Қиз фарзанднинг фазилати

Қиз фарзанднинг фазилати
Қиз фарзанднинг фазилати


1. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жуфти ҳалоллари Оиша розияллоҳу анҳо шундай сўзлаб берди:
«Бир аёл икки қизи билан олдимга нарса сўраб келди. Ҳузуримда бир дона хурмодан бошқа нарса йўқ эди. Унга ўшани берган эдим, уни икки қизига бўлиб берди. Сўнг туриб, чиқиб кетди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кирган эдилар, буни у зотга айтиб бердим. Шунда у зот: «Ким мана шу қизлардан бирортасини қарамоғига олса ва уларга яхшилик қилса, улар унга дўзахдан парда бўлишади», дедилар».
Имом Бухорий ривояти.

2. Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким икки қизни балоғатга етгунича тарбиялаб-ўстирса, Қиёмат куни мен билан (мана бундай) келади» деб, бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».

Имом Муслим ривояти.

3. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қизларни (турмушга узатишда) мажбурламанглар, чунки улар мунис ва бебаҳодирлар», дедилар.

Имом Аҳмад ва Табароний ривояти.

4. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Кимда учта қиз ёки учта опа-сингил бўлса ёки икки қиз ёки икки опа-сингил бўлса, улар билан гўзал муносабатда бўлса ва улар ҳақида Аллоҳдан қўрқса, у киши учун жаннат бўлур», дедилар.

Ибн Ҳиббон ривояти.

5. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам
«Кимнинг учта қизи бўлса, у киши уларга сабр қилса, ўзининг маблағидан едирса, ичирса ва кийинтирса, Қиёмат куни унинг учун дўзахдан парда бўлади», дедилар.

Ибн Можа ривояти.

Тилинг билан дилинг бир бўлсин

"Эй Одам фарзанди! Тавбаси нуқсонли, орзуҳаваси узун кишилар жумласидан бўлма. Охиратни амалсиз умид қиладиганлардан бўлма. Обидларнинг гапини гапириб, мунофиқларнинг амалини қилувчилардан бўлма. Агар берса, каноат этмайдиган, бермаса, сабр килмайдиганлардан бўлма......

Ойна...

"...Бир неча киши Мисрга бордик. Дўконга кирдик. Бир узук ёқиб қолиб, нархини сўрадик. "1400 жунайҳ", деди. Нархини бироз тушириб беришини илтимос қилдик. "Қаерликсизлар?" – деди......

Каҳф сурасининг фазилатлари

«Каҳф» сўзи араб тилида ғор маъносини англатади. Сурадаги асосий қисса қаҳрамонлари Роббиларига иймон келтирган ёш йигитлар ўз замонлари подшоҳи зулмидан қочиб, иймонларини сақлаш мақсадида бир ғорга кириб оладилар ва ўша ерда илоҳий мўъжиза содир бўлади. Суранинг номи ҳам шундан олинган......

Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ

Ибн Умар розиялоҳу анҳумодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Икки нарсадан бошқасида ҳасад йўқ. (Бири) Аллоҳ таоло бир кишига мол-дунё берган ва у кеча-ю кундузи уни инфоқ қилади.(Иккинчиси) Аллоҳ таоло бир кишига Қуръонни берган ва у кеча-ю кундуз уни қоим қилади”, дедилар”. (Термизий ривояти!)...

Жума кунининг сирлари

Жума кунининг бошқа кунлардан афзаллик жиҳатлари жуда кўп. Улардан бири шуки, жума куни айнан жума намози учун ғусл қилиб, намозга эртароқ кeлган