Иммунитетни кучайтириш - ТОП-10 тавсия, уй шароитида табиий воситалар тайёрлаш

Иммунитетни кучайтириш - ТОП-10 тавсия, уй шароитида табиий воситалар тайёрлаш

Тенг кисмлардан наъматак мевалари кайнатмаси ва иссик чой, таъбга кура шакар хамда асал кушиш мумкин.

Совук кунлар келиши билан шамоллаш ва грипп каби касалликлар авж ола бошлайди. Иммунитети нозиклар бир мавсумда 3-4 мартагача УРВИъга чалиниши мумкин. Бундай касалликларни олдини олиш ва куз-бахор мавсумининг кизик кунларини тушакда утказмаслик учун иммунитетни кучайтириш усулларини билиш керак.

КИМ ХАВФ ОСТИДА?
Купинча иммунитетнинг бирдан пасайиши стресс ва огир зурикишлар натижасида содир булади. Шу сабабли, хавф гурухига касби юкоридагилар билан боглик булганлар шахслар киради. Булар космонавтлар, учувчилар, тадбиркорлар, профессионал спортчилар, портловчи моддалар билан ишловчилар ва бошкалар. Жаррохлик оператсияларда иммунитетнинг бузилиши хакида хам айтиб утиш керак, улар жиддий стресс саналади.

Чакалокларда ва бир ёшгача булган болаларда иммунитет номукаммал булади, шунинг учун 6 дан 12 ойликкача булган болани химоя килишда эмизиш ва дисбактериозни олдини олиш мухим ахамият касб этади.

Хавф гурухида касби сабабли уйку, овкатланиш ва жисмоний машк бажариш тартибига риоя килмайдиган кишилар хам киради. Шу жумладан кексалар хам.

ИММУНИТЭТ ПАСАЙИШИ САБАБЛАРИ

  • Ёмон экология. Сув, хаво, инсектитсидлар, гербитсидлар, радионуклидлар. Олдинги аволдлар яхширок экологик шароитда яшар эди, шунинг учун улар деразани очибок шамоллаб колишмас, бир култум совук сув ичиб ангинага чалинишмасди.
  • Овкатланиш. 1000 дан ортик консервантлар, стабилизаторлар, буёклар, пиширик кукунлари ва бошкаларни уз ичига олган паст сифатли, сунъий, захарланган, маринадланган озик-овкатлар. Таркибида шакар юкори булган махсулотлар иммун тизимини заифлаштиради. Ширин, нордон, шакар урнини босувчи саклаган ичимликлар организм гомеостазини (ички мухитнинг баркарорлиги) бузади. Улар хужайра ва хужайралараро бушликларнинг сувли мухитини захарлайди ва иммунитетни пасайишига сабаб булади.Аёлларда доимий пархезлар ва очлик саклашлар иммунитетга жиддий зарар етказади. Иммун тизимига вазннинг ортикчалиги хам, камлиги хам салбий таъсир курсатади. Шу сабабли, оз хам, ортикча хам овкатланмаслик керак.
  • Витамин ва микроелементларнинг йетишмаслиги. Мисол учун, рух ва селен каби ферментатив модда алмашинувида иштирок этувчи асосий микроелементлар. А витамини йетишмовчилиги организмнинг ёт оксил киришига иммун реактсиясини заифлаштиради. Б гурух витаминлари жисмоний стресс ва куч йукотиш даврларида иммунитетни кучайтиришга ёрдам беради. Б витамини даражасининг кескин пасайишида организмнинг инфектсияни улдириш учун антитаналар ишлаб чикариш кобилияти сезиларли даражада камаяди. Витамин C етишмаслиги иммунитетга турлича салбий таъсир курсатиши мумкин: патологик холат хакида сигналга химоя хусусиятлари реактсиясининг пасайиши, инфектсияга карши курашиш учун антитаналар ишлаб чикариш тезлигининг камайиши.
  • Антибиотиклар. Немис шифокорлари томонидан олиб борилган сунгги тадкикотлар натижаси шуни курсатдики, хар кандай антибиотик, хатто шифокор курсатмасига мувофик кабул килинаётган булса хам, органзимнинг иммунитетини 50-75 фоизга камайтирар экан. Шунинг учун маслахат: хеч кандай холатда мустакил даволанмаслик ва дорихоналардан «таъбга мос келадиган» антибиотикларни харид килмаслик керак, гарчи улар рецептсиз сотилса хам! Буюрилган антибиотиклардан фойдаланишни чеклаш керак, бирок антибиотикларни уз ичига олган гушт истеъмолини камайтириш хам мухимдир. Гуштни ишончли дуконлардан сотиб олиш керак. Баъзи парранда гуштини ишлаб чикарувчилар товукларни уларнинг усишини рагбатлантирадиган антибиотиклар билан бокадилар, гарчи расмий равишда антибиотиклар паррандаларни касалликлардан химоя килиш учун берилишини билдиришсада. Аммо шифокорлар, бундай антибиотикларнинг меъёрдан ортиги инсон организмининг иммунитети пасайишига ва антибиотикларга чидамли бактериялар хосил булишига олиб келиши мумкин, деб хисоблашади.
  • Стресс. Доимий стресслар… Стрессдан кочиб булмайди – унга карши тура олиш керак. Стресс ва саратон касаллиги уртасида богликлик мавжуд.
  • Жисмоний ва аклий зурикиш.
  • Вируслар, бактериялар. Бактериялар, вируслар, замбуруглар, шунингдек, бошка паразитлар ва протозойлар агрессияси. Охирги вактарда параллел оламнинг агрессивлиги кучайиб бормокда, хатто илгари шартли патоген деб хисобланган бактериялар хам агрессия намоён кила бошлашди. Микробиологлар одатий ошхона шимгичида тахминан 320 млн. патогенлар борлигини хисоблашди, улардаги 3000 га якин бактерия кулларга, кейин эса огизга тушади. Бундай микдордаги микроорганизмлар касаллик ривожланиши учун етарли булиши мумкин.
  • Сурункали уйкусизлик. Уйкунинг кам булиши нафакат иммунитет пасайишига, балки организмдаги куплаб мураккаб жараёнларнинг бузилишига олиб келади.
ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИШНИНГ ТОП-10 УСУЛИ
Соглом булишни хохласангиз, хаёт тарзингизни узгартиринг. Тоза хаво ва жисмоний машклар хаётингизнинг ажралмас кисмига айланиши керак. Стресс – иммунитетнинг асосий душмани, узингизни ташвишлардан асранг ва асабийлашманг. Иложи борича ижобий хис-туйгуларга эга булишга харакат килинг. Бирок иммунитетни мустахкамлашни, албатта, озик-овкатдан бошлаш керак.

