Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари

Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари
Матолардаги турли доғларни оқартиришнинг самарали усуллари


Кийимдаги ҳар қандай доғни оқартириш воситалари ёрдамида кетказса бўлади. Бунинг учун либос матосига доғга қарши гел ёки аралашма билан ишлов берилиб, кир ювиш машинасига солинса кифоя. Аммо бунинг имкони бўлмаганида нима қилинади? Айтайлик, уйда чироқ йўқ ёки вақтингиз тиғизлигидан кир ювишга улгуролмаяпсиз. Қуйида сизга шошилганда асқотадиган тавсияларни ҳавола этамиз.

Ёмғирдан сўнг сайрга чиққан фарзандингиз, шимининг тиззасини кир қилиб қайтса, мана бу рецепт ёрдамида матодаги доғни кетказиш мумкин. 1 литр сувга 1 ошқошиқ нашатир спиртини аралаштирасиз. Аралашмани шим тиззасининг кир бўлган жойига шимдириб, устидан чўткада ишқалайсиз. Сўнг шу қисмининг ўзинигина сувда чайиб олсангиз, кифоя.

Мактаб формасидаги ручка сиёҳининг доғи кир ювиш кукунларини “писанд” қилмайди. Ҳатто энг сўнгги русумдаги кир ювиш машинаси ҳам бу муаммони  мустақил ҳал эта олиши қийин. Хўш, нима қилинади?


Пахта бўлагига спиртни томизиб, сиёҳ устидан 2-3 сония босиб туринг. Сўнгра аста ишқаланг. Оддийси иш бермаса, нашатир спиртидан фойдаланиб кўринг.
Кийимдаги овқат ёғидан ҳалос бўлишнинг бир қанча синалган усуллари бор. Мана, уларнинг айримлари:

-янги пайдо бўлган ёғ доғини қуруқ салфеткага шимдириб олиш мумкин. Бунинг учун кийимнинг икки тарафига қуруқ салфетка қўйилиб, устидан дазмол босилади. Доғ янгилигида салфеткага осон сингади;

-эски доғни тозалашда эса спирт эритмаси билан ишлов бериш усулидан фойдаланиб кўриш мумкин. Бунда 1 стакан сувга 2 ошқошиқ спирт аралаштирилади.
Кофта ё кўйлагингизга лаб бўёғи ёҳуд тонал крем тегиб кетса, асло ишқаламанг. Пардоз воситаси матога янада чуқурроқ сингиб қолади. Яхшиси, бундай қилинг:

-доғ устига қуруқ салфетка қўйинг. Орқа тарафидан эса спирт эритмаси билан артиб олинг. Пардоз воситасининг изи қолмагач, тоза сувда чайиб оласиз;

-бир мартаик уриниш иш бермаса, ишлатилмайдиган тиш чўткасини кир совунига ботириб, доғ устидан юргизинг.
Тирноғингизни бояётиб, беҳосдан кўйлагингизга лак тегиб кетди, энди нима қиласиз? Аҳир бўёқнинг тезда қуриб қолиши бор. Маслаҳатимиз, қуйидаги усулни синаб кўринг:

Доғ устига қоғоз салфеткани қўйиб, орқа тарафидан спирт ёки ацетон билан артинг. Сўнг лак теккан матони икки-уч соатга илиқ сувга бўктириб қўйинг.
Турларига кўра фарқлангани боис кийимга тўкилган мева шарбати бир қанча усуллар ёрдамида тозаланади. Хусусан:

-пахта бўлагини циркада намлаб, доғ устидан юргизинг. Сўнг совуқ сувда чайиб олинг;

-янги ҳосил бўлган мева шарбати устидан ош тузи сепиб қўйилади. Туз суюқликни ўзига шимиб олгач, иссиқ сувда кийим чайиб олинса, кифоя. Доғдан асар ҳам қолмайди.
Бехосдан қўлингизни кесиб олсангиз, биринчи қиладиган ишингиз бармоқдан оқаётган қонни қандай қилиб бўлса ҳам тўхташишдан иборат бўлади, шундайми? Аммо бунда кўйлак енги ёки бошқа бирор қисмига қон тегиши мумкин. Ёки боланинг бурни қонади, дейлик. Ваннахонага етиб боргунига қадар кўйлагининг олд қисми доғ бўлади. Қон юқини тозалаш учун нашатир спиртидан фойдаланасиз. Доғни спирт билан артиб, 15 дақиқага қолдирасиз. Сўнг кир совунида ишқалаб ювиб олинса, кифоя.
Мазали ширинликларнинг юқи осонгина тозаланмаслиги мумкин, агар вақтида чораси кўрилмаса. Хўш, нима қиламиз?

