Чингизхоннинг жавобсиз муҳаббати

Чингизхоннинг жавобсиз муҳаббати
Чингизхоннинг жавобсиз муҳаббати


Чингизхон 1155 йилда, мўғулларнинг татарлар устидан ғалаба қозонишлари вақтида дунёга келди. Унинг отаси, катта қабила бошлиғи Есугай-ботир ғалаба вақтида дунёга келган оғлига Темучин деб исм берди.

1164 йилда Эсугай-ботир ўғлини салкам 10 ёшида уйлантириб қўйди. Келинликка номзод сифатида танланган қиз ҳам нуфузли оиланинг фарзанди бўлиб, қизларининг гўзаллиги билан донг таратган Қўнғирот қабиласидан эди.

Темучиннинг рафиқаси Борте ўз турмуш ўртоғида уч ёш катта бўлган ва жуда яхши тарбия кўрган, ҳусни эса кўзни қамаштирарди. У Темучиннинг илк рафиқаси саналган, умрининг оҳирги кунларига қадар унга содиқ қолган. Улар биргаликда 40 йилдан ортиқ ҳаёт кечирдилар.

1206 йилда Темучин мўғул империясининг улуғ хонига айланди ва уни Чинғизхон дея атай бошладилар.
Мўғулларнинг қадимий анъаналарига кўра, улар бир нечта аёлни никоҳлаб олишлари мумкин эди. Аммо Чингизхон иккинчи бор уйланиб, Бортени ранжитишни асло истамас эди. Темучиннинг атрофидаги ишончли одамлари унга яна бир бор уйланиши кераклигини, бу мамлакат ворисларининг сони кўпроқ бўлиши учун ҳам зарурлигини таъкидлар эдилар. Борте ақлли ва жуда оқила эди, у Чингизхоннинг ушбу қарорини босиқлик билан қабул қилди, севимли эрининг ҳар бир сўзи унинг учун илоҳий гапдек эди. Ўша вақтларда ҳарбий юришлар чоғида асир тушган қизлар жория сифатида саройга олиб келинарди, Чинизхоннинг канизаклари сони 2000 дан ортиқ бўлса ҳам уларнинг аксариятини хон бирор марта бўлса-да, кўрмаганди.

Кунларнинг бирида мўғул хони ўз еридан татарларни қувиб чиқармоқчи бўлди. Айнан қувғин пайтида соҳибжамол татар қизи Егусанга кўзи тушди. У шунчалар чиройли эдику хон уни зудлик билан харамга олиб келишларини буюрди ва унга уйланиш қарорига келди. Чингизхон қизга ўз мақсади ҳақида сўзлаган вақтида Егусан бошини қуйи солиб, узоқ йиғлади. Ҳайратда қолган хон ушбу ҳолат учун изоҳ талаб қилди, қиз эса опаси Есуй ҳақида унга сўзлаб, уни жуда яхши кўриши ва шафқациз мўғуллар қўлида ҳалок бўлиши мумкинлигини айтди.

Аскарлар Есуйни саройга олиб келганларида Чингизхон унинг ҳуснига маҳлиё бўлиб қолди, шу заҳотиёқ тўйга тайёргарлик ишларини бошлаш учун буйруқ берди. Опасини топганидан боши кўкка етган Есуган ўз ўрнини опасига бўшатди. Сўнгра Чингизхон ва Есуйниннг тўйлар бўлиб ўтди.
Аммо Есуй хоннинг назарига тушганидан асло ҳурсанд эмасди. У ҳамиша тушкун кайфиятда юрар, ҳеч ким билан суҳбатлашмасди.

Хон севимли рафиқасининг кўнглига йўл топиш учун ҳаракат қилар, аммо уддасидан чиқа олмасди. Кунларнинг бирида Есуйнинг сирини унинг сингисидан билиб олди. Есуй ўз юртида, ёш татар йигитига кўнгил берган, унинг севимли рафиқаси бўлишни орзу қилган экан. У узоқларга тикилганча кун келиб ёрининг жамолига етишишни орзу қиларди.

Бу ҳақида билган хон ғазабланиб, аскарларига ёш рафиқасини кўздан йўқотишни ва унинг ёнидан бир зумга ҳам жилмасликни буюрди.
Кунларнинг бирида навбатдаги ҳарбий юриш сабаб ҳолдан тойган хон ўз рафиқалари билан тановул қилиб ўтирган вақти Есуй безовта бўла бошлади. Сезгир хон бу ерда бир гап борлигини сезди ва зудлик билан аскарларга атрофни қуршаб олишни буюрди. Шу вақт аскарлар орасида бир бегона йигит бор эканини сезиб қолдилар.

Йигит хон томонга қараб, ўзини Есуйнинг қаллиғи деб таништирди. Татар йигитнинг ушбу қилиғидан ғазабга тушган хон унинг жонини олишни буюрди. Қўрқиб кетган Есуй ҳушдан кетди, у бир неча кун давомида ўз ўтовидан чиқмай, севган инсони учун кўз ёш тўкди. Чингизхоннинг ёш рафиқаси билан тил топишмаган Борте унга қараб ҳам қўймади, Есуган эса опасининг кўз ёшларига шерик бўлди.
Чингизхон бу вақтда яна харбий юришга тайёргарлик кўрарди. У сафарларга ҳам севимли рафиқаларини бирга олиб борар, бу гал ҳам одатдагидек уни Есуй ва Борте кузатиб боришлари керак эди. Есуйнинг ёнида оғир айб қилганини тушунган хон ҳамон унинг кўнглини кўтара олмасди. Мўғу лхони унинг рашкини келтириш учун сохибжамол қизларни ҳарамга олиб кела бошлади, бир неч йил ичида унинг рафиқалари 26 тага етди.

