Соғиндим согинч хакида шеър
ЙИГИТ:
Қўл узатдим қўлларинг ушламоққа
Ҳаёт йўлларида бирга кетмоққа.
Бугун эса мендан кетдинг узоққа
Соғинганим билармисан энди ёр
Соғиндим деб келармисан эй дилдор.
ҚИЗ:
Берган ваъда ваъда бўлиб қолмайди
Ақлим эмас қалбим сени ўйлайди
Соғиндим деб боролмайман ёнинга
Бугун энди ярамайман корингга.
ЙИГИТ:
Сенсизликдан ҳувиллади қалбим ҳам
Азобларга чидолмайман кўзим нам
Жоним олган эй менинг эркагинам
Соғиндим деб келар бўлсанг куларман
Келмас бўлсанг девонадек юрарман!
ҚИЗ:
Қисмат экан бизлар учун жудоли
Ёр бўлмадим ёнингда мен вафоли
Севишмоқлик асли экан жафоли
Отам сўзин икки қилмай кетдимку
Оқ либосда ёр уйига етдимку.
ЙИГИТ:
Мен умирбод кутишдан ҳеч толмайман
Бу қалбимни ўзга қалбга бермайман
Хатто ўлсам номинг айтиб ўлай ман
Соғинганим билармисан энди ёр
Соғиндим деб келармисан эй дилдор.
ҚИЗ:
Сиз ҳам менинг ўйларимда яшайсиз
Сиз инсонмас фариштага ўхшайсиз
Ўлсангиз ҳам фақат мени ўйлайсиз
Севгим сизда қолиб кетар унутманг
Кетди дея асло аламлар ютманг!