Озиш сирлари - тез ва осон озиш йуллари, усуллари ва 55 фойдали маслахат

Озиш сирлари - тез ва осон озиш йуллари, усуллари ва 55 фойдали маслахат

Озиш сирлари талайгина, бунда асосан согликка зарар курсатмасдан озишга купрок эътибор берилади. Агар сизда озиш учун аник бир муддат булмаса, соглигингизни йукотмасдан аста-секин фойдали одатларни ривожлантиришингиз ва вазнингизни камайтиришингиз мумкин. Ушбу маколада 55 та озиш сирлари келтирилган, сиз улар орасидан узингизга мос келадиган усулни танлаб, узингизнинг режангизни ишлаб чикишингиз мумкин.

Куп услубларнинг самарадорлиги илмий жихатдан исботланганига карамасдан, улар хар кимга хам тугри келавермайди. Энг кизикарли усулларни куриб чикинг ва узингизга мосини танланг.

ОЗИШ СИРЛАРИ: ОВКАТЛАНИШ БОРАСИДА МАСЛАХАТЛАР
Бир тадкикотда, ейилган овкат микдори биринчи навбатда очлик хиссига эмас, балки бизнинг онгимизга боглик эканлиги аникланган. Тажрибада икки гурух талабалар иштирок этишди. Уларга ея олишгунигача товук канотчалари олиб ейишни, кейин эса кушимча олиш учун кайтиш вазифаси куйилди.

Биринчи овкат кисмдан кейин офитсиантлар биринчи гурух столларидан колдик суякларни олиб, буш тарелкалар куйишди. Иккинчи гурух столида эса хаммаси шундайлигича колдирилди. Шундан сунг талабаларга кушимча олиш таклиф этилди. Иккинчи гурух канча канотча еганини колдик суяклардан куриб, иккинчи марта кушимча олишаётганида биринчи гурухга нисбатан анча камрок канотча олишди.

Бу онгимизга биринчи навбатда овкат микдори таъсир килишини исботлайди. Баъзи талабалар аллакачон етарлича овкатланганини курдилар ва уларнинг онги туйганликларини айтишди, биринчи гурух иштирокчилари эса уз олдиларида буш тарелкаларни куришди, уларнинг онги эса хали яна ея олишликларини курсатди.

Куйидаги купгина самарали озиш сирлари ана шундай инсоннинг психологик хусусиятларига асосланган, бошкалари эса баъзи физиологик жараёнларга боглик.

1. МОВИЙ НАРСАЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Кук рангли идишлар иштахани пасайтиради, чунки кук ранг куп махсулотларнинг ранги билан мос келмайди. Тадкикотлар шуни курсатадики, сизнинг идишингиз овкатингиз билан канчалик куп эстетик мос ва уйгун булиб куринса, сиз шунча куп овкатланасиз. Кичкина, аммо фойдали маслахат.

2. ТЕЗ-ТЕЗ ОВКАТЛАНИШ – ОЗИШ УЧУН ЭНГ ЯХШИ ЙУЛ
Агар сиз кун давомида тамаддини утказиб юборсангиз, бу вазн йукотишига олиб келмайди, чунки секин модда алмашинуви уз ишини бажаради. Кунига уч мартадан камрок овкатланиш, ута семиз булганлар учун фойдали булиши мумкин, лекин кундузги овкатларни кабул килмаслик, кечки вакт куп овкат еб юборишга сабаб булиши мумкин.

Бундан ташкари, тартибсиз овкатланиш инсулин даражасининг “сакраши”га олиб келади, бу эса кандли диабет юзага келиш хавфини оширади. Шундай килиб, кунига уч марта овкатланиш ва инсулиннинг баркарор даражасини саклаб туриш учун овкат уртасида кичик тамаддилар килиш афзалрок.

