Хотирани мустахкамлаш - усуллари, кучайтириш, яхшилаш ва ривожлантириш сирлари

Хотирани мустахкамлаш - усуллари, кучайтириш, яхшилаш ва ривожлантириш сирлари

Хотира – инсон асаб тизимининг энг мухим функтсияларидан биридир. Хотирани мустахкамлаш купчиликни кизиктирадиган саволдир. Унинг бузилишида инсон хаёти давомида нокуайлик сезади ва бу жиддий неврозлар, депрессияларга олиб келади. Агар хотиранинг бузилиши узок давом этса, бу инсонни мехнат килиш кобилиятидан махрум этиб, ногиронликка олиб келиши мумкин. Куп холларда кариялар хотира пасайиши туфайли хаёт давомида оддий юмушларни хам бажара олишмайди. Карилик туфайли хотира заифлашувини одатда тузатиб булмайди, аммо ёшликда кузатиладиган бундай муаммоларни тузатса булади.

Хотира билан боглик муаммоларга хатто болалар хам дуч келишади. Бундай муаммоларни эътибордан четда колдирмаслик керак, чунки инсон келажакдаги хаётий кобилиятлари хотира билан чамбарчас боглик. Болалар хотира пастлиги туфайли укишдан ортда колади, таълим олиш муассасаларига боргиси келмайди, бола асабий, жахлдор ва йиглоки булиб колади. Муаммога эътиборсизлик килинса, унда хотирани ривожлантириш кийин булади, шу сабабли чораларни уз вактида куриш керак.

Хозирги кунда хотирани яхшилаш учун медикаментоз терапия ва халк табобати воситаларини куллаш мумкин. Агар хотира жуда хам пасайган булса, шифокор билан маслахатлашиш тавсия этилади.

ХОТИРАНИНГ БУЗИЛИШИ: У НЕГА ПАСАЯДИ?
Инсон хотира функтсиясининг механизми жуда таъсирчан, у купгина сабаблар натижасида бузилиши мумкин. Шифокорларнинг фикрича, хотиранинг пасайишига куйидаги бир катор омиллар сабаб булиши мумкин:

Жисмоний ва аклий зурикиш.
Хаддан ортик куп аклий мехнат килиш, чарчаш.
Сурункали уйкусизлик.
Сурункали стресс.
Кучли стрессни бошдан кечириш.
Тамаки махсулотлари чекиш.
Алкоголли ичимликларни суистеъмол килиш.
Наркотиклар кабул килиш.
Бош миядаги ёшга боглик узгаришлар.
Инсулт.
Калла суяги жарохатлари (очик ва ёпик).
Калконсимон без касалликлари.
Кон томирлар касаллиги.
Юрак касалликлари сабабли мияда кон айланиши бузилиши.
Баъзи дори препаратларини кабул килиш.
Куп холларда болалар мактабга чика бошлаганида ёки юкори синфга утганида улар хотира пасайиши сезилади, бу бола миясининг зурикиши билан тушунтирилади. Бундай вазиятда ота-оналар болаларига эътиборли булишлари, уларни койимасликлари зарур.

ХОТИРА ПАСАЙИШИ БЕЛГИЛАРИ
Хотира пасайган холатларнинг барчасида хам даволаш талаб килинавермайди. Медикаментоз даволаш ва халк табобати билан муолажалар утказиш учун курсатма – хотиранинг киска муддатларда тикланмаслиги булади. Масалан:

Бирон бир нарсани эсда саклаб колишга истак булсада, уларни ёдда саклаб кола олмаслик;
Доимий унутиб куйиш;
Катта хажмдаги маълумотларни эслаб колиш кобилияти йуколиши.
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРУВЧИ ДОРИЛАР
Ёш болаларга хотирани кучатириш учун дорилар мутахассис рухсатисиз, узбвошимчалик билан берилиши такикланади. Дорилар, уларнинг дозировкаси ва давомийлиги шифокор томонидан буюрилади.

Катталар чарчаш, аклий зурикиш, уйкусизлик ва стресс холатларида куйидаги препаратлар буюрилиши мумкин:

Глитсин.
Интеллан.
Пантогам.
Витрум меморй.
Пирасетам.
Алфагин.
Бундан ташкари кучли таъсир курсатувчи ейротроп дорилар хам белгиланиши мумкин:

Аминалон.
Билобил.
Танакан.
Фенотропил.
Ноутропил.
Актовегин.
ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШ УЧУН МАШКЛАР
Хотирани яхшилаш ва кучли килиш учун, иш жойида хам бажарса буладиган, хар кандай ёшдаги инсонлар учун тугри келадиган машклар бор.

