Ҳақ йўлда зоҳир бўлиб турадиган ва Қиёматгача давом этадиган тоифа ҳақидаги ҳадислар

Ҳақ йўлда зоҳир бўлиб турадиган ва Қиёматгача давом этадиган тоифа ҳақидаги ҳадислар
Ҳақ йўлда зоҳир бўлиб турадиган ва Қиёматгача давом этадиган тоифа ҳақидаги ҳадислар


Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لَا يَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي ظَاهِرِينَ حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ»
رواه البخاري في صحيحه برقم 7311، ومسلم في صحيحه برقم 156

"Умматимнинг бир тоифаси (ҳақ йўлда) зоҳир бўлган ҳолларида давом этадилар. (Улар ҳақ устида эканликлари билан шундай) зоҳир бўлиб турадилар, то улар зоҳир бўлиб турган ҳолларида уларга Аллоҳнинг амри келгунига қадар (давом этадилар)".

Имом Бухорий ривояти: 7311-ҳадис, имом Муслим ривояти: 156-ҳадис.

وفي رواية لمسلم:
«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي قَائِمَةً بِأَمْرِ اللهِ لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَذَلَهُمْ أَوْ خَالَفَهُمْ حَتَّى يَأْتِيَ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ ظَاهِرُونَ عَلَى النَّاسِ»

Имом Муслимнинг яна бир ривоятида мана бундай келган:
"Умматимнинг бир тоифаси Аллоҳнинг амрини қоим қилган ҳолларида давом этадилар. Уларни ёрдамсиз ташлаб қўядиганлар ёки уларга қарши бўладиганлар уларга зарар келтира олмайдилар. Улар одамларнинг устида зоҳир бўлган ҳолларида то Аллоҳнинг амри келгунига қадар давом этадилар. (Яъни, улар ҳақ устида эканликлари билан зоҳир бўлиб турган ҳолларида давом этар эканлар, шундай ҳолатда Қиёмат соати етиб келади)".

Муовия ибн Абу Суфён розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«مَن يُرِدِ اللهُ به خَيْرًا يُفَقِّهْهُ في الدِّينِ، ولا تَزالُ عِصابَةٌ مِنَ المُسْلِمِينَ يُقاتِلُونَ علَى الحَقِّ ظاهِرِينَ علَى مَن ناوَأَهُمْ، إلى يَومِ القِيامَةِ».

رواه مسلم في صحيحه برقم 1037

«Кимгаки Аллоҳ яхшиликни ирода қилган бўлса, уни динда фақиҳ (динни чуқур англаб етадиган ва уни холис Аллоҳ учун бажо этадиган) қилиб қўяди. Яна мусулмонларнинг бир гуруҳлари ҳақ устида туриб жанг қилишда давом этадилар, уларга қаршилик кўрсатадиганлар устидан зоҳир бўлиб турадилар, то Қиёмат кунига қадар (шундай давом этадилар)».

Саҳиҳи Муслим: 1037-ҳадис

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لا تَزالُ طائِفَةٌ مِن أُمَّتي يُقاتِلُونَ علَى الحَقِّ ظاهِرِينَ إلى يَومِ القِيامَةِ».

رواه مسلم في صحيحه برقم 1923

«Умматимнинг бир тоифаси Қиёмат кунига қадар зоҳир бўлган ҳолларида ҳақ учун жанг қилишда давом этадилар»

Саҳиҳи Муслим: 1923-ҳадис

Имрон ибн Ал-Ҳусойн розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لا تَزالُ طائفةٌ من أمَّتي يقاتِلونَ على الحقِّ ظاهِرينَ علَى من ناوَأَهُم حتَّى يُقاتلَ آخرُهُمُ المسيحَ الدَّجَّالَ»

صحيح سنن أبي داود برقم :2484

«Умматимнинг бир тоифаси ҳақ учун жанг қилишда давом этадилар, уларга қаршилик қиладиганлар устидан зоҳир бўлган ҳолларида, то уларнинг энг охиргилари (охири замонда келадиганлари) Масиҳи Дажжолга қарши жанг қилгунларига қадар».

Саҳиҳи Сунани Абу Довуд: 2484-ҳадис

Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:

«لَا تَزَالُ طَائِفَةٌ مِنْ أُمَّتِي عَلَى الْحَقِّ ظَاهِرِينَ، لعَدُوِّهِمْ قَاهِرِينَ، لَا يَضُرُّهُمْ مَنْ خَالَفَهُمْ إِلَّا مَا أَصَابَهُمْ مِنْ لَأْوَاءَ، حَتَّى يَأْتِيَهُمْ أَمْرُ اللهِ وَهُمْ كَذَلِكَ»
قَالُوا يَا رَسُولَ اللهِ وَأَيْنَ هُمْ؟
قَالَ: «بِبَيْتِ الْمَقْدِسِ وَأَكْنَافِ بَيْتِ الْمَقْدِسِ».