3. ДУКОННИ АВВАЛ АЙЛАНИНГ
КейДуконларни айланинга савдо майдони буйлаб айланинг. Бу махсулотларни секинрок танлаш учун эмас, дуконлар “хийла”сига тушиб колмаслик учун. Барча фойдали махсулотлар, одатда деворларга якинрок жойлашган булади, энг кулай каторларда кузни кувнатувчи махсулотлар ва ширинликлар жойлаштирилади, булар эса комат учун фойдали эмас.

4. СОВУТГИЧНИ ТУЛДИРИНГ
Дам олиш кунида бозорга боринг ва музлатгичингизни фойдали махсулотлар билан тулдиринг. Янги мева ва сабзавотлар хар доим кул етадиган ва куринадиган жойда булсин, музлатгичда эса музлатилган меваларни сакланг. Албатта, ишдан кейин сиз супермаркетларга бориб утирмасдан, бирдан музлаткичдан фойдали ва витаминларга бой махсулотларни олиб ишлатасиз. Натижада сиз марок калория кабул киласиз ва супермаркетларда ортикча махсулот олишдан тийиласиз, масалан шоколаддан.

5. ЭРТАЛАБ ОВКАТЛАНИНГ
Нонуштани утказиб юбориш – кечки овкат учун иштахани саклаб колиш демакдир, бу эса тугри стратегия эмас. Эрталаб истеъмол килинган овкат кун давомида яхши хазм булади, кечки овкат эса йук.

6. МАХСУЛОТЛАРНИ ТУГРИ САКЛАНГ
Фойдали махсулотлар: ловия, ёнгок, тулик донларни совутгичда олдинрокка куйинг. Музлатгич очилганда хар сафар фойдали махсулотларни курасиз ва уларни ратсионингизда ишлатасиз.

7. КУШИМЧАЛАРДАН УЗОКЛАШИНГ
Овкатланаётганингизда кушимча олиш мумкин булган идишлардан йирокрок утирнг, масалан салатлардан, товадан, бундай холатларда сиз керагидан ортик еб куйишингиз мумкин. Шунинг учун, узингизга мос келадиган овкат микдорини солинг ва колган озик-овкатларни кул йетиш майдонидан четрокка олиб куйинг – хеч булмаганда стол устидан.

Овкатни еб булгач, бироз туймаганлик хисси кузатилса, кушимча олишдан олдин 10-15 дакика кутиб туринг, кейин карор кабул килинг – хали хам очмисиз ёки йук. Туклик хисси овкатлангандан бироз кейин келади.

8. КИЧИК ИДИШЛАРДАН ФОЙДАЛАНИНГ
Бу яна бир психологик хусусият. Катта идиш, масалан тарелка булса, одатдаги овкат микдори унда камрок куринади, шунинг учун сиз одатдагидан купрок овкат солиб юборишингиз мумкин.

Кичик идиш олишга харакат килинг: идиш одатдагидан икки баробар кичикрок булса, меъёрий овкат микдори унда хакикий зиёфат сифатида куринади, шунинг учун сизнинг онгингиз бу етарли эканлигига ишонади.

9. СЕКИН-АСТА ЧАЙНАНГ
Овкатни канчалик яхши ва секин чайнасангиз, у шунчалик фойдалирок булади. Яхши чайналган озик-овкат яхши хазм булади, барча фойдали моддалар эса яхширок сурилади. Бундан ташкари канча секинрок чайнасангиз, шунча озрок овкат ейсиз (туклик хисси келишини эсланг).

10. ОВКАТНИ КУЗДАН УЗОКЛАШТИРИНГ
Тушлигингизнинг колган кисмини столда эмас, балки музлатгичдаги сакланг. Акс холда уни очлик эмас, балки тугалланмаганлик туйгуси туфайли ярим соатдан кейин еб тугатасиз.

11. ЧИРОЙЛИ ОЗИШ УЧУН ЮРИШ КЕРАК
Кечки овкатдан кейин ошхонада колмаслик ёки ундан хам яхшироги – пиёда сайр килиш керак. Организм тук эканлигини тушуниш учун тахминан 20 дакика керак. Шу вакт ичида глюкоза конга кириб боради ва сиздаги очлик хисси утиб кетади.