-янги ҳосил бўлган шоколад доғи устидан майда ош тузи сепиб қўйилса, доғ матога сингмайди;

Эски шоколад доғини эса 1 стакан сувга цирка ёки нашатир спиртини аралаштириб, либосни тозалаш мумкин.
Айрим антиперспирантлар кийимда доғ қолдирмайди. Бироқ ҳаммаси ҳам эмас. Либосдаги тер доғи сарғимтир кўринишда бўлса, албатта уни тозалаш керак. Бунда сизга қуйидаги усуллар кор қилади:

-  1 ошқошиқ идиш ювиш гелини 3 ош қошиқ перекис водороди ва 2 ошқошиқ истеъмол содаси билан аралаштиринг. Тайёраралашмани тер доғидан сарғайган кийимга суртиб, 15 дақиқага қолдиринг. Сўнг илиқ сувда чайиб оласиз. Шунингдек, циркага озроқ илиқ сувни аралаштириб, у билан сарғайган матони оқартириш мумкин.

Антарктида тўғрисида кўпчилик билмаган қизиқарли фактлар

1820 йил январ ойида Таддей Беллингшаузен ва Михаил Лазарев бошчилигидаги рус экспедицияси Антарктидани кашф этди, унинг мавжудлиги ҳақида илгари ҳам тахмин қилинган эди. Бугун биз сиз учун энг чекка жанубий қитъа - ер юзидаги энг баланд, энг қуруқ, шамолли, аҳолиси кам ва энг совуқ жой ҳақидаги қизиқарли ҳамда кам маълум бўлган фактларни тўпладик....

Ортиқча вазнга эга инсонлар ҳақида қизиқарли фактлар

Ҳамма ортиқча вазннинг соғлиқ учун ва тўлиқ фаол ҳаёт учун зарарли эканлигини яхши билади. Аммо ортиқча вазн ва семириб кетиш ҳақида яна нималарни биламиз? Сизга сайёрамиздаги миллионлаб одамларни ташвишга солаётган мавзу бўйича бир қатор қизиқарли фактларни таклиф этамиз!...

Эрталабки ёмон одатлар

Еттита омадли рақам бўлса-да, қуйидаги етти ёмон одат эрталабингизни бузиши, барча режалар ва мумкин бўлган муваффақиятларга таъсир этиши мумкин....

Чекишнинг ҳукмини билиб олинг

Тасаввур қилинг, чекишнинг ҳукмини билиб қолиб, оғзингиздаги сигаретани улоқтириб юбордингиз. Шу дақиқадан бошлаб танангизда қандай ўзгаришлар бўлишини биласизми? – 8 соатдан кейин танангдаги заҳарловчи газлар чиқиб кетади. – 5 кундан кейин танангдаги сўнгги никотин ҳам чиқиб кетади. – 1 ҳафтадан кейин таъм билиш ва ҳид билиш сезгиларинг...

Энг йирик жониворлар ҳақида

Оддий суратларда митти бўлиб туюладиган аслида эса жуда улкан тимсоҳ, айиқ, илон ва бошқа жониворлар ҳақида маълумотлар жамладик. Марҳамат улар билан танишинг!......

Алишер Навоий ҳақида маълумот

Алишер Навоий-буюк Ўзбек шоири, ёзувчи, мутафаккир ва давлат арбоби. Унинг ўзбек адабиёти ва маданияти ривожига бўлган истеъдоди ва таъсири шубҳасиздир. Алишер Навоий 1441 йилда ҳозирги Афғонистон ҳудудида жойлашган Херат шаҳрида туғилган. У ёшлигидан адабиёт, санъат ва таълимга қизиқиш кўрсатган. 14 ёшида Араб ва форс тилларини ўрганишни бошлади,...

Эркаклар кийимларини тоғри дазмоллашдаги кичик қоидалар

Кийимни дазмоллаш осон деб ўйласангиз, билингки, ҳамма ҳам бунинг уддасидан чиқавермайди. Қуйида дазмол қилиш чоғида керакли бўлган қоидалар билан таништирамиз....

Қайси маҳсулотда қандай витамин мавжуд?

Бугунги мақоламизда мева ва сабзавотлар таркибида қандай витаминлар бор эканлиги билан сизни таништириб чиқмоқчимиз!...

Деразасиз хонани қандай қилиб ёрқин қилиш мумкин? Бу борада интерер мутахассисларининг маслаҳатлари

Деразага эга бўлмаган хона барчага маълумки, қоронғи ва бироз бўғиқ бўлади. Табиий ёруғликнинг етишмаслиги уни макон ва ҳаводан маҳрум қилади. Аммо интерер мутахассислари дизайнерларнинг баъзи профессионал найрангларини билиб, сиз вазиятни тўғрилашингиз ва ҳар қандай хонани деразасиз ўзгартиришингиз мумкинлигига аминлар......

Ҳаводаги чангни тозлаш мумкинми?

Полдаги чангни тозалаб олиш ҳаводаги майда зарраларни тозалашдан анча осонроқ экани барчага маълум. Фараз қилинг, узоқ сафарга кетиш учун ҳозирлик кўряпсиз. Қайтганингиздан сўнг тоза уйда ҳордиқ чиқариш мақсадида хонадонингизни ёғ тушса ялагудек қилиб тартибга келтирдингиз. Сафардан қайтгач, барча дераза ва эшикларнинг ёпиқ бўлганига қарамай,...

Фикр қўшиш