رواه أحمد في المسند برقم 21286

"Умматимнинг бир тоифаси ҳақ йўлда зоҳир бўлган, душманларини қаҳр этган ҳолларида давом этадилар. Уларга қарши бўлганлар уларга зарар етказа олмайдилар, илло, фақат бошларига тушадиган баъзи бир лаъво (шиддатли ҳолатлар, мусибатлар келишига сабабчи бўлишлари мумкин). То Аллоҳнинг амри келгунига қадар улар шундай давом этадилар. (Яъни, ҳақ йўлда собитқадам туриб, душманларини қаҳр этиб борадилар)".

(Баъзи саҳобаи киромлар) сўрадилар:

Эй Расулуллоҳ, улар (охири замонда) қаерда бўладилар?

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам жавоб бердилар:

"Байтул-Мақдисда ва Байтул-Мақдиснинг сояларида (Масжидул-Ақсога яқин диёрларда)".

Муснади Аҳмад: 21286-ҳадис

Қисқа изоҳ:

Аллома Ибн Ҳажар раҳимаҳуллоҳ айтадилар:

«Байтул-Мақдисда бўладиган кишилардан мурод, Дажжол чиққанда уларни ўша ерда қамал қилади. Ана ўша пайт Ийсо алайҳиссалом уларнинг олдиларига тушиб келадилар ва Дажжолни қатл этадилар».

(Фатҳул-Борий шарҳи Саҳиҳул-Бухорий китобидан иқтибос)

Келинг бирга дуо ёдлаймиз

ҚУРЪОН ВА СУННАТДА КЕЛГАН ДУОЛАР رَبِّ لَا تَذَرْنِي فَرْدًا وَأَنتَ خَيْرُ الْوَارِثِينَ Маъноси: «Эй Роббим, мени ёлғиз ташлаб қўйма, (менга Ўз даргоҳингдан бир меросхўр фарзанд ато эт) Сен, Ўзинг ворисларнинг энг яхшисисан». («Анбиё» сураси, 89-оят)...

Кўчада юриш одоби

Эй ўғлон, кўчада кўп одам юради. Уларнинг баъзилари пиёда, баъзиси машинага минган, бири шошилган ва бошқаси шошмасдан секин кетаётган, улардан баъзиси ёши катта бўлса, бошқаси кичкина. Агар сен уларнинг орасида юрсанг, ўзингни ва бошқаларни йўл озорларидан сақлашга мажбурсан. Шунинг учун сен қуйидаги насиҳатларга қулоқ солишинг керак......

Намозни ўтириб ўқиш ҳукми ҳақида

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламларга раҳматлари туфайли, Аллоҳ таоло бизга У зотни динда енгиллик ва бағри кенгликларга йўл очиш учун юборди. У зот ўз умматларига фарз амалларни адо этишни, хусусан, бемор, узри бор инсонларга ғамхўрлик қилиб, уларга намоз ўқишни осон қилиб бердилар. У Зот намознинг баъзи рукнларини тарк қилиб...

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу айтадилар: Қуръонни бир ойда бир ўқиб чиқмаган инсон, батаҳқиқ уни *ҳажр қилибди * Ҳажр - тарк қилиш Пайғамбиримиз алайҳиссалом Қиёмат куни Аллоҳ таолога шикоят қиладилар ва биз бу шикоят қилинадиганлар сафидан бўлиб қолмасликка ҳаракат қилишимиз керак. (Фурқон 30-оятга қаранг)...

Одамларнинг намозда ажри улуғроғи

🌱🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар». Имом Бухорий ривояти....

Расулуллоҳ суннатларида бу дунё ва охират учун фойдалар бор

Қоринни ерга қаратиб ётманг! Тихфатул Ғифорий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидда чалқанча ҳолатда ухлаб ётганимни кўриб қолдилар. Оёқлари билан туртиб: “Бу уйқу нимаси?! Буни Аллоҳ ёмон кўради”, дедилар» (Имом Ибн Можа ривояти)....

Жаннатдаги иккинчи қаср кимники?

🌙 Жаннатдаги иккинчи қаср кимники? ✨ “Энг гўзал ҳикоятлар” Рамазон Бутий роҳимаҳуллоҳ Шом ўлкасида бўлиб ўтган бир воқеани ҳикоя қилиб бергандилар......

Фариштанинг дуоси (ўқинг фақат йиғламанг)

Уни касалхонага оғир ахволда олиб келишди. Кучли зарбалардан ички аъзолари ҳам ёрилиб кетган эди. Тезкор гуруҳ чақирилмагунга қадар бу ишни ким қилганини шифокорлар била олмади. Боланинг тепасида иззиллаб йиғлаётган она кўксига муштлар, аммо ниманидир яшираётгани кўзларидан маълум эди......

Шукр қил

"Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди. Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди. Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди. Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади......

Тонгги зикр

«Асбаҳнаа ъала фитротил Ислаам ва ъала калиматил ихлаас ва ъала дийни Набиййина Муҳаммад ва ъала миллати абийна Иброҳийма ҳанийфам муслима ва маа каана минал мушрикийн»....

Фикр қўшиш