Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар

Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар
Тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллар


Ҳукмронлик қадим замонлардан бери эркаклар қўлида бўлиб келган, аммо шунга қарамай кучли ҳукмдор аёллар ҳам яшаб ўтишган. Уларнинг айримлари сиёсат бобидаги донолиги ила ажралиб турган бўлсалар, бошқалари адолатли эканлиги билан ном қозонган.

Нил маликаси
Ўз вақтида мисрни идора қилган ва гўзаллиги билан тилларга тушган Клеопатра ВИИ Филопатор исмини эшитмаган одам бўлмаса керак. Афсонавий малика Мисрни 51-30 йиллар давомида бошқарган. У ўз даврининг энг ўқимишли аёлларидан бўлиб, саккиз тилда сўзлаш олган, ҳарбий соҳа, тиббиёт ҳақида ҳам катта билимларга эга бўлган. Клеопатра Птолемейлар сулоласининг вакиласи бўлиб, ўз ҳусни ила аввал Гай Юлий Сезарни, кейинчалик Марк Антонийни ҳушидан айирган. 31 йилда Октавиан Август Мисрни забт қилганидан кейин, Антоний ва Клеопатра ўзларининг жонига қасд қилишган. Клеопатра тимсоли Ғарб ва Шарқ адиблари, шоир, драматург, рассом ва ҳайкалтарошларнинг асарларида акс этган, унга бағишлаб кўплаб филмлар яратилган.
Индира Ганди
Индира Ганди ўзининг машхур фамилясига қарамай, Маҳатма Ганди билан қариндош бўлмаган. Аммо айнан мана шу аёл махатма Ганди ва отаси томонидан бошланган улкан ишни якунлай олган.


Ганди ҳоним жамиятдаги касталар тизимини йўқ қилиш учун курашган, улар орасидаги қонуний тўсиқларни олиб ташлаган ва аёллар устидан зўравонликка йўл қўймаслиги учун бор кучи билан ҳаракат қилган. Унинг бошқаруви вақтида Ҳиндистон улкан ички ва халқаро можаролар билан тўқнашди-биринчи Ҳинд-Покистон уруши, Шарқий Покистондаги можаролар содир бўлди, оқибатда, Бангладешнинг мустақиллиги эълон қилинди. Ҳарбий инқирозлар оқибатида Ганди ҳукумати жамиятнинг юқори табақа вакиллари билан келиша олмай қолди. Шу сабабли Индира хонимга 6 йил давомида сиёсий жараёнларда иштирок этиш тақиқлаб қўйилди. Аммо бундай зарба уни синдириш учун етарли бўлмади. Белгиланган муддат ўтганидан кейин Индира Ганди қонуний усуллар билан қайтадан ҳокимият тепасига келди.

Бошқарувнинг иккинчи даври диний гуруҳлар- сикҳлар ва индуизм тарафдорлари ила курашлардан иборат бўлди. Мамлакат шундай беқарор вазиятда ҳам иқтисодий ривожланишда давом этди. Индира Ганди ҳукумат тепасида бўлган вақтларда унинг жонига кўп бора қасд қилмоқчи бўлишди. 1984 йилнинг 31 октябр куни амалга оширилган навбатдаги ҳужум оқибатида афсонавий ҳоним оламдан ўтди.
Темир хоним
“Темир хоним” иборасини жуда кўпчилик эшитган бўлиши аниқ, Буюк Британия қироллиги ва Шимолий Ирландиянинг собиқ бош вазири Маргарет Тетчерга айнан шундай таъриф берганлар.

У Буюк Бритнияни 1979 йилдан 1990 йилга қадар-11 йилдавомида бошқариб келган. “Темир хоним” баққол оиласида туғилган ва ўз кучи билан мамлакатнинг бош вазири лавозимига қадар кўтарилган. Британия парламентининг Консервативлар партиясини бошқарган, ўзининг ўта консерватив-либерал позицияси билан машхур бўлиб кетган. Унинг бошқаруви вақтида Британия иқтисодий инқироз оқибатларига дучор бўлган, ички сиёсатда ҳам кўплаб муаммолар юзага келган. Маргарет Тетчер ўз даврининг энг қатиятли сиёсатчиларидан бири сифатида тилга олинади.
Малика Софя
Россия тарихидаги энг ноодатий ҳукмронлик даври подшо Аликсей миҳайловичнинг қизи, Пётр И ва Иван В нинг опаси малика Софя Алексеевна бошқаруви вақтига тўғри келади.

У катта акаси Фёдрнинг ўлимидан кейин мамлакатни мустақил равишда бошқаришга киришди. Сабаби укалари Пётр И ва Иван В ҳали тахтга чиқиш учун жуда кичиклик қилар эдилар. Малика Софя ўз замондошларини юқори даражадаги интелекти, ўта ўқимишли ва сиёсат билимдони эканлиги билан ҳайратга солган. Шахзодалар улғайгунига қадар малика подшоликка ташриф буюрган элчиларни қабул қилган, янги қонунлар ишлаб чиққан ва давлат бошқарувини ташкил қилган. Бундан ташқари илм-фан ва фалсафага алоҳида диққат қаратган, Россиядаги биринчи олий ўқув даргоҳи-Славан-Грек-лотин академиясига асос солган.
У отаси ва акасидан бир қатор ечилмаган муаммоли вазиятларни ҳам мерос қилиб олганди. Хитой билан кескин вазият, Қрим татарлари ва турклар муаммоси шулар жумласидан эди.