Чингизхоннинг бу вақтда икки ўғли бўлиб, уларнинг бирини Борте, иккинчисини Хулан исмли аёл дунёга келтирганди. Есуй эса ўз холатини ўзгартирмас, аммо ҳаётидан ҳам нолимасди.
Кунлардан бирида ғамгин Есуй хондан ўлимидан кейин бу давлатни ким бошқариши ҳақида сўради. Чингизхон айнан ман аш дақиқадан кун келиб ўлиши тўғрисида биринчи бор ўйлаб кўрди. У бир неча кун давомида мижжа қоқмади, абадий яшаш усуллари бор ёки йўқлиги ҳақида ўйлади. Ўта узоқ умр кўрувчи Хитой руҳонийлари ҳақида эшитгани учун улардан бирини чақиртириб келди. Руҳоний унга ўзи билган сирларни ўргата бошлади. Аммо ўлимни енгиб бўлмаслиги, шунчаки узоқ умр кўриш мумкинлигини айтди.
Хон ўлими яқинлашганини сезган вақтида Бортенинг ўғли Ўқтойни тахт вориси деб эълон қилди. Буюк мўғул хони 1227 йилда 82 ёшида вафот этди. Аммо унинг дафн этилган жойи бугунга қадар маълум эмас.

Есуйнинг тақдири қандай якун топгани ҳақида бирор бир татихий маълумот мавжуд эмас. Маълум бўлгани шуки, у ҳеч қачон хонни севмаган. Шу сабабли ҳам тарих уни армонли муҳаббатига вафодор аёл сифатида ёдга олади…

Поябзал ҳақида қизиқарли фактлар

Статистик маълумотларга кўра, кўпчилик, ҳеч бўлмаганда аёллар, эркак билан учрашганда аввало поябзалга эътибор беришади, агар эркак ўз поябзалига ғамхўрлик қилса ва мунтазам равишда тозаласа, у ҳолда шеригининг олдида унинг имкониятлари икки баравар кўпаяди. Бизнинг бугунги мақоламиз поябзал ҳақидаги қизиқарли маълумотларга бағишланган бўлади....

Мамлакатлар бўйича сайёҳларни энг кўп ҳушламайдигон 7 та жой

Британиянинг таниқли Тҳе Индепендет газетаси кичик тадқиқот ўтказди ва дунёда туристларни жуда ёқтирмайдиган жойларни аниқлади. Келинг, ушбу рўйхатда қайси мамлакатлар борлигини кўриб чиқамиз....

“Золим Истанбул”: Сахар саратонни енгган, депрессиядаги Жерен ва Женк ошиқлари сон-саноқсиз

“Золим Истанбул” сериали кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлгани ёлғон эмас. Инсоний муносабатлар, қадр-қиймат ҳақидаги ушбу ҳикоя телетомошабинларни экран қаршисига михлаб қўйди, десак адашмаймиз. Сериал ижодкорлари актёрлар таркибини жуда яхши танлай олган....

2020 йилга Рамазонда оғиз ёпиш ва очиш вақтлари

2020 йил 24 апрелдан бошлаб Ўзбекистон мусулмонлари ҳам дунёнинг бошқа мамлакатларидаги мусулмонлар сингари Исломнинг тўртинчи аркони бўлмиш рўза ибодатини адо эта бошлайди. 2020 йил учун Тошкент вақти бўйича Рамазон тақвимини ҳамда Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) ва Ифторлик (оғиз очиш) дуоларини ҳам тақдим этади......

Аксиришни ушлаб туриш хавфлими?

Агар сиз ушбу саволга жавобни Интернетдан қидириб кўрсангиз, аниқ жавоб топа олмайсиз. Энди биз муаммога ойдинлик киритиш учун тўғри жавобни берамиз....

Футболнинг инсон саломатлигига таъсири

Дунёда футболчалик оммавий спорт бўлмаса керак. Уни “миллионлар ўйини” дейишлари ҳам бежизга эмас. Дунёнинг исталган нуқтасида футбол муҳлислари топилади....

Тирноқ тишлаш одати ҳақида кўпчилик билган ва билмаган маълумотлар

Одамлар кўп бўлган жойда ҳеч бўлмаса битта тирноқ тишлаш одатига эга инсонни учратасиз. Уларни тез пайқашингиз табиий, боиси ушбу одатларини сизнинг олдингизда ҳам амалга ошириши мумкин. Бундай бўлмаган тақдирда ҳам бармоқдаги изларга кўзингиз тушиши табиий....

Қўлда кир ювишнинг афзалликлари

Кир ювиш машиналари ихтиро қилингач, қўлда кир ювишнинг аҳамияти сусайгандек бўлди. Аммо барча юмушларингизни техника “қўл”ига топшириш ҳам ярамайди......

Рўзғорда асқотувчи 7 тавсия

Ҳар бир аёлнинг уй тозалиги борасида ўз сир асрорлари бор. Аммо бундай “маҳорат”га эга эмаслар ҳам бор. Қуйидаги тавсияларимиз сизга уй саришталигида қўл келишига аминмиз....

Пица ҳақидаги қизиқарли фактлар

Бугунги кунда турли-туман егуликлар-у, тезпишар овқатлар кенг оммалашган. Барчага бирдек ёқиб улгурган пица ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Мақоламиз орқали пица ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    muhammadamirxon
    muhammadamirxon 28 ноября 2022 12:14
    chigizxonni sherlarini ham qo`shsa bulardi

Фикр қўшиш