Европанинг энг сирли ва дахшатли туристик масканлари

Европанинг энг сирли ва дахшатли туристик масканлари
Европанинг энг сирли ва дахшатли туристик масканлари


Европанинг турли бурчакаларида жойлашган айрим ҳудудлар бўйлаб кезиб юрадиган арвоҳлар, қўрқинчли харобалар, номаълум инсонлар томонидан қурилган сирли бинолари билан донг таратган. Инсонлар орасида бу каби мистик жиҳатларни сафсата деб биладиганлар ҳам оз эмас. Аммо юраги қайноқ туристлар учун бу каби масканлар эшиги доимо очиқ. Демак, бугун Европанинг энг сирли жойларига биргаликда сайр қиламиз.

Прага, Чехия
Европанинг мистика пойтахти бўлмиш мазкур ҳудуд Эски шаҳар номи билан яхши танилган. Айтишларича, бу ерда кўп сонли арвоҳларни ўз кўзларингиз билан кўришингиз мумкин экан. Ҳудуддаги Фауст уйида бир замонлар ўз даврининг машҳур ал-кимёгари саналган Эдуард Келли ҳаёт кечирган. Одамларнинг сўзларига қараганда, ушбу бино ичига кирган ҳар бир киши келажакда омад билан тўқнашар эмиш.
Билсангиз, Прага шахрининг рамзий арвоҳи ҳам бор. Уни Яхима Берки руҳи деб аташади. У ҳаётлик пайтларида ўзининг танлаган ёрини бўғиб ўлдирган. Бугунги кунда арвоҳ ҳар ойда бир марта Планер кўчасида пайдо бўлади ва бегуноҳ келинчак билан суҳбат қуриш умидида кезиб юради. Айтишларича кун келиб мазкур ҳодиса содир бўлса, Яхиманинг руҳи ҳам таскин топар эмиш.

Алтамир ғори, Сантиляна-дел—Мар, Испания
Йўқ, бу ерда сиз тахмин қилгандек олмослар ҳам, қимматбаҳо тошлар ҳам мавжуд эмас… Аммо қадимий ғор ичида тош асрига тегишли суратлар жойлашган. Улар инсоният тарихидаги биринчи суратлар сирасига киради. Расмларда турли жониворлар, буғулар, тўнғиз ҳамда одамлар таъсвирланган. Суратлар шунчалик ажойиб усулда ишланганки, айрим инсонлар ибтидоий одамлар бунга қодир бўлмаганликлари, суратлар аслида ўзга сайёраликлар томонидан чизилганини айтишади. Ҳар не қилганда ҳам, мазкур суратлар бундан 32-19 минг йил аввал ишланган эканлиги маълум.
Бойнице саройи, Словакия
Европаликлар орасида мазкур саройда эркак киши арвоҳи яшаши ҳақидаги шов-шувлар кенг тарқалган. Туристлар эса у билан учрашиш умидида юрак ютиб саройга келишади.

Ян Палфий исмли лейтенант бир замонлар ушбу саройнинг соҳиби бўлган ва гўзал қизга ошиқ бўлиб қолган. Аммо қиз лейтенантнинг таклифини рад этади. Тушкунликдаги ошиқ умрининг қолган қисмини ёлғизликда, зоҳидлик билан ўтказган, бойлигининг барча қисмини етимхоналарга тарқатиб берган. Ян бошқалар кани қабристонга эмас, ўзининг саройи ичига кўмилган. Шу сабабли ҳам унинг руҳи ҳамон сарой йўлаклари орасида кезиб юради. Айтишларича, арвоҳ баъзан оппоқ либосли аёл билан биргаликда кўриниш берар эмиш.
Аммо бу лейтенантнинг таклифини рад этган соҳибжамол руҳи эмас. Аёлнинг исми Анна Берна бўлган ва 30 йиллик уруш вақтида душман томон аскарларидан бирини севиб қолган. Муҳаббати учун рақибларига стратегик сирларни айтиб берган, бунинг оқибатида уни ўлимга маҳкум қилганлар.

Тергов вақтида эса Аннани шу саройга олиб келишган. Ўлимидан кейин эса уни ҳам Яннинг ёнига дафн қилишган.

Сарой жуда яхши ҳолатда сақланган. Аммо бу ерга асаблари бўш одамларнинг келишлари мутлақо тавсия этилмайди. Сабаби туристлар орасида Ян ва Анна билан тўқнаш келиб, юрак ҳуружига учраб қолган жабрдийдалар ҳам бўлган экан.
“Лох-Несс” кўли, Инвернесс, Шотландия
Мазкур кўл номи Европа халқлари орасида жуда ҳам машҳур. Бу ердаги чучук сув захираси миқдори Буюк Британиядаги сув заҳирасини ортда қолдиради. Аммо инсонларнинг кўлга серқатнов эканлиги сабаби бу эмас. Айтишларича, мазкур кўлда улкан маҳлуқ ҳаёт кечиради. Одамлар унга Несси дея ном ҳам беришган. Тахминларга кўра,махлуқ ёки динозаврларнинг тирик қолиб кетган вакилларидан бири, ёки фанга номаълум жонзод бўлиши мумкин. Одамлар орасида уни кўрганлар бор эканлиги айтилади. Аммо, олимлар бу ерда махлуқ яшаши ҳақидаги фикрни инкор қилишган.
Дракула саройи, Бран, Руминия
Жанубий Трансилваниянинг тоғли ҳудудида жойлашган мазкур саройнинг асл номи “Бран” бўлгани билан уни Дракула саройи сифатида яхши билишади. Сарой бир замонлар турк саркардаларидан ҳимоя қиладиган қалъа сифатида бунёд қилинган. Кейинчалик у Влада Сепеша исмли шахснинг резиденсиясига айланган. Ушбу инсон мистик романлар шарофати билан Европада Граф Дракула сифатида ном қозонган. Бугунги кунда сарой асаблари метиндан бўлган сайёҳлар учун очиқ ҳолатда сақланади.

