Майиз тушкунликдан ҳалос этади

Майиз тушкунликдан ҳалос этади
Майиз тушкунликдан ҳалос этади


Қуритилган узум қоқиси –майиз, нафақат мазали егулик, балки инсон организми учун ғоят фойдали витаминлар захираси ҳамдир. Майизда глюкоза, фруктоза ҳамда озуқа тўқималари мавжуд. Шунингдек Б гуруҳи витаминлари, Ҳ ва ПП дармондорилари ҳам кераклича топилади.

Юрак қон-томир касалликлари билан оғриганлар учун майиз калий моддасини етказиб беради. Магний, кальций, темир ва фосфор моддалари эса қуввацизлик, камқонлик, суяк скелетининг тўғри ривожланишида муҳим рўл ўйнайди.
Кучли стресс, депрессия, асабийлик ҳолатлари кузатилганида, бир сиқим майиз истеъмол қилиш айни муддаодир. Шунингдек, қора майиз уйқусизликда ҳам чора ҳисобланади. Оғиз бошлиғи инфекциялари, ҳусусан, стоматит ва кариеснинг олдини олишда майиз тановули муҳим ҳисобланади. Боиси, узум қоқиси антиоксидантларга бой бўлиб, бактериялар билан курашувчи хусусиятга эга. Майиз пешоб ҳайдовчи ҳусусиятга эга. Қўл- оёқ шишларида майиз истеъмол қилиниши сийдик ажралишини кўпайтиради. Таркибида клетчатка мавжудлиги уни ошқозон-ичак тракти учун фойдали егуликка айлантиради. Кунора ярим-бир сиқимдан майиз ейишга одатланган киши, соғлиғи ҳақида қайғурмаса ҳам бўлади.

Бунинг сабаби эса:
- Организм учун фойдали витаминлар ҳамда антиоксидантларга бой;

- Нерв тизими касалликларида фойда беради;

- Иммунитетни мустахкамлайди;

- Организмга қувват беради;

- Бош мия фаоллигини ошириб, фикрлаш қобилияти, диққатни жамлашда кўмак беради;

- Организмга кальций сўрилишини таъминлайди;

- Фарзанд кутаётган аёллар учун камқонликни олдини олишда кўмак беради.
Ортиқча вазндан ҳалос бўлишни истаганлар учун майиз асқатиши мумкин. Бунда майиз асосий восита сифатида танланиб, кун давомида бошқа егуликларга қараганда кўпроқ истеъмол қилинади.

Асаб тизимини кучли қўзғалишларида майиз ҳар қандай тинчлантирувчи препаратдан-да яхшироқ таъсир кўрсатади. Унинг бу ҳусусияти маҳсулот таркибидаги никотин кислотаси ҳамда Б гуруҳи витаминлари ҳисобига амалга ошади. Кун давомида ақлий меҳнат фаолияти билан банд бўлганлар учун ҳам майизнинг фойдаси кўп.
Қарши кўрсатмалар
Майизнинг фойдали ҳусусиятлари ҳақида қанчалик кўп гапирмайлик, айрим ҳолларда унинг истеъмоли қатъий чекланади. Хусусан:

- Ошқозон ва ўн икки бармоқли ичак яраси;

- Ортиқча вазн;

- Энтероколит;

- Оғиз бўшлиғи яралари;

- Қандли диабет;

- Силнинг фаол тури.
Қандай истеъмол қилинади?
Узум қоқисига қайта ишлов бериш шарт эмас, аммо енгил ҳазм бўлиши учун сувда чайиб олингани маъқул. Тенг миқдорда майиз ва ёнғоқни гўшт қиймалагичдан ўтказиб, асал билан аралаштириб олинса, қуввацизлик ва мавсумий касалликлар профилактикаси ўрнида фойдаланиш мумкин.
Майиз ҳарид қилаётганда унинг кўринишига аҳамият беринг. Йирик ва чиройли қуритилгани ҳамиша ҳам фойдали бўлавермайди. У ўртача катталикда бир-бирига ёпишмаган, ҳидсиз бўлиши керак. Мабодо майизнинг бир-бирига ёпишганига кўзингиз танлов қилманг. Нега деганда, бу унинг нотўғри сақланганидан дарак бўлиши мумкин. Майизни шиша банкада ушлаш лозим. Ёки маҳсус ҳалталардан фойдаланса бўлади. Агар майиз кўп миқдорда ҳарид қилинган бўлса, пластик идишларга жойлаб, музлаткичга қўйса бўлади. Бироқ шунда ҳам вақти-вақти билан текшириб туриш лозим.

