Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар

Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар
Ночор инсонларнинг бой бўлишига тўсқинлик қилувчи ҳаётий принциплар


Руҳшунослар бой ва ночор ҳолатдаги одамларнинг фикрлаш тарзи ҳамда ҳаётий принциплари ўртасида жуда катта фарқ бор эканлиги ҳақида айтишади. Ночор инсонларнинг бойиб кетишларига тўсқинлик қиладиган одатлар ва ҳаётий принциплар айнан нималардан иборат?

Маиший техника сотиб оласиз, аммо таълим ҳақида ўйламайсиз
Қулайлик ҳақида орзу қилувчи ҳар бир инсон айнан шундай йўл тутиши аниқ. Аммо, дунё шиддат билан ўзгариб бораётган бир вақтда билим ҳамда кўникма жиҳатидан ҳам ортда қолаётганингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Балки бу ой пулингизни янги маиший техника сотиб олиш учун эмас, малакангизни ошириш учун сарф этарсиз? Бадавлат инсонлар ўз фарзандларига қимматбаҳо машина олиб беришни эмас, уни турли тўгаракларга жалб қилишни афзалроқ билишади.

Қимматбаҳо либос ҳамда аксессуарлар орқали ёқимли таассурот қолдиришга ҳаракат қиласиз
Таниқли бренддан олинган соат, қимматбаҳо аксессуарлар, либосдаги машхур фирма ёрлиғини намойиш қилишга уриниш - бой инсон каби таассурот уйғотишни истайдиган одамлар иши. Мисол учун, Алибаба Груп асосчси, миллиардер Жек Ма ҳеч қачон соат тақиб юрмайди. У вақтни смартфон орқали ҳам аниқлаш мумкинлиги, стрелкали соатлар аллақачон ўтмишнинг бир қисмига айланиб қолганини таъкидлайди.
Миннатдор бўлишни билмайсиз
Бадавлат ва олий даражада тарбия кўрган инсонлар ҳеч қачон дўкондаги сотувчи, қаҳвахонадаги хизматчига паст назар билан қарамайди, фаррошга нисбатан ҳам юксак даражадаги ҳурмат билан муомала қилади. У барча нисбатан бирдек муносабатда, доим жилмайиб туради ва юксак аҳлоқи билан бошқаларга ҳам намуна бўла олади.
Бекорчи гаплар билан вақт ўтказасиз
Ҳақиқатан бадавлат одамлар ҳамиша кам гапириб, кўпроқ иш қилишга интиладилар. Улар ҳар икки гапнинг бирида бойлиги билан барчага мақтанмайди, Истаграм орқали янги олган машинаси ёки сотиб олган кийимларини мақтаниб ўтиришни ўзига эп кўрмайди. У барча режаларни сукут билан амалга оширади, бекорчи гаплар учун ортиқча вақт сарфламайди.
Замонавий гаджетларга муккасидан кетгансиз
Ижтимоий нуфузингизни бошқаларга намойиш қилиш учун қўлингизда сўнгги русумли телефон бўлиши шарт эмас. Тўғрисини айтганда, бу каби воситалар фақатгина ортиқча пул сарфлашга сабаб бўлади ҳолос. Ана шу пулни бизнесингизни ривожлантириш учун сарф этишингиз ҳам мумкин-ку!

Саждаи тиловат ҳақида

Қуръондаги сажда оятларининг бирини ўқиган ва эшитган кишига сажда қилишлик вожиб бўлади. Қуръонда 14 ерда сажда оятлари бор......

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ? 1.Аллоҳдан рамазон ойига соғ-саломат етказишини ҳамда Рамазон рўзасини тутишга мушарраф этишини сўраб дуо қилинг.  Чунки Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Ражаб ойи келса, Аллоҳга “Ё Аллоҳ, бизга Ражаб ва Шаъбон ойларини хайрли қилгин ва Рамазонга етказгин”, деб дуо қилар эдилар. Шунингдек, саҳобийлар ҳам муборак...

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА ТАЪРИФ

МУБОРАК РАМАЗОН ОЙИГА ТАЪРИФ Оқибат фасли Муборак ташрифинг инсонлар ўртасида ўзаро мурувват ва оқибат туйғуларини уйғотади. Ҳурмат ва эътибордан қариндошлар ўртасида ҳамжиҳатлик мустаҳкамланади.  Кексаю бемор қариндошлар ҳолидан хабар олиниб, узоқ яқинда яшоқчи қондошлар ифторлик дастурхони атрофига чорланади. ...

Катта тезликда югура оладиган энг чопағон ҳайвонлар ТОП 5 талиги

Ушбу мақоламизда бешта энг чопағон ҳайвонлар ҳақида гапириб ўтамиз. Қани кўрайликчи, энг тези ким экан?......

Ўз ташқи қиёфасидан қониқмайдиган 10 нафар Голливуд юлдузлари

Бизга деярли идеал кўринувчи Голливуд юлдузлари ўзларининг камчиликларидан уялиши тўгрисида гапиришган. Бугунги мақоламиз орқали кўринишидан қониқмайдиган Голливуд юлдузлари ҳақида келтириб ўтамиз....

Иссиқ ёки совуқ: Организм учун қай бири кўпроқ хавфли?

Баъзилар иссиққа, баъзилар совуққа тоқат қилолмайдилар. Ҳеч ўйлаб кўрганмисиз, улардан қайсиниси кўпроқ хавфли? Иссиқликдан нажот йўқдек туюлади, совуқда ҳеч бўлмаганда ўраб, исинишингиз мумкин. Аммо аслида ҳаммаси бутунлай бошқача....

Инсонларни ўзига тортувчи одамнинг 9 та хусусияти

Файзли инсон қандай бўлиши керак? 1.Бундай одам бошқаларга яхши муомалада бўлади Одамларни ўзига жалб қилувчи файзли инсон ўзини бошқара олади. Суҳбатдошидан ўтишга ҳаракат қилмайди, уни камситиб, ўзини комил инсон қилиб кўрсатмайди. Бундай қилишга ҳожат ҳам йўқ, чунки у ўзига ва ўз кучига ишонади......

Кечки манзараси кундузгисидан бутунлай ўзгача қиёфа касб этадиган 9 та ажойиб макон

Дунёда жуда ҳам гўзал жойлар бор, уларни ноёб деб аташ мумкин. Уларни орқа ҳовлида ёки йўл бўйлаб топиш қийин, аммо уларни албатта бир бор бўлсада кўриш керак. Кечалари кундуздан бутунлай бошқача қиёфа касб этадиганлар жойлар айниқса бетакрордир......

Инсонга куч берувчи 9 та омил

O’ziga ishongan, haqiqatdan ham kuchli insonlarni maqsadga erishish uchun ortiqcha harakatlar ajratib turmaydi. Murakkab vaziyatlardan baland ko’tarilgan bosh bilan chiqish, shuningdek kam yo’qotib, ko’p foyda olish qobiliyati asosan hayotga bo’lgan aniq nigoh va sodir bo’layotgan voqealarga nisbatan munosabatlarga bog’liq....

ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ

ЖУМА КУНИНИНГ СУННАТЛАРИ : 1.  Ғусл қилиш;  2.  Хyшбўйланиш;  3.  Мисвок;  4.  Чиройлик кийимларни  кийиш;  5.  Каҳф сурасини ўқиш.; ...

Фикр қўшиш