Патлар ҳақида қизиқарли 8 та маълумот

Кўп жиҳатдан қушлар ўз гўзаллиги учун патлардан қарздор. Уларнинг шарофати билан одамлар қушларни турларга ажрата олишади, лекин шу билан бирга уларнинг хусусиятлари ҳақида жуда кам билишади. Биз табиатнинг яна бир мўжизаси бўлган ва кўпинча одамлар ҳаётнинг энг кутилмаган соҳаларида ишлатадиган патлар ҳақида қизиқарли маълумотларни сизлар учун...

Қимматбаҳо зумрад тоши ва у ҳақидаги қизиқарли маълумотлар

Зумрад кристаллари салбий энергиядан халос бўлишга ёрдам беради, эгасини ижобий томонга йўналтиради, бизнес ва ташаббусларда муваффақият келтиради. Ушбу ноёб тошлар одамга муаммоларни ҳал қилиш ва ҳаётдаги қийинчиликларни енгиш учун зарур бўлган кучни беради......

Бой бўлишнинг 20 та олтин қоидаси

Ҳаётимиз давомида омадли инсонларни кўп учратамиз ва уларнинг муваффақиятига ҳавас билан қараймиз. Бундай пайтларда ҳаёлингизга “Қани эди, мен ҳам шу инсонга ўхшасам” деган фикр келиши шубҳасиз. Аммо бу каби муваффақиятга эришиш учун нималар қилиш керак эканлигини биламизми? Бугун сизга ҳаётда юксак чўққиларни забт этган ва барчага таниқли...

Қуруқ меваларнинг фойдали ҳусусиятлари

Дунёнинг етакчи мутаҳассис ва олимлари қуруқ меваларни витаминлар кони, деб аташади. Бундай мевалар бемалол рафинадланган шакар ўрнини боса олади. Улар таркибидаги клетчатка эса ошқозон учун жуда фойдали....

Кайфиятни кўтарамиз: Энг сара ичакузди латифалар

COVID-19 коронавируси тарқалишини олдини олиш мақсадида биринчи навбатда яхши кайфиятда бўлиш тавсия этилади. Боиси кўтаринки кайфият иммунитетни яхшилайди. Биз энг сара латифалардан бир қанчасини сиз учун жамладик......

СССР вақтида трендда бўлган ва бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчалар рейтинги

Кечагина барчанинг орзуси бўлган маълум бир буюм бугунги кунга келиб урфдан чиққан тушунчага айланиб қолиши ҳеч гап эмас. Сўзимизнинг исботини сизга келтириб бериш учун ушбу мақолага диққат қилишни тавсия этамиз. Уни СССР даврларида яшаб кўрган одамлар жуда яхши тушунсалар керак......

Инсонни бахтли қилишга қодир 40 та оддий ва майда нарса

Бахтли бўлиш учун нима керак? Эҳтимол, ҳар бир киши бу саволга дуч келар. Икки мингдан ортиқ катталар иштирок этган Доубле Трее меҳмонхоналар тармоғи томонидан ўтказилган сўровга кўра, ҳаётдаги оддий кичик нарсалар бизни чинакам бахтли қила олади....

Пица ҳақидаги қизиқарли фактлар

Бугунги кунда турли-туман егуликлар-у, тезпишар овқатлар кенг оммалашган. Барчага бирдек ёқиб улгурган пица ҳақидаку айтмасак ҳам бўлади. Мақоламиз орқали пица ҳақидаги қизиқарли маълумотларни сизлар билан бўлишмоқчимиз....

Криштиану Роналдунинг энг қимат баҳо автомобиллари

Криштиану Роналду нафақат таниқли спортчи, балки аксарият ёшлар учун муваффият тимсоли ҳамдир. Спортчи қимматбаҳо машиналарни жуда ҳам яхши кўради, ҳар сафар янги машина сотиб олганида буни ОАВ ҳамда ижтимоий тармоқлар орқали бошқаларга намойиш қилади. Айни вақтда португалиялик футболчи бисотида 20 дан ортиқ машина бор. Улар орасидаги энг яхши...

Титаник филмидан ажойиб фотосуратлар

1997 йилда экран юзини кўрган Титаник филми 11 та Оскарни олди ва 12 йил давомида кино тарихидаги энг кассабоп филм унвонини эгаллади. Дунёга эса ёш актёр Леонардо Ди Каприони танитди. Титаник филми ҳақида қанча гапирсак шунча кам. Агар бу филмдаги кадрлар қандай суратга олинганлиги билан қизиқсангиз, бизнинг мақоладаги фотосуратларга қаранг, улар...

Фикр қўшиш