Малика ўз вақтида жуда шавқациз қонунлар тўпламини ишлаб чиққан. Хитой билан савдо келишувларига эришган, Полша билан тинчлик битимини имзолаган. Қрим хонига қарши эса бир нечта ҳарбий экспедициялар уюштиришни ҳам уддалаган.

Софянинг ўгай укаси ҳисобланмиш шаҳзода Пётр И вояга етганидан кейин опасини давлат бошқарувидан бутунлай четлаштирди. У маликани инқилоб йўли билан тахтдан ағдарган ва мажбуран ибодатхонага жойлаштириб қўйган. Малика Софя укасининг буйруғига кўра қолган умрини шу ерда ўтказган.
Екатерина ИИ
Екатерина ИИ тарихдаги энг машҳур ҳукмдор аёллардан ҳисобланади. Немислар диёрида туғилган баронесса ёшлик вақтларида рус шахзодаси билан унаштирилади ва ўзи учун бегона бўлган жойларга келади. Умамлакатнинг тилини ҳам, урф-одатларини ҳам яхши билмасди. Шунга қарамай, Екатерина ИИ тарихдаги энг ақлли, қувноқ, гўзал, сиёсий билимга эга, ҳарбий соҳадан ҳам яхши ҳабардор бўлган аёл сифатида таърифланган.

Унинг бошқарув вақтини “Рус дворянлигининг олтин асри” дея атайдилар. Айнан мана шу вақтда Россия Империяси ўз қудрат чўққисига эришган.

У соғлиқни сақлаш ва таълим тизимига катта эътибор берган, тез тиббий ёрдам пунктларини очган, мамлакат одамларини эпидемияга қарши курашишга ундаган.

Бу вақтда империя ташқи сиёсат борасида ҳам катта натижаларга эришган. Қўшни мамлакатлар билан яқин алоқалар йўлга қўйилган. Бундан ташқари, саноат марказлари тармоғи пайдо бўлган ва бутун империя бўйлаб тарқалган.

Турк сериалларининг юлдузлари: Туркиядаги энг машҳур чехралар

Туркия қизиқарли ва юқори сифатли сериаллар билан машҳурдир. Муваффақиятли роллар туфайли истеъдодли актёрлар мамлакат ташқарисида ҳам таниқли бўлдилар. Ҳар йили экранда янги филмлар пайдо бўлади, уларнинг кўпи юқори рейтинг ва касса билан ажралиб туради......

Сирли ва фусункор саройлар юрти Марокаш ҳақида қизиқарли маълумотлар

Марокаш қироллиги (Ал-Мамлака ал-Мағрибия) – Афтиканинг шимоли-ғарбида жойлашган давлат. Мамлакатнинг пойтахти Рабат шаҳри саналади....

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган...

Мўғул ҳақидаги қизиқарли фактлар

Мўғулистон - аксарият одамлар мактаб тарихидаги китоблардан фақат ваҳший кўчманчилар гуруҳи билан эсланадиган диёр. Бир вақтлар ҳаммаси айнан шундай эди, аммо замонавий Мўғулистон ўтган асрлардан бу қадар ўзгармади. Уфқдан уфққа чўзилган чексиз даштларни яна қаерда ҳам кўриш мумкин? Фақат бу ерда ва Аргентина пампасида ҳам....

Мамлакатлар бўйича сайёҳларни энг кўп ҳушламайдигон 7 та жой

Британиянинг таниқли Тҳе Индепендет газетаси кичик тадқиқот ўтказди ва дунёда туристларни жуда ёқтирмайдиган жойларни аниқлади. Келинг, ушбу рўйхатда қайси мамлакатлар борлигини кўриб чиқамиз....

Чингизхоннинг жавобсиз муҳаббати

Чингизхон 1155 йилда, мўғулларнинг татарлар устидан ғалаба қозонишлари вақтида дунёга келди. Унинг отаси, катта қабила бошлиғи Есугай-ботир ғалаба вақтида дунёга келган оғлига Темучин деб исм берди....

Алберт Эйнштейн ҳақида қизиқарли маълумотлар

Энг таниқли физик Алберт Эйнштейн оддий одам бўлмаган. Олимнинг асосий иштиёқи нимада эди, шахсий ҳаётида қандай воқеалар юз берди, нега у президент бўлмади, олимнинг кўзлари ва мияси ҳозир қаерда? Шу каби саволларнинг жавоби қуйидаги мақоламизда келтирилган. Марҳамат, улар билан танишинг!...

Мактабдан қувилган аммо таниқли бўлишга эришган шахслар

Қуйидаги рўйҳатимизда биз келтирадиган 8 нафар шахс ҳеч нарсага айниқса, мактабдан қувилганига ҳам қарамай машҳурликка эришган....

Билл Гейтснинг болалиги тоғрисида қизиқарли 8 факт

1975 йилда Билл Гейтс Миcрософтга асос солиб, бу бутун дунёга катта таъсир кўрсатди. Гейтс сайёрадаги энг бой ва энг обрўли одамлардан бири бўлиб, хайрия ишларига эҳсон қилиш бўйича рекорд ўрнатмоқда. Биз сизни афсонавий шахснинг болалиги ҳақидаги қизиқарли маълумотлар билан танишиб чиқишга таклиф қиламиз....

Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси

Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни...

Фикр қўшиш