Ўзбекча энг янги МП3 қўшиқларни юклаб олинг – Quvonch.com

Quvonch.com – ўзбекча энг янги мп3 қўшиқлар, ҳит мусиқалар ва клипларни бепул юклаб олиш ва тинглаш сайти....

Антиқа ғаройиб ва ноодатий машиналарнинг фото суратлари

Автомобил эгаси ҳақида кўп нарсаларни айтиб бериши мумкин. Баъзи одамлар бошқалардан ажралиб туриш ёки ўзининг ижтимоий мавқеини таъкидлаш учун қиммат ёки ноёб автомобилларни сотиб олишади. Бошқалар эса эътиборга лойиқ бўлмаган машинани мутлақо ғайриоддий нарсага айлантиришга қодир, улар кўчаларда ўтаётганларнинг кўзига тушланиб, атрофига селфи...

Ёнғоқ ва бошқа мағизларнинг фойдали ҳусусиятлари

Карантин вақтида уйда ҳамма турли ҳил юмушлар билан банд. Кимдир қизиқарли филмлар томошасига иштиёқманд бўлса яна кимдлардир интернет орқали кўплаб фойдали маълумотлар билан танишиб чиқмоқда. Биз ҳам саломатлик учун фойдали бўлган яна бир мақоламизни сизнинг эътиборингизга ҳавола этдик......

Архив: Буюк Британия қироллик оиласининг ёрқин 18 фотосуратлари

Лорд Энтони Армстронг-Жонс Сноудон таниқли фотограф ва қиролича Елизавета II нинг синглиси бўлган малика Маргарет Роуз Виндзорнинг собиқ турмуш ўртоғи. У 60 йил давомида Вогуе журнали билан ишлаган, аммо унинг энг таниқли асарлари қироллик оиласининг фотосуратлари. У 86 ёшида вафот этди ва бутун дунёга Буюк Британиядаги асосий оиланинг ажойиб...

Скарлетт Ёханссон: Голливуднинг энг омадли малласоч аёли ҳақида 10 та қизиқарли факт

Қуйидаги мақоламиз орқали барчага яхши таниш бўлган ва ижролари билан кўпчиликнинг қалбини забт эта олган Голливуднинг энг мафтункор актрисаларидан бири Скарлетт Ёханссон ҳақидаги айрим қизиқарли фактларни эътиборингизга ҳаволат этамиз....

Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

Фотошоп, косметика ва жарроҳлик амалиёти имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда “кумирга айланган чехра эгалари ҳақиқатдан ҳам табиий чиройга эгами?” деган савол туғилади. Уларнинг гўзаллиги мерос эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун биз машҳур юлдузларнинг болалик суратларини кўриб чиқишга қарор қилдик. Демак, бошладик!...

Тарихдаги энг ёвуз ҳукмдорлар

Дунё тарихида кўплаб ҳукмдорлар ўтган, улардан баъзилари ўзининг зулми, ҳаддан ташқари қаттиқ қўллиги билан ажралиб турган. Қуйида шулардан базъиларини келтириб ўтамиз......

Бўрилар ҳақида қизиқарли фактлар

Бўри дунё халқларининг эртак ва афсоналарида иштирок этади. Бир замонлар бу йиртқич жуда кенг тарқалган ҳайвон эди. Ҳозирги кунга келиб унинг сони кескин камайган......

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР!

РЎЗАДОРЛАРГА ҲУШХАБАР! • Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: «Рамазон ойида менинг умматимга мендан аввалги пайғамбарларга берилмаган беш нарса берилди:...

Карантин пайтида тайёрланган 22 нафар энг ноёб ҳимояланиш ниқоблари

CОВИД-2019 пандемияси хукм сураётган бугунги кунда ҳар биримизда коронавирусдан ҳимояланиш учун ҳеч бўлмаса битта тиббий ниқоб бор. Ҳа, бу давр талаби. Бироқ, андозавий тиббий ниқоб таъбини жуда тор доира билан чегаралаб қўйишини тан олмай, ҳатто шу оғир кунларда ҳам ўзига хослигини йўқотишни истамаган кишилар ўз қўллари билан яратган бир неча...

Фикр қўшиш