Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл

Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл
Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл


Инсоният дунёга келтирган энг буюк ақл соҳиби Ғарб даъво қилганидек Эйнштейн эмас, балки, Абу Райҳон Берунийдир. 
Абу Райҳон Беруний тиббиёт, фалсафа, химия, физика, математика, геология, астрономия, тарих, доришунослик, география, филология-таржима фанида олим ҳамда геодезия илмининг асосчиси бўлган. 
У 1000 йил аввал Ер шари ўз ўқи атрофида айланишини биринчи бўлиб айтган шахсдир. Замонавий ўлчаш ускуналари ҳали кашф қилинмасидан олдин ер атрофини ўлчаб, 99,7 % фоиз тўғри топган.
Барча илмларга оид 120 хил китоб таълиф қилган.

Жорж Сартон «Илм муқаддимаси» номли китобида: «Абу Райҳон Беруний Исломдаги буюк олимларнинг энг каттаси ва дунё олимлари орасидаги энг улуғи бўлган кишидир», деди.

Немис шарқшуноси Эдуард Захау эса: “Албатта у шахс тарих тан олган энг ақлли инсондир. У олимнинг исми Абу Райҳон Муҳаммад ибн Аҳмад Берунийдир” дея таърифлаган.

 Изоҳ: Беруний она тилидан ташқари яна бир қанча тилларни: араб, сўғдий, форс, сурёний, юнон ва қадимги яҳудий тилларини, кейинчалик Ҳиндистонда санскрит тилини ўрганган. 

    “Мен болалик чоғимданоқ ўз ёшим ва шароитимга қараб, имкони борича кўпроқ билим олишга интилдим. Биз турадиган жойга бир юнон кўчиб келган эди. Мен ҳар хил донлар, уруғлар, мевалар ва ҳоказоларни олиб бориб, унга кўрсатар, бу нарсалар унинг тилида қандай аталишини сўраб, номини ёзиб қўяр эдим”, деб ёзган эди Беруний. 

Рус олими Бартольд у зот ҳақида: “Беруний шундай серқирра олимки, ўз даврида мавжуд бўлган илм соҳаларидан шуғулланмагани камдир. Унинг ёзган асарлари шунчалик кўп ва серқирраки, бунга бир одамнинг умри кифоя қилганига киши ҳайрон қолади” деб ёзган экан. 

Осмонда юлдузлар нур сочган онда

Осмонда юлдузлар нур сочган онда, Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон, У қандай уй экан деб сўраганда, У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон...

Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда?

Одам алайҳиссаломнинг қабрлари қаерда? Савол:   1. Нима учун ой Ислом рамзи сифатида танланган? У нимани англатади? 2. Одам алайҳиссалом ва Момо Ҳаввонинг қабрлари қаерда? Жавоб: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм......

Ҳақ йўлда зоҳир бўлиб турадиган ва Қиёматгача давом этадиган тоифа ҳақидаги ҳадислар

Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳудан ривоят. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:...

Шукр қил

"Эй Одам фарзанди! Қанча чироқлар бор, уларни ҳавойи нафс шамоли ўчириб юборди. Қанча обидлар бор, ўзига бино қўйиш уларни бузди. Қанча бойлар бор, эҳтиёжсизлик уларни айнитди. Қанча камбағаллар бор, қашшоқлик уларни бузуқликка етаклади......

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Ҳижрат қилган жойлари

Ҳижрат қилган жойлари: Мадинаи мунаввара (Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Мадинага ҳижратлари пайғамбарликнинг 14-йили, рабиъул аввал ойининг бошида, у зот қамарий ҳисобда роса 53 ёшга тўлганларида / мил. 622 йилнинг сентябр ўрталарида бўлганига барча уламолар иттифоқ қилишган......

📙Қарздан қутилиш дуоси.

26. Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан.27. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан...

Ҳужурот сурасида одамлар билан муомала қилиш хусусида тўққиз насиҳат келган

1. «Агар бир фосиқ бирор хабар келтирса, аниқлаб кўринглар» (6-оят). 2. «Мўминларнинг икки тоифаси урушиб кетса, ўрталарини ислоҳ қилинг» (9-оят). 3. «Адолат қилинг, албатта, Аллоҳ адолат қилувчиларни суяди» (9-оят)......

Малъун иблис биргина сажда сабабли

🌱🌹Малъун иблис биргина сажда сабабли Аллоҳнинг раҳмати-ю жаннатидан қувилган экан, кунига беш вақт намозни тарк қилган кишининг аҳволи қандай бўларкин?...

Қирқ саволга қирқ жавоб

1. Қуръоннинг маъноси нима? ЎҚИШ. 2. Дастлабки тушган жойи. Макка, Хиро ғори 3. Дастлабки тушган куни. Қодир туни......

Фикр қўшиш