Дубайнинг энг машхур ва чиройли жойлари

Дубайнинг энг машхур ва чиройли жойлари
Дубайнинг энг машхур ва чиройли жойлари


Ушбу бетакрор шаҳар ҳақида жуда кўп бор эшитганингиз аниқ. Унинг ўзига ҳос кўриниши бутун дунё сайёҳларини гул шираси каби ўзи томон тортиб туради. Шу сабабли ҳам бугунги мақоламизни айнан мана шу мўжизавий шаҳарга бағишлаш ниятидамиз.

Бурж ал-Халифа
Бурж ал-Халифа – дунёдаги энг баланд бино, ўзига ҳос архитектура ва дизайн билан безак берилган иншоот. Ушбу бино баландлиги 828 метрга тенг бўлиб, ундаги қаватлар сони 163 тани ташкил қилади. Қизиғи шундаки, у оддий биногина эмас, Дубай ичидаги кичик шахар ҳамдир. Ушбу бино ичида меҳмонхоналар, замонавий офислар ва томоша майдонлари жойлашган.
Бурж ал-Араб меҳмонхонаси
Мазкур иншоотни дунёдаги энг ажойиб меҳмонхона дея ҳақли равишда эътироф этиш мумкин. У елкан кўринишига эга бўлиб, Дубай соҳилларидан ўрин олган. “Бурж ал-Араб” номи “Араб минораси” деган маънони англатади. Баландлиги 300 метрга тенг бўлган меҳмонхона ҳақиқатдан ҳам олий мақтовларга арзийди.

Дубай савдо фестивали
Дубай савдо фестивали- шопоголик инсонлар учун асл тантана бўлиб, дунёнинг турли бурчакларидан келган меҳмонларга Дубаи Эвентс анд Промотионс компанияси томонидан тақдим этилади. Савдо фестивали 1996 йилдан бери ўтказиб келинмоқда. Аввалига унинг асосий мақсади Дубайга туристларни кўпроқ жалб қилиш эди ҳолос. Натижа кутилганидан ҳам аълороқ бўлди, бу эса байрам ташкилотчиларини янгиликлар томон илҳомлантириб юборди.
"Wild Wadi" аквапарки
Дубай шаҳрида жойлашган мазкур аквопарк ҳудуддаги энг ажойиб кўнгилочар масканлардан бири ҳисобланади. Бу ердаги аттраксионлар инсонни ҳайратга солиш даражасида, шундай эканки шаҳар меҳмони бўлсангиз, бу ерга ҳам келиб кўриш ёдингиздан чиқмасин.
Дубай аквариуми
Бу дунёдаги энг катта аквариумлардан бири. Уни “Дубай” савдо комплекси ичида учратиш ва сув ости оламининг барча гўзалликларидан бахраманд бўлиш мумкин. Аквариумда 33 минг турли жониворлар истиқомат қилади. Улар орасида акула ва скатлар ҳам мавжуд.
Дубай олтин бозори
Бу БААнинг энг катта бозорларидан бири. Ушбу ҳудуддан ўзингиз истаган ҳар қандай кўринишдаги тилла буюмларни топа олишингиз кафолатланади. Бундан ташқари, мазкур маскан бутун мамлакатдаги энг қадимий бозор ҳамдир. Сайёҳлар эса заргарлик буюмларининг кенг танлови билан бир қаторда арзон нархлар сабаб ҳам олтин бозорига ёпирилиб келишади.
Палма Жумейра
Палма Жумейра- машҳур сунъий орол бўлиб, ташқи томондан қараганда палма дарахти кўринишида қилиб ишланган. Қизиғи шундаки уни дунёнинг саккизинчи мўжизаси сифатида эътироф этишади.
Дубай дастурхони
Бу ерлик инсонлар егуликлар орасида ширинликларни жуда яхши кўришади. Гарчи шаҳарда турли мамлакат ширинликларини тайёрловчи тамаддихоналар сон-саноқсиз бўлса ҳам маҳаллий аҳоли вакиллари орасида ёнғоқли, қуруқ мевали, асалли ширнликлар жуда кенг тарқалган. Сайёҳлар умм али пудинглари, махалабия, хандонпистали пахлава, шарбат, эшасая пишлоқли пироги, хурмо ва бодом бирлашмаси, лукум каби ширнликлардан бажонидил татиб кўришади. Ушбу ширинликларни яқинларингиз учун туҳфа сифатида ўзингиз билан бирга олиб кетишингиз ҳам мумкин.
Ишониш қийин бўлган фактлар!
Дубайда инсонлар йиртқич жониворларни уй ҳайвони сифатида боқишади. Айтишларича бу ўзига ҳос ҳашамат белгиси эмиш.

Дубайда жиноятчилик даражаси 0% га тенг. Сабаби, кичик ҳато учун ҳам катта жазолар белгиланади.

Дубай полицияси Ламборжини, Феррари, Бентли, Мерседес-Бенз каби қимматбаҳо машиналарда ҳаракатланади.

Шаҳар аҳолисининг 83%и муҳожирлардир.

Бу ерда қарз олиш масаласига жуда жиддий қарашади ва қарзини тўламаган инсонлар шаҳардан ташқарига чиқариб юборилади.
Дубай аҳолиси даромад солиғи тўламайди. Бундан ташқари уй, тиббий ҳизматлар, таълим олиш жараёни учун ҳам давлат пул ажратади.