Самарали машклардан бири расмларни эслаб колиш. Бундай машкни утказиш учун бирон бир кизикарли расм олиш керак, унда 10 тадан 15 тагача булган жисм, хайвон ва шу кабилар булсин. Ушбу расмга 60 сония давомида диккат билан каранг ва у ердаги нарсаларни эслаб колишга харакат килинг. 60 сония утгандан кейин расмни беркитиб, еслаб колган нарсаларингизни айтинг ёки уларни ёзинг. Бундай машкни болалар билан уйин сифатида утказсангиз, боланинг кайфияти хам кутарилади. Факатгина бир расмдан эмас, 2-3 хил расмлар билан машк килганингиз афзалрок.

Санаш – хотирани кучайтириш учун яхши машк. Бу самарали усул булиб, 1 дан 20 гача ёки 20 дан 1 гача булган сонларни параллел равишда санаш керак. Масалан: 1, 20, 2, 19, 3, 18 ва хоказо. Хар куни ушбу машкни такрорлаб 10 та сонга ошириб боринг ва 100 гача етинг. Машкни уйкудан олдин бажарсангиз анча самарали булади. Агар инсон сонларнинг бошка тиллардаги талаффузини билса, параллел равишда уз тили ва бошка тилда сонларни санаш хотирани тиклашга тезрок ёрдам беради.

Хотирани яхшилаш учун фойдали усуллардан бири “чапакай” кул машкини бажаришдир. Чапакай инсонлар учун унг кулни, унакайлар учун эса чап кулни купрок ишлатиш талаб этилади. Бундай машк билан миянинг ишлаши кучаяди ва хотира тикланиши яхшиланади.

Хотира машки сифатида укиш пайтида иккита бир хил келган харфларни топиш ва уларга эътибор каратиш хам мияни ишлашга мажбурлайди. Сизга яхши таниш булган жисм ёки хонанинг таърифи хакида батафсил маълумот беринг, у ерда жойлашган буюмларни бирма бир санаб утинг. Бу хам миянинг турли хил кисмларини ишлатиб, хотирани кучли килишга ёрдам беради.

ХОТИРАНИ МУСТАХКАМЛАШ УСУЛЛАРИ: ХАЛКОНА ВОСИТАЛАР
БОЛАЛАРДА ХОТИРАНИ КУЧАЙТИРИШ
Энг оддий ва мазали булган, хотирани кучайтиришга ёрдам берадиган махсулот – банандир. Шунчаки болага оч коринга 1 дона ва уйкудан олдин 1 дона банан бериш керак. Банан таркибига кирувчи моддалар мияда кон айланишига ва асаб тизимига ижобий таъсир курсатади. Бундан ташкари банан истеъмол килиш стресс холатидан олиб чикишга хам ёрдам беради, стресс эса болаларда хотира заифлашувининг бир сабабидир.

Асал ва ялпиз хам хотирани мустахкамлаш хусусиятига эга. Улардан доривор ичимлик тайёрлаш учун 1 чой кошик ялпиз (куритилгани) олиб, 2 стакан кайнаган сувга солинади, эритмани 30 дакика огзи ёпик идишда саклаб, сунг унга 2 чой кошик асал кушилади. Бундай ичимликни болага кун давомида бериб туриш керак. Асал ва ялпиз нафакат хотирани мустахкамлайди, балки иммунитетни хам оширади.

Хотирани даволаш учун салат. Киргичдан чикарилган сабзига майиз ва ёнгок ва ёгурт кушиб, болага беринг. Бундан ташкари, салатга асал хам кушса булади. Унинг таркибидаги моддалар асаб тизими зурикишлари, стрессдан халос этиб, хотирани мустахкамлашга ёрдам беради.

КАТТАЛАРДА ХОТИРАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ УСУЛЛАРИ
Карагай куббаси – бош мияга ижобий таъсир курсатади. Доривор восита тайёрлаш учун 1 чой кошик карагай куббаси олиб, 250 мл сувда 10 дакика кайнатилади. Сунг аралашма совутилади. Бундай аралашмани 2 чой кошикдан 3 марта, овкатдан кейин кабул килинг. Овкатдан олдин бундай воситани кабул килиш тавсия этилмайди, чунки у ошкозонга кузгатувчи таъсир этиши мумкин.