1. ВИТАМИНЛАР ВА МИНЕРАЛЛАР
Иммун тизими учун энг мухим витаминлар – А, Б5, C, Д, Ф, ПП витаминлари хисобланади. Улар болаларда иммунитетни кучайтириш учун айникса мухимдир. Деярли барча сабзавотлар, айникса, сарик ва кизил ранглилари (сабзи, кизил калампир, ковун, помидор, ковок) таркибида бета-каротин мавжуд булиб, у организмда А витаминига айланади. А витамини ва каротинлар антиген киришига карши иммун реактсия кучига жавоб беради. Бундан ташкари, улар маълум бир даражада саратон касаллигидан химоя кила олишади.

C витаминининг асосий манбаи – кора смородина, наъматак, ситрус, чаканда, петрушка, нордон карам, лимон. Ушбу витамин етишмовчилиги антитаналар ишлаб чикариш тезлигининг пасайишига сабаб булади.

Б гурух витаминлари уруглар, йирик майдаланган бугдойдан тайёрланган нон, ёнгоклар, гречиха, дуккаклилар, донлар, кузикоринлар, пишлокларда куп булади. Ёнгоклар, уруг ва донларда Э витамини – хужайраларни шикастланишдан химояловчи антиоксидант хам куп. Э витаминининг яна бир манбаи – кайта ишланмаган усимлик мойи.

Минераллар. Селен, рух, магний, калтсий, темир, ёд, марганес. Усимлик махсулотлари орасида таркибида энг куп минерал моддалар сакловчилари – ёнгок, дуккаклилар, уруглар, бутун донлилар, шунингдек какао ва аччик шоколад.

