ўғлони эди......

Али ибн Абу Толиб

Ҳазрати Али ибн Абу Толиб ибн Абдулмутталиб (каррамаллоҳу важҳаҳу) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам каби Макканинг Қурайш қабиласи, ҳошимийлар уруғидан. Милодий 600 йили Маккада туғилганлар......

Фузайлнинг тавбаси

Фузайл ибн Иёз роҳимаҳуллоҳ аввалда қароқчи, йўлтўсар эди. Битта, иккита мусофирни кўриб қолса уларни уриб, қўрқитиб молини олар эди......

Бу умматнинг энг ишончли кишиси

Саҳобалар учун энг муҳим мақсад Аллоҳнинг динига хизмат қилиш, Унинг ризосига эришиш эди! Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Холид ибн Валид розияллоҳу анҳуни қўмондонликдан бўшатиб, ўрниларига Абу Убайда розияллоҳу анҳуни қўмондон этиб тайинлайдилар......

Умарул Форуқ Аллоҳдан қўрқдилар, биз-чи?

Саййидимиз Умар розияллоҳу анҳуга суиқасд қилинганда у кишига сут олиб келишди. Сутни ичган эдилар, ханжар урилган жойларидан сут оқиб чиқа бошлади. Шунда табиб у кишига: «Эй мўминларнинг амири, васиятингизни қилинг чунки сиз яшамайсиз», деди. У зот ўғиллари Абдуллоҳни чақирдилар. Абдуллоҳ келгач унга мен учун дунёда фақат бир иш қолди дедилар....

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу (1)

Умматнинг олими ва Қуръоннинг таржимони. У киши Аббос ибн Абдулмутталиб ибн Ҳошимнинг ўғли. Оталари Аббос Пайғамбаримизнинг амакилари ҳисобланади. Оталари: Аббос Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган, лекин мусулмонлигини яшириб юрган. Бадр жангида мусулмонларга қарши кофирлар томонидан мажбуран чиққанларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи...

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу ҳавас қилган саҳобалар

Ҳазрати Умар розияллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қайноталари, саҳобалари, ашараи мубашшаранинг бири, пешқадам саҳобаларнинг бири бўлсалар ҳам баъзи саҳобаларга ҳавас қилганлар ва уларнинг ўрниларида бўлиб қолишни истаганлар......

Салмони форсий неча йил яшаган?

Савол: Салмони форсий розияллоҳу анҳу 250-350 йил яшаган экан, деб эшитдим. Шу гап ростми?......

Фикр қўшиш