12. КЕЧКИ ОВКАТДАН ОЛДИН КИЧИК ТАМАДДИ КИЛИНГ
Кечки овкатдан олдин бироз таом истеъмол килсангиз, масалан бир стакан ёгурт ёки бирон хил мева, очлик хисси камаяди ва сиз овкатга “ташланмайсиз”.

Бу терда яна сизнинг онгингиз катта ахамиятга эга. Кучли очликни хис килсангиз, эхтимол сиз уни кондириш учун керак булган нарсалардан купрок ейишни бошлайсиз ва факатгина дастурхондан тураётиб, керагидан ортик еб юборганингизни тушунасиз. Кучли очлик хиссисиз овкат ейишни бошлаганингизда, туйиш учун талаб килинадиган даражада овкатланасиз.

13. ХЕЧ КАНДАЙ МАЪЛУМОТЛАРСИЗ
Агар сиз телевизор ёки китоб олдида овкатланадиган булсангиз, унда меъёридан ортик еб юбориш эхтимоли бор. Ахборот олаётганингизда сиз туйганликни пайкамайсиз, таомнинг таъми ва хидини сезмайсиз.

Бундан ташкари, бу одат булиб колади ва филмни томоша килиш ёки укишни давом эттириш учун доимо бир нарса чайнашга киришасиз.

14. ДАСТУРХОНДА ФАКАТ МЕВАЛАР БУЛСИН
Стол устидан ширинликлар солинган идишни, иш столидан еса майда-чуйда ширинликларни олиб куйган маъкул. Уларни истеъмол килишда туклик хисси умуман тускинлик килмайди, шунингдек ортикча шакар организм учун зарарлидир. Уйда столда факат фойдали махсулотлар, масалан, янги меваларни колдиринг. Шундай килиб, сиз истаган пайтда тамадди килишингиз мумкин булади ва айни пайтда кушимча калорияларга эга булмайсиз.

15. ТЕЗ ОЗИШ СИРЛАРИ – БУ КУПРОК ОКСИЛ ДЕМАКДИР
Оксил соглом вазн (мушак массаси) олиш учун ёрдам беради, шунинг учун куплаб оксилли пархезлар мавжуд. Вегетариянлар оксилни соя ва дуккаклилардан олишлари мумкин.

16. ЁГЛАР ХАМ КЕРАК
Усимлик йуги ёки сарёгда калория жуда куп, аммо ёг микдори юкори булган бошка овкатлар хам бор. Масалан, авакадо, банан, олма пюреси. Ратсионда ёглар мавжуд булиши керак, чунки улар А, Д, Э ва К каби витаминларни кайта ишлаш ва узлаштириш учун керак. Бундан ташкари, улар бизга тукликни хис этишга ёрдам беради. Шундай килиб, ратсионингизга авокадо, балик, ёнгок ва писталарни киритинг. Албатта, меъёрда.

17. ОДДИЙ УГЛЕВОДЛАРДАН УЗОК ТУРИНГ
Очлик хисси кондаги шакар даражасига боглик ва ширинликларда, пиширикларда ва ок нонда мавжуд оддий углеводлар тезда очлик туйгусини бартараф этади, аммо ёгларнинг тупланишига хисса кушади. Бунинг урнига, макарон, жавдар нони, турли хил донлар, шу жумладан, бутун донли махсулотларини истеъмол килишга харакат килинг. Мураккаб углеводлар узок вакт давомида парчаланади ва улар ёг тупланишига хисса кушмайди ва конда шакар микдорини бир хилда сакланишини таъминлайди, яъни туклик хиссини.

18. ТУРЛИ ХИЛ ОВКАТЛАРГА САБЗАВОТ КУШИНГ
Калория микдорини камайтириш учун овкатнинг ярмини сабзавот билан алмаштиришингиз мумкин. Мисол учун, пишлок урнига макаронга сабзавотлар кушинг. Сабзавотларда куп микдорда клетчатка мавжуд, бунинг натижасида сиз купрок туйишни хис киласиз.