2. ОВКАТЛАНИШ

  • Тулаконли оксиллар: гушт, балик, дуккаклилар. Гушт ёки баликни хар куни истеъмол килиш керак, лекин ловия, нухат ёки ясмикни хафтасига 1-2 марта истеъмол килиш мумкин.
  • Сабзавотлар, мевалар хамда резаворлар. Сабзи, лавлаги, карам, ловия, турп, кизил калампир, анор, майиз, урик, туршак, олма, кизил узум, клюква, ёнгоклар, саримсок, пиёз, шунингдек янги сикилган шарбатлар (узум, помидор, лавлаги ёки анор).
  • Денгиз махсулотлари. Балик ва денгиз махсулотларида мавжуд булган туйинмаган ёг кислоталари организминг мудофаа кобилиятини сезиларли даражада оширади. Аммо узок муддатли иссиклик билан ишлов бериш фойдали моддаларни йук килади. Энг афзали денгиз карамидир.
  • Калий сакловчи махсулотлар. Калий куп микдорда картошка, урик, ёнгок, гречиха ва сули ёрмаларида, бананда мавжуд.
  • Сут-ачитки махсулотлари: айникса, жонли бактериялар саклаганлари. Турли биокатик ва биоёгуртлар интерферон ишлаб чикарилишини кучайтиради. Уларда мавжуд булган метионин организмдан радионуклидларнинг чикарилишига ёрдам беради.
  • Кук чой – организмдан радионуклидларни чикариб ташлашнинг энг яхши усули хисобланади.
  • Ёнгоклар аминокислоталар, ёг кислоталари ва Б гурухи витаминларига бой. Ковурилмаган бодом айникса фойдали. Бодом таркибидаги Э витамини, селен ва магний микроунсурлари нафас олиш тизими касалликларининг олдини олишга ёрдам беради.

Овкатни кукатлар билан бирга истеъмол килиш нафакат унинг таъмини яхшилайди, балки фойдали моддалар билан бойитади хам.

3. ИММУНИТЕТНИ КУЧАЙТИРИШ УЧУН ПРОБИОТИКЛАР
Организмдаги фойдали бактерияларни купайтирадиган куплаб озик-овкатларни истеъмол килиш фойдалидир. Улар «пробиотик» махсулотлар деб номланади ва улар каторига пиёз ва порей-пиёз, саримсок, артишок ва банан киради.

4. ТАБИАТ НЕЪМАТЛАРИ
Иммунитетни оширадиган табиий воситалар – эхинатсея, женшен, кизилмия, элеутерококклар, лимонник хисобланади. Усимлик дамламалари ва тиндирмаларини хам терапевтик, хам профилактик максадларда кабул килиш мумкин.

5. ЧИНИКИШ
Сузиш ва контраст душ кишини кучлирок килишга ёрдам беради. Юкори ва паст хароратларнинг навбатма-навбат келиши иммун тизими учун яхши машгулотдир. Хаммом, сауна ажойиб чиниктирувчи таъсирга эга. Хаммом ёки саунага бориш имкони булмаса, оддий контрастли душ хам мос келади. Душдан сунг, танани нам мочалка ёки дагал сочик билан энергетик равишда артиб ташлашни унутманг.

6. СПОРТ БИЛАН ШУГУЛЛАНИШ
Жисмоний машклар иммунитетни мустахкамлаш учун фойдали: гимнастика, аеробика, фитнесс, югуриш, сузиш, узок пиёда юриш. Булардан, албатта, кайфият ва чунтакка мос келадиган турини танлаш мумкин. Лекин меъётни унутмаслик керак. Хаддан ташкари зурикиш иммунитетга зарарли эканлиги исботланган.


7. ДАМ ОЛИШ
Ишдан уйга келгач, диванда ётиб, кузингизни юминг хамда чукур нафас олиб, ёкимли нарсаларни уйлашга харакат килинг. Сокин мусика куйишингиз мумкин. Бу кун давомида тупланган чарчокни яхши бартараф килади ва стрессга иммунитетга салбий таъсир курсатишга йул куймайди.

8. ХАР КУНИ БИР ВАКТДА УХЛАШ
Соат нечида эканлигидан катъий назар хар куни бир хил вактда ухлашга урганиш лозим, бу тез уйкуга кетиб, тулик дам олиш имконини беради. Агар ухлашга эртарок ёки кечрок ётсангиз, организм ритмлар узгаришига мослаша олмайди, натижада уйку юзаки булади. Суткада камида 8 соатни уйкуга багишлаш лозим, бу организм уз кучларини кайта тиклаши учун айни керакли муддат.

9. ЕТАРЛИЧА СУВ ИЧИНГ
Организмнинг катта кисми сувдан иборат булганлиги туфайли, у хар куни маълум микдордаги сувга эхтиёж сезади. Олимлар ушбу меъёрни 8 стакан ёхуд 2 литр деб белгилашган. Сувсизланиш натижасида организмнинг асосий функсиялари, жумладан инфектсияларга карши курашиш кобилияти заифлашади.