Дубайда жуфтликлар томонидан ҳиссиётларнинг ошкора намойиш қилиниши мутлақо мумкин эмас. Бу қамоқ жазосигача олиб бориши мумкин. Шу сабабли ҳам шаҳар ичидаги оилавий жуфтликлар ҳам одамлар қаршисида бир-биридан бўса олишлари тугул қўл ушлаб юришга ботина олишмайди.

Ҳеч ким ўйнашни хоҳламаган бироқ ҳақиқий шедеврга айланган 12 та рол

Актёрлар Голливуд роллари учун ўзаро кураш олиб боришади ва кастинг учун узоқ навбатда туришади деган стереотип мавжуд. Режиссёрлар ва продюсерлар санъатколарнинг санъат учун қилган қурбонликлари ҳақида ҳикоя қилишни яхши кўрадилар. Аммо аслида, машҳур актёрлар тарк этган, кейинчалик култга айланган кўплаб роллар мавжуд....

Камтар миллиардер Марк Сукербергнинг уйи қандай кўринишда?

Кўпгина машҳур одамлар ўзларининг миллион миллион бойликларини энг сўнгги русумдаги ҳашаматли автоуловлар, сайёранинг энг элит бурчакларида жойлашган ҳашаматли уйлар, қиммат кийим-кечак ва қимматбаҳо заргарлик буюмларига сарфлашмоқда. Аммо бугунги кунда биз ҳаётининг устуворликларини мутлақо бошқа йўл билан белгилайдиган камтар миллиардер ҳақида...

Хурмо фойдаси

Бу мевадан кунига 3-4 та ейиш танангизни ёшартиради. У ер юзидаги энг шифобахш мевалардан бири бу араб хурмосидир. Бу мева озиқ моддаларга бой. Овқат ҳазм қилишни яхшилайди, юракда қон айланишини яхшилайди. Холестеринни пасайтиради. Араб хурмоси иштаҳани пасайтиради. Оқ шакар ўрнини босади, озишда ёрдам беради. У темирга бой, 100 грамида одам...

Дунёдаги энг қиммат брендларнинг рейтинги эълон қилинди

Интернет тармоқларда дунёдаги энг қиммат ва нуфузли глобал брендларнинг рейтингини эълон қилди...

Вирус ҳамда эпидемия ҳақидаги энг яхши филмлар

Кино оламида эпидемиялар ҳақида ҳикоя қилувчи филмлар ҳаддан ташқари кўп. Аммо, уларнинг аксарият қисми фантастика намуналари бўлиб, реал ҳаёт тушунчасидан бутунлай йироқда......

Шовқиннинг эшитиш қобилиятига таъсири ҳақида

Эшитиш органи бўлган қулоқ инсоннинг муҳим аъзоларидан бири эканини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Афсуски, ҳозир кўча-куйда, жамоат жойларида қулоғига қулоқчин (наушник) таққан одамларга, айниқса ёшларга кўп дуч келяпмиз. Улар гўё атрофида ҳеч ким йўқдек гап сотишади ёки баланд овозли мусиқа тинглашади. Шу ўринда ҳақли савол туғилади:...

Карантин вақтида вазн орттирмасликнинг асосий 7 қоидаси

Тўсатдан пайдо бўлган COVID-19 барчани бироз ташвишга солиб қўйди. Ҳозир барча уйда қолиб касаллик ёйилиб кетишини олдини олмоқда. Карантин муддати қанча пайт давом этишини ҳеч ким аниқ айта олмайди. Шундай экан бу муддат ичида семириб кетишнинг олдини олиш тўғрисида ўйласак ҳам зарар қилмаса керак. Қуйида келтирган 7 та асосий қоида эса сизни...

Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан

• Айтишларича бахтни яратиш учун кимнидир кõмаги керак екан.. • Бу тõгри гап.. Мен õша кимнидир танийман, сиз хам танийсиз.. Ким екан деб хайрон бõляпсизми? Бу СИЗСИЗ! Ха, Ха! Айнан сиз!  Шу хабарни õкиётган ИНСОН! • БАХТНИ ÕЗИНГИЗ ЯРАТАСИЗ! • Сиз Бахтсиз! • Сизни борлигингиз Бахт! • Сизни табассумингиздан, ширин нафасингиздан, беğубор ва самимий...

Гўзал машҳур актрисаларнинг болаликдаги фото суратлари

Фотошоп, косметика ва жарроҳлик амалиёти имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бугунги кунда “кумирга айланган чехра эгалари ҳақиқатдан ҳам табиий чиройга эгами?” деган савол туғилади. Уларнинг гўзаллиги мерос эканлигига ишонч ҳосил қилиш учун биз машҳур юлдузларнинг болалик суратларини кўриб чиқишга қарор қилдик. Демак, бошладик!...

Музлатгичда сақлаш тавсия этилмайдиган 7 маҳсулот

Маҳсулотлар бузилмаслиги учун уларни музлатгичга қўйиш керак деган фикрга одатланиб қолганмиз. Бироқ, бу фикр ҳар доим ҳам тўғри дея олмаймиз. Бизнинг кундалик истеъмолимиздаги баъзи маҳсулотларни музлатгичда сақлаш тавсия этилмайди. Уларнинг қайсилар эканлигига қизиқаётган бўлсангиз, мақоламизга диққатингизни қаратинг!......

Фикр қўшиш