19. ЮКОРИ КАЛОРИЯЛИ МАХСУЛОТЛАРНИ АЛМАШТИРИНГ
Агар севимли овкатларингиздан воз кеча олмасангиз, сиз калорияларни кискартиришингиз мумкин. Мисол учун, ёгли маёнез ва сметана урнига, салат учун ёгсиз маёнезлар кушинг ёки узингиз ёгсиз маёнез тайёрланг.

20. АЧЧИК СОУСЛАР
Аччик калампир ва соуслар нафакат модда алмашинувини тезлаштириши мумкин, балки ковурилган, ширин ёки тузланган махсулотларни истеъмол килиш истагидан хам химоя килади. Баъзи тадкикотлар шуни курсатдики, аччик таомлар ёгларни яхши узлаштириш ва уларни организмда ёкилги сифатида ишлатишга ёрдам берар екан.

21. САКИЧ
Агар овкат тайёрлаётганда шакарсиз сакич чайнасангиз, сиз 30% камрок овкат истеъмол киласиз. Тадкикотлар шуни курсатдики, сакич чайнаш ширин ва шур махсулотлар ейиш истагини пасайтиради ва иштахани камайтиради.

22. КАМРОК ШАРБАТ, КУПРОК МЕВА
Замонавий шарбатларда табиий шарбатларга караганда купрок шакар мавжуд, 100%ли шарбатлар эса киммат. Хар кандай холатда хам сунъий шакар булмаган, лекин жуда куп клетчаткали бутун мева истеъмол килиш яхшидир.

23. ЧЕКЛАМАНГ, ЧАЛГИНГ
Ейишни хохлаш – табиий холат, шунинг учун овкат ейишни катъиян такикламанг ва узингизни койиманг. Бу холатни факат ёмонлаштиради: сиз узингизни айбдор хис киласиз ва унинг фонида керагидан ортик еб юборасиз.

Бунинг урнига, овкат ейишни хохлаш бу табиий эканлигини тан олинг ва узингизни бирон нарса билан чалгитишга харакат килинг, масалан севимли ишингиз билан. Санъат билан шугулланинг, спорт залига боринг, дустлар билан ёки ёлгиз сайр килинг – овкат хакида унутишнинг жуда куп усуллари мавжуд.

24. ОВКАТНИНГ ЯРМИ
Ушбу хийлани куллаб куринг: одатий микдорда овкат солинг, кейин ярмини ажратиб, олиб куйинг. Секииик билан овкатланинг, эътиборингиз телевизор ёки китобда эмас, балки овкатда булсин. Шубхасиз, сиз: “Бу кандай бемаънилик? Мен, албатта, овкатнинг ярмига туймайман”, – дейишдан олдин тукликни хис киласиз.

Бу усулнинг яна бир афзаллиги – тез-тез овкат тайёрлашингизга тугри келмайди, чунки колган овкатингиз хар доим истеъмолга тайёр.

ОЗИШ УЧУН ИЧИМЛИКЛАРНИ КУЛЛАШ
25. КУК ЧОЙ
Кук чой ёгларнинг парчаланишини ва модда алмашинувини тезлаштиради, бу эса озишга ёрдам беради.

26. СУВ ВА ЯНА СУВ
Сув очликни камайтиради ва озишни тезлаштиради. Танада етарли микдорда сув булса, калориялар тезрок ёкилади ва танадан туз ва токсинлар ювилиб чикиб кетади.

27. ОВКАТЛАНИШДАН ОЛДИН ИЧИМЛИК ИЧИШ – ОЗИШ ГАРОВИ
Овкатланишдан олдин бир стакан сув ичиш керак. Сизнинг ошкозонингиз фаоллашади ва тезда хазм килиш учун тайёр булади. Бундан ташкари, сиз тезрок туйишингизга ёрдам беради.

