Соғинч согинч хакида шеър

Соғинч


Бир ховлида яшар эдик чуғурлашиб,
Неки бўлса, бирга баҳам кўрар эдик.
Тортишардик гоҳи тинмай бидирлашиб,
Бахтнинг дарёсида сузиб юрар эдик.
Шамолдек тез йилларимдан оғринаман,

Соғинаман, болалигим, соғинаман.

Қўғирчоққа талашганим опажоним,
Борардик-а, бирга дала- полизларга.
Дийдорингизга муштоқдир жоним маним,.
Тақдир бизни улоқтирди олисларга.
Энди ўзим йиғлаб, ўзим овунаман,
Соғинаман опажоним соғинаман.

Эркаликлар қилиб ака-укамга ҳам,
Маликадек яшабман-а, гуллаб боғим.
Сохталикка учраб бўлди, кўзларим нам,
Жигардек дўст йўқлигини билган чоғим.
Қадрингизга етмадим деб оғринаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.

Ўртамизда йўллар, йиллар қоработир,
Ҳар кимнинг бор ўз ташвиши, рўзғор бўлак.
Кўнглимизни суғоради ўша хотир
Борлигини билдиради бедор юрак.
Чўкиб қолдим, соғинчлардан девонаман,
Соғинаман, жигарларим соғинаман.

Айрилик билдирар инсон Кадрини хакида шер

Согинч синар екан юрак сабрини,  Вакт тузатаркан калбнинг дардини,  Хар куни яшнатар умид калбини,  Айрилик билдирар инсон кадрини......

Ёмгирсиз сахрода ёнди севгимиз

Ёмгирсиз сахрода ёнди севгимиз, Кузимдан ёш булиб томди севгимиз. Не килай айтинг энди бечора дилни, Бизларни согиниб колди севгимиз....

Согинч нима у кандай туйгу

Согинч нима у кандай туйгу, Кузларимга келмас хеч уйку, Пайдо булар калбимда туйгу, Жоним нетай сизни согиндим....

Йуксизу ёнимда бордексиз гуё

Йуксизу ёнимда бордексиз гуё, Юракдан согиниб кетавераман, Келмогингиз мен учун туш бир руё, Хар нафас согиниб кетавераман....

Согиндим мен сизни кутаман хамон

Шамоллар кайтганда саргайиб, суниб, Тулкинлар тирилса минг бора улиб, Согинчлар багримга тикилиб, тулиб, Согиндим мен сизни кутаман хамон......

Бу сузларим эслаб бир кун жим куласиз

Бу сузларим эслаб бир кун жим куласиз Мен термулган самоларга термуласиз Ёлгон дунё ёлгонига овунасиз Кунлар келиб сиз хам мени сугинасиз....

Соғингандим боролмадим ёр

Армон бўлди соғинчимга дор Ўлгани йўқ хали хисларим бисёр Яна битта туним ўтаркан  бедор Соғингандим боролмадим ёр......

Дунё азобидан чарчаса бу дил

Дунё азобидан чарчаса бу дил... Олис согинчдан хурсинар кунгил... Хаётда яшаш хам зерикарли бил... Энг якин инсонинг олисда булса......

Севаман деб севганимга айта олмайман

Севаман деб севганимга айта олмайман. Согинч азобида калбим тирнайман. Севаман деб айтсам агар севганимга Севгим рад этилишин тинглай олмайман...!...

Сизни уйлаб-уйлаб бугун хам утди

Тун чукиб борликни домига ютди. Кимдур мени эслаб, кимдур унутди. Юрагим эриди ширин туш каби, Сизни уйлаб-уйлаб бугун хам утди....

Изохлар 1

  1. Офлайн
    Husan Yunusov
    Husan Yunusov 26 сентября 2022 16:28
    Farzandni sog‘ingan ona xaqida wer yozilar

Фикр қўшиш