10. ТУГРИ ДАВОЛАНИШ
Тугри даволаниш касалликларнинг кайтарилмаслиги учун узига хос профилактика хисобланади. Мисол тарикасида ангина тез-тез безовта килса, дори танлаётганда унинг нафакат томокдаги огрикни колдириши, балки яллигланишни бартараф этиши хамда кайта ангинанинг олдини олишига хам эътиборли булиш даркор.

УЙ ШАРОИТИДА ИММУНИТЕТНИ КУТАРИШ УЧУН ВИТАМИНЛИ ЧОЙЛАР

  • Уртача катталикдаги учта олма кесилиб, устидан 1 литр кайнаган сув солинади, сунг паст оловда 10 дакика кайнатиб, 30 дакика тиндирилади, таъбга кура асал кушилади, чой каби ичилади.
  • Апелсинли чой: 1 кисм апелсин пустлоги, 1 кисм кора чой, 1/2 кисм лимон пустлоги. Барча масалликларга кайнок сув куйилади: курук аралашманинг 60 грамми учун 1 литр. Таъбга кура апелсинли сироп кушилиб, 5 дакика тиндирилади.
  • 6 чой кошик кора чой 500 мл кайнок сувда дамланиб, 5 дакика тиндирилади, сузиб олинади, совутилади, тенг микдорда кора смородина шарбати билан бирлаштирилади ва 1/3 ёки 1/2 кисмга минерал сув билан аралаштирилади. Таъбга кура шакар кушиш мумкин.
  • Тенг кисмлардан наъматак мевалари кайнатмаси ва иссик чой, таъбга кура шакар хамда асал кушиш мумкин.
  • Стаканга клюква солиб, санчки билан эзилади, шакар кушилади ва иссик чой куйилади.
  • 50 мл олма шарбатига 150 мл иссик аччик чой кушилади.
  • Иммунитетни кучайтириш учун 2 кисмдан дулана ва наъматак мевалари, 1 кисм малина мевалари, 1 кисм кук чойдан иборат аралашма тайёрланади. 1 чой кошик курук аралашмага 1 стакан кайнок сув нисбатида 30 дакикага дамланади. Асал ёки мураббо кушиб ичилади.
  • 1 ош кошик дала киркбугими бир стакан кайнок сув билан дамланади, 1 соат тиндирилади ва кун давомида ичилади.
  • 2 ош кошик куритилган иттиканак утига 2 стакан кайнок сув солиб, 1 соат тиндириш, сунг сузиб олиш керак. Бу кунлик кабул килиш дозаси.
  • Конни тозалаш учун чой – кулупнай барглари, иттиканак ути, мойчечак гуллари тенг кисмларда олинади. 1 ош кошик курук арлашмага бир стакан кайнок сув нисбатида дамланади. Чой урнига ичилади.
ШАМОЛЛАШЛАР ДАВРИДА ИММУНИТЕТНИ МУСТАХКАМЛАШ

  • Иммунитетни яхшилаш учун малина шохларидан фойдаланиш мумкин, уларни кишда хам, ёзда хам кесиб олиш мумкин. Майда килиб тугралган малина шохлари (1-2 ош кошик) идишга солинади, устидан бир стакан кайнок сув куйилади ва 7-10 дакика давомида кайнатилади, кейин 2 соат давомида тиндирилади. Кунига хар соатда 1-2 култумдан ичилади.
  • 1 ош кошикдан майиз, туршак ва ёнгук яхшилаб майдаланади, сунг 1 ош кошик асал ва яримта лимон шарбати кушилади. Яхшилаб аралаштирилади. Холсизлик ёки шамоллашнинг биринчи белгилари кузатилса, 1 ош кошик аралашмадан кунига 3 марта кабул килинади.
  • 1 ош кошик кепакка (бугдой ёки жавдар) икки стакан сув куйилиб, 30 дакика давомида кайнатилади, сунгра 1 ош кошик асал кушилади. Иссик кайнатма кунига 3 марта 50 граммдан кабул килинади.
  • C витаминининг юкори микдори туфайли наъматак иммунитетни ошириш учун энг яхши воситалардан бири хисобланади. Икки ош кошик курук наъматак мевалари майдаланиб, ярим литр сув куйилиб, паст оловда 15 дакика давомида кайнатилади. Бир кечага тиндиришга колдирилади. Чой каби ичилади, таъбга кура асал кушиш мумкин.

Фикр қўшиш