28. ЖУФТ МАХСУЛОТЛАРДАН КОЧИНГ
Сут ва печене, апелсин шарбати ва франсуз тости, шароб ва пишлок – суюк шерикга мухтож булган шундай махсулотлар бор. Бирок, бундай жуфтликлардан кочиш керак. Айникса, улар таркибида шакар мавжуд булса, чунки улар тезда углеводлар каби танадаги ёг даражасини оширади.

29. СУВ БИЛАН АРАЛАШТИРИНГ
Агар сиз тонгни бир стакан шарбатсиз тасаввур кила олмасангиз, уни сув билан аралаштириб куринг. Шундай килиб сиз суюкликнинг тугри микдорини оласиз ва ширин ичимликлардаги калория микдорини камайтирасиз.

30. УЗУН ВА ТОР СТАКАНЛАР
Одамлар кенг ва паст стаканларга караганда, баланд ва тор стаканларда камрок суюклик истеъмол килишлари исботланган. Шундай килиб, ширин ичимликларни узун ва тор идишларга куйинг. Худди шу холат спиртли ичимликлар учун хам кулланилади.

31. АЛКОГОЛЛИ ИЧИМЛИКЛАРНИ КАМАЙТИРИНГ
Бундай ичимликларда калория куп булади, шунингдек, улар узингизни назорат килиш кобилиятингизни камайтиради. Спиртли ичимликлар таъсири остида кечалари питса, чипслар ва бошка зарарли махсулотларни еб юбориш эхтимоли юкори.
Ва кейинчалик, алкогол таъсирида узингизни ёмон хис килганлигигингиз туфайли анча нарсани утказиб юборасиз.

ТЕЗРОК ОЗИШ СИРЛАРИ: ФОЙДАЛИ МАСЛАХАТЛАР
32. ТИШЛАРИНГИЗНИ ЮВИНГ
Овкатдан кейин тишларни дархол ювинг. Бу сизга нафакат тишлар саломатлигини саклаб колишга, балки овкатланишдан кейин узингизни енгил хис килишга ёрдам беради. Тишингизни ювгандан кейин хеч нима ейишни хохламайсиз ва кечки дастурларни ёки филмларни томоша килишда енгил тамадди килмайсиз, бу озишга ёрдам беради.

33. РЕАЛ МАКСАДЛАРНИ БЕЛГИЛАНГ
Куп овкат истеъмол килгандан кейин, эртагаёк пархез тутиб, озишни бошлайман дейиш бу максад эмас, факат узини-узи тинчлантириш ва айбдорлик хиссини камайтиришга хизмат килади. Яхшиси, аник максадлар куйинг: масалан, 3 ойлик соглом овкатланиш ва машклар натижасида 3-4 килограммгача вазн йукотиш ва вазнни саклаш.

34. ИЖОБИЙ БУЛИНГ
Озаётганларнинг аксарияти маълум махсулотлардан нафратланишади ва уларни рад эта олишга кодир эмасликлари учун узларини айблашади. Бунинг урнига, ижобий булинг: “Мен озик-овкат махсулотларини истеъмол килишни назорат кила оламан”, “Бугун мен соглом таомларни еганимдан фахрланаман”.

35. БУНИ УЙЛАБ КУРИНГ
Биз овкатланишдан бир неча соат утгач узимизни кандай хис килишимиз канча овкат еганимизга эмас, балки биз канча еганимиз хакида кандай фикрда эканлигимизга боглик. Озик-овкатингизга эътибор беринг, шу жумладан “кузларингиз билан енг”.

36. ЭСЛАТМАЛАР ЁЗИНГ
Уйингиз буйлаб озиш ва суглом булишга ундовчи эслатмалар ёпиштиринг: чиройли коматга эга эга булган одамлар суратлари, хар хил ундовчи ёзувлар. Улар хар куни максадингизни эслатиб, сизнинг карорингизни мустахкамлайди.

