Бизнинг танамизда қандай жумбоқлар яширинган? Инсон организми ҳақида ҳайратланарли 15 та факт
Бизнинг танамиз – жумбоқлар ва мўжизалар мамлакатидир. Ажабтовур, сеҳрли, сирли ва қизиқарли мамлакатдир. Ушбу мақолада инсон танаси ҳақида қизиқарли фактларлар ҳақида маълумотлар билан танишишингиз мумкин.
Кўзнинг мугуз пардаси инсон танасидаги қон билан таъминланмайдиган ягона қисмидир. У кислородни тўғридан-тўғри ҳаводан олади.
Ҳомиланинг бармоқ излари 3 ойлигидан бошлаб шакллана бошлайди.
Инсон суяклари туғилганида 300 та бўлади, қариганида уларнинг сони 205 тани ташкил этади.
Инсон мияси кислородсиз 5 дан 10 дақиқагача яшаши мумкин.
Экстремал очлик шароитида мия ўзини ўзи ейишни бошлайди.
Юрак ритми сиз тинглаётган мусиқа ритми билан мослашади.
Инсон танасидаги жуфт органлардан биттаси ҳам тирик қолиш учун кифопя қилади.
Инсон эрталаб бўйи баландроқ бўлади. Кун давомида у пасая бошлайди.
Инсон бир вақтнинг ўзида ҳам нафас олиши ва ҳам ютиниши мумкин эмас.
Инсон организми ўтни ҳазм қила олмайди. Бунинг учун бизга яна бир жуфт сигирникига ўхшаган ошқозон керак.
Қўлингиздаги кучнинг 50%и жимжилоқда жойлашган экан.
Агар камера билан солиштирадиган бўлсак, бизнинг кўзимиз 576 МегаПикселга тенг.
Чақалоқлар бир дақиқада икки мартагина кўзларини пирпиратадилар, катталар эса бир дақиқада 10 марта пирпиратадилар.
Сиз уйғонишни бошлаганингизда миянгиз битта лампочкани ёқишга етадиган қувват ишлаб чиқара бошлайди.