Соч тукилишини олдини олиш - усуллари, сочларни саклаб колиш учун тавсиялар

Соч тукилишини олдини олиш - усуллари, сочларни саклаб колиш учун тавсиялар

Соч фолликуласи – динамик тузилма булиб, ташки мухит узгаришига жуда сезгир саналади. Соч фолликулининг хар бир сикли тезлиги гормонлар, озика моддалар, токсинлар, биологик фаол молекулалар каби куплаб омилларга боглик. Соч тукилиши купинча уларнинг хаётий сикли бузилиши билан боглик. Бу бузилишлар ташки ёки ирсий омиллар билан боглик.

Шуни тушуниш керакки, ирсий (генетик) келиб чикишли соч тукилиши (андрогенетик алопетсияни) олдини олиш усуллари мавжуд эмас.

Ташки омиллар томонидан чакирилганларини еса олдини олиш мумкин ва бу даволашдан кура анча камрок мехнат талаб этади. Аксарият одамлар эса сезиларли микдорда соч тукилишига дуч келишгандагина профилактика хакида уйлай бошлашади.

Соч тукилиши табиий жараёндир. Хар куни киши 60-100 тола соч йукотади. Одатда, янги усиб чиккан ва тукилган сочларнинг сони бир хил даражада булади, бирок маълум шароитларда унинг тукиладиган улуши ортиб кетади.

СОЧ ТУКИЛИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ ТАМОЙИЛЛАРИ
Тери, тирнок ва сочнинг холати тананинг ички холатини акс эттиради, шунинг учун сочлар тукилганда ушбу жараённинг бирламчи сабабини бартараф этиш керак.

Соч тукилишини олдини олишнинг асоси – умумий саломатликни куллаб-кувватлаш ва овкатланишни меъёрлаштиришга каратилган. Соглом турмуш тарзи бунга якиндан кумаклашади. Бундан ташкари, куйидаги тавсияларга хам амал килиш керак:

Оксиллар исътемол килиш. Соч оксилдан ташкил топганлиги сабабли, кундалик ратсионда улар етарли микдорда эканлигини назорат килиш керак. Хайвон махсулотлари киритилмаган пархезлар, кам микдорда калория истеъмол килиш, ошкозон-ичак тракти касалликлари бу холатни янада огирлаштиради.

Витамин ва микроелементлар. Темир, калсий, рух ва Б витамини сочларнинг усишига ижобий таъсир килибгина колмай, уларнинг тукилишини олдини олишда хам мухим рол уйнайди. Тугри овкатланиш ва диетолог тавсияларига амал килиш энг оддий профилактик чоралардир.

Тезда вазн ташламаслик. Катъий пархезлар ва тезда вазн ташлаш булинаётган соч фолликулларига шок сифатида таъсир курсатиши, натижада соч толаларининг усишига салбий таъсир килиши мумкин.

Бош териси гигиенаси. Ахамияти юкоридагилардан кам булмаган яна бир ёндашув. Бошнинг сочли кисмида ёгнинг ортикчалиги ачитки замбуругларининг купайишига шароит яратади. Улар уз навбатида ёгларни ёг кислоталаригача парчалаб, шу тарика бош терисига кузгатувчи таъсир курсатади. Бунда тез-тез ювиш хам, узок вакт ювмаслик хам салбий таъсирга эга.

Хамрохлик килувчи омилларни хам инобатга олиш керак. Бу тамойил купинча беморлар томонидан бееътибор колдирилади. Сочга шикаст етказувчи таъсир курсатадиган омиллардан кочиш керак. Сочни меъёрдан ортик тортиб уриш бу турдаги турмакни узок муддат саклаш уларнинг усишига салбий таъсир курсатади.

Хар кандай кимёвий агентлар салбий таъсирга эга. Купол артиш ва тараш, фен билан тез-тез куритиш хам нам сочларни жарохатлайди ва мавжуд соч толаларининг тукилиши ва синиб колишига олиб келади. Бу омилларнинг таъсирини минимал даражагача чеклаш керак.

Бундан ташкари, муаммо авж олиб булган булса, соч устириш усуллари билан танишиш хам мумкин.

Фикр қўшиш