37. СТРЕССНИ ЙУКОТИШ
Куп одамлар стресс холатида куп овкат еб куйишади ва бу туфайли ортикча вазн олишади. Озик-овкатсиз стрессни енгишни урганинг: медитатсия, мулокот, машклар, севимли машгулот.

Агар сиз доимо тушкунликда булсангиз, хеч кандай пархез сизга озишга ёрдам бермайди, сиз психологик сабабларга кура факат вазн оласиз. Шундай килиб, озиш йулларини излашдан, психологик муаммолар ва доимий стрессдан халос булинг: ишингизни узгартиринг, оиладаги муносабатларга ойдинлик киритинг ва бошкалар.

38. РАД КИЛИШ УРНИГА КУШИНГ
Газли ичимликлар, ширинлик, ёгли озик-овкатлардан воз кечиш урнига, фойдали ахамиятга эга булган янги куникмалар олишга эътибор каратинг. Купрок мева ейиш, спорт билан шугулланиш, купрок сув ичиш. Бироз вакт утгач, фойдали одатлар сизнинг хаётингиздаги зарарли одатларни бартараф этаётганини сезасиз.

39. БИТТАДАН ОДАТ
Барча “ёмон одатларни” бирданига узгартиришга уринишнинг урнига уларни секинликда, бирма-бир узгартириш максадга мувофикдир. Барча ёмон одатларингизни колдиринг ва эътиборингизни диккат билан факат биттасида жамланг. Фойдали одат хаётингизга тулик кирса ва деярли автоматик тарзда амалга оширилса, кейингисига утинг.

40. ТАСАВВУР КИЛИШ
Узгариш натижаларини тасаввур килиш учун бироз вакт ажратинг. Хаёллар амалга ошади ва озиш усуллари хакида купрок фикр юритсангиз (ижобий томонлама ва сабр-токат билан, “мен хозирок озишни истайман!”, “Нима учун мен жуда семизман?” каби саволларсиз) янада яхширок булади.

41. СОГЛОМ УЙКУ
Соглом уйку стресс ва тушкун кайфиятдан кутилишга ёрдам беради. Бундан ташкари, кондаги шакар микдори ва метаболизмга таъсир килади. Ишларингизни уз вакида якунланг ва уйкуга кетинг, шунда сиз ортикча нарса еб куймайсиз ва эрталаб оч корин билан уйгонасиз.

42. МУЛОКОТ КИЛИНГ
Одамлар узлари хакида гапирадиган, маслахатлашадиган, уз ютукларини билан булишадиган жуда куп ижтимоий ресурслар мавжуд. У ерда мулокот килиш, шу каби муаммоларга дуч келган одамларнинг фикрини урганиш озиш вазифасини соддалаштиради. Эришган ютукларингизни якинларингиз билан булишиш сизни янада илхомлантиради.

ЖАРАЙОН ВА НАТИЖАЛАРНИ КАНДАЙ КУЗАТИШ МУМКИН?
43. ОЗИК-ОВКАТ ЖУРНАЛИ
Качон ва канча овкат истеъмол килганингизни, нималарни еганингизни ва нималарни рад этганингизни ёзиб боринг. Хафта охирида натижаларни тахлил килинг.

44. СУРАТГА ТУШИНГ
Натижаларингизни солиштириш учун суратлар олинг. Истеъмол килган овкатингизни суратга олсангиз, бу хам, сизга кай шароитда ва канака холатда канча овкат еганингизни эслатиш учун ёрдам булади.

ЗАМОНАВИЙ ОЗИШ СИРЛАРИ: МАШКЛАР
45. МУСИКА РУЙХАТИНИ ТУЗИНГ
Тадкикотлар шуни курсатадики, тез ритмли мусикалар машгулотлар давомида тезлашишга ва купрок машк бажаришга ёрдам беради. Бундан ташкари, сиз ёктирган оптимистик мусика чарчашдан чалгитади, тетиклик ва оптимистик рухни саклаб колишга ёрдам беради.

