Чидайсан болам - Она ҳақида жуда таъсирли шеър ота-она хакида шеър

Чидайсан болам - Она ҳақида жуда таъсирли шеър


Жисмимни кўтариб турибди тупроқ,
Ернинг устидаман, йўқ зарра нолам.
Ўзи чорлар бир кун бағрига, бироқ,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.


Ҳай дунё, ўзингни бир пулга сотдинг,
Калава топдинг-у, учин йўқотдинг.
Мен каби охири ғафлатда қотдинг,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Инсон эзгуликдан топгай фароғат,
Нима зарур унга зулму қабоҳат.
Кимдир уриштириб, қилгайдир роҳат,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Ерни ҳам, кўкни ҳам айладим тавоф,
Лекин ҳеч биридан чиқмади жавоб.
Бўғзимда «Нега?”, деб қотди бир хитоб,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

Дунёга боқмадим мен асло ёвдек,
Гоҳо тўсса ҳамки йўлимни ғовдек.
Ҳар ҳолда, гаплашдик икки соқовдек,
Менсиз қолганингда чидайсан, болам.

У инсон сиз эмас Онажонимдир

Мен уни севаман жуда ҳам қаттиқ, У эртак эмас чин хақиқатдир. У менинг борлиғим жонажонимдир, У инсон сиз эмас Онажонимдир.:)...

Менинг Онам дунёдир

Менинг Онам дунёдир, Мехр тула дарёдир. Зимистонда йулимга, Нур тушаган зиёдир. Менинг Онам бир дарахт, Жаннат пойидаги тахт. Бу уткинчи оламда, Онам омад Онам бахт. Менинг Онам хаётдир,...

Кутинг, Она, ёнингизга бораяпман

Она, Дунё ташвишидан хориб колдим, Вакт хукмига чидолмай гох, нолиб колдим. Мана бугун, сизни ёдга олиб колдим, Умрим мезон, менчи уйга толаяпман, Кутинг, Она, ёнингизга бораяпман!......

Oнам кузимга нур йулимга зиё

Oнам кузимга нур йулимга зиё, Oнам буюк сиймою фаришта гуё. Мен учун кул очиб килганда дуо, Жаннатларга айланар мен учун дунё...!...

Гул билан безаниб турмасин хонам

Гул билан безаниб турмасин хонам. Майли ёмгир булсин, майли кор булсин. Отамнинг бахтига сог булсин Онам, Онамнинг бахтига Отам сог булсин!...

Кечиринг она...

Нозик кулингизда гулмас кадоклар Мендан топганингиз факат гамхона Мен сабаб сочингиз босибди оклар Фарзанд булолмадим кечиринг Oна......

Бойлик армон булса хам

Бойлик армон булса хам Жаннат армон булмасин Дунё куз ёш токса хам Oна куз ёш тукмасин....

Онам

Она ягонадур танҳо биттадур, Биттадур дунёда она деган ном, Сени ҳурсандлигинг онагнинг бахти, Сенинг хафалигинг онангни ғами......

Онажоним ёнида эдим

Савол берманг, кайда эдинг деб. Юрагимни эзманг хадеб. Куймай дея, ёлгизлатиб, Онажоним ёнида эдим......

Багримда уммон калбимда рахмон

Багримда уммон калбимда рахмон, Йигласа кушилиб йиглайди осмон. Бахтимга доим булсин сог-омон, Дунёда ягона мехрибон Онам....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Махлиё
    Махлиё 18 июля 2021 09:50
    Жудаям зур иложи булса яна яна купрок булсие ота она хакида канча класс булса бу сузларга камлик килади доимо олга 😢😢😢😢😭😭👍👍👍👍👍👍👍💔💔

Фикр қўшиш