Тухум сариги хам хотира учун фойдали хисобланади. Аввало, кайнаталиган тухум саригидан 3 дона олиб, уни асал билан яхшилаб аралаштириш керак. Уни оч коринга истеъмол килинг. Даволаш муддати 1 ой. Кутилган натижа 1 хафта ичида билина бошлайди.

ХОТИРАНИ ЯХШИЛАШ УЧУН ТАБИИЙ МАХСУЛОТЛАР
Хотирани мустахкамлаш сирлари билан таниш булганлар учун куйидаги махсулотлар бегона эмас:

Балик. Бу махсулотни купрок аклли булишни истаганлар истеъмол килишлари лозим. Балик мия хужайраларининг узок вакт гайрат билан ишлаши учун керак булган моддаларга бой. Шунингдек, таркибида куп микдорда фосфор, политуйинган омега-3 ёг гурухи мавжуд булиб, у миянинг кон таъминотини яхшилайди.

Карам. Мия фаолиятини меъёрлаштиради, асаб тизимидаги ёш билан боглик муаммоларини бартараф этишга ёрдам беради.
Олма шарбати таркибидаги модда мия катакчаларини оксидантли стресслардан химоялайди. Олма ва олма шарбати кексаликда акл тиниклигини саклаб колишга ёрдам беради.

Ёнгок – хотирани яхшиловчи махсулотлар орасида яна бир фойдали махсулот булиб, у дофаминга бой хисобланади ва фикрлаш кобилиятини юксалтиради. Шунингдек, унинг таркибидаги литсин мия фаолиятини яхшилайди ва хотирани кучайтиради. Беш дона ёнгок – бир суткалик меёр. Шунингдек, ёнгоклар миянинг барвакт кариб колишини олдини олади.

Саримсок таркибида мия хужайраларини фаоллаштирувчи моддалар мавжуд. У нафакат хотирани мустахкамлаш учун, шу билан бирга миянинг ёш билан боглик узгаришларига тускинлик килиш учун хам фойдалидир.

Рух хотирани яхшилайди. У балик, кузокли махсулотлар ва нон таркибида куп булади.
Ёд. Миянинг нормал фаолияти учун мухим хисобланади. Аклий кобилият ва кайфиятга таъсир килади. Балик, денгиз карами ва хурмо таркибида куп микдорда ёд мавжуд булади.

Бор. Агар у етишмаса, мия фаолияти секинлашаду. Шунинг учун хотира пасайганда олма, нок ва узум каби мевалардан куп микдорда истеъмол килиб юринг.

Магний. Асаб импулсларини утказишга жавобгар модда хисобланади. Ёнгок, ловия, соя, гречка, какао ва лавлаги магнийнинг кони хисобланади.
Темир. Эслаб колиш лаёкати ва диккатнинг жамланиши учун жуда мухим. Темир куп микдорда гушт махсулотлари, жигар, курук мевалар таркибида мавжуд.

Витамин C. Наъматак, кора карагат, четан, чаканда, ситруслар, кизил калампир, еркалампир, петрушка, пиёз, шивит ва карам таркибида мавжуд.
Б гурух витаминлари. Асаб тизимини уйгунлик билан ишлаши учун мухим. Б1 — кепак, нухат, ёрмалар, ёнгок, жигар, тухум сариги ва сутда, Б12 — гушт, мол жигари, баликлар таркибида куп мавжуд булади.

ХОТИРА ПАСАЙИШИНИ ОЛДИНИ ОЛИШ
Хотира пасаймаслиги учун бир катор оддий усуллар бор. Улар асаб тизимини соглом холатда саклашга ва хотирани кучайтиришга ёрдам беради. Профилактик чора-тадбирларга куйидагилар киради:

Бир кунда камида 2 литр сув ичиш (суюк овкатлардан ташкари);
Овкатланиш ратсионига эътибор каратиш;
Хар куни хотирани мустахкамлаш учун машкларни бажариш;
Хар куни тоза хавода сайр килиш;
Зарарли одатлардан воз кечиш;
Суткасига камида 8 соат ухлаш;
Вакти-вакти билан дам олиб туриш;
Стресслардан максимал даражада кочиш.

Фикр қўшиш