46. ЖАРОХАТЛАРДАН САКЛАНИНГ
Машклардан олдин кизиниб олишни канда килманг ва узингизни ортикча зуриктирманг. Сиз купрок машк бажаришни ва тезрок озишни истайсиз, аммо бунда ортикча зурикиш сизга ёрдам бермайди. Чарчаш туфайли спортга кизикишни йукотасиз ёки ундан хам ёмонроги, жарохат олишингиз мумкин, бу эса сизни машгулотлардан чеклаб куяди.

47. ФУНКТСИОНАЛ МАШКЛАР
Табиий харакатлардан функтсионал машкларни бажаринг. Бу нафакат саломатликни яхшилаш, мослашувчанлик ва куч-кувватни ошириш, балки кундалик хаётни енгиллаштиради, масалан огир юк билан зинадан кутарилиш.

48. БИРОЗ КОФЕИН
Машклардан олдин озгина кофеин сизнинг кучли томонларингизни куллаб-кувватлайди ва организмни энергия ишлаб чикариш учун биринчи навбатда ёгларни ёкишга ундайди.

49. УЙ ШАРОИТИДА ОЗИШ ХАМ МУМКИН
Машк килиш учун югуриш йулаги сотиб олишнинг хожати йук. Сиз уйда машклар учун уз тана огирлигингиздан фойдаланишингиз мумкин.

50. ШЕРИК ТОПИНГ
Мичиган университети олимлари томонидан олиб борилган янги тадкикотлар шуни курсатдики, агар биз машкларни шерик – дуст, кариндош ёки таниш билан олиб борадиган булсак, узига хос ракобатга киришиб кетамиз ва яхши натижаларни курсатамиз.
Шундай килиб, дустингизни спорт залига ёки стадионга олиб боринг ва бирга машк килинг.

51. ТРЭНАЖОР МОНИТОРИГА ИШОНМАНГ
Купинча тренажер мониторида жуда куп микдорда ёкилган калория курсатилади ва агар бунга ишонсангиз, машкдан сунг куп овкат еб куйишингиз мумкин.

52. ОГИРЛИКЛАР БИЛАН МАШК КИЛИШ
Огирлик кутариш (окилона чегаралар доирасида) метаболизмни тезлаштиради, мушаклар массасини хосил килади, яхши кайфият ва узига ишонч беради.

53. ИНТЕРВАЛЛИ МАШГУОТ
Машк килишда юкори интенсивлик билан интерваллар (вакт ораликлари) ёгларни яхширок парчалайди ва озишни самаралирок килади. Улар модда алмашинувини жадаллаштиради ва интервалларни хисобга олган холда, уни давомийлиги сезиларли даражада оширади хам.

54. ТИК ТУРИБ ИШЛАНГ
Утрок иш купинча семизлик, бел огриги ва бошка муаммоларга олиб келади. Агар имконингиз булса, тез-тез тик туриг ёки сайр килинг. Бундан ташкари, махсус офис столлари бор, уларда тик туриб ишлаш кулай. Албатта, сиз тик холатда утирганга нисбатан кура купрок калория ёкасиз.

55. КУПРОК ЮРИНГ
Бу нафакат спортга, балки кун давомида нормал харакатларга хам тегишли. Агар сиз пиёда юра олсангиз (агар сиз юкори каватларда яшасангиз, лифт билан эмас, зина оркали кутарилинг), уйдан узокрокдаги автобус бекатига пиёда боринг, дам олиш кунлари богларда сайр килинг. Умуман, купрок юриш учун онгли равишда карор кабул килинг.

Бу усулларни куллаган холда самарали озиш дастурини ишлаб чикиш мумкин ва энг асосийси, согликка зарар етказмасдан. Ёдда тутинг, тезда озишнинг усуллари йук, хаммаси учун сабр килиш керак. Хеч качон олдингизга бир хафтада 3-4 килограммга озаман деб максад куйманг, чунки бунга эриша олмасангиз, умидсизликка тушиб коласиз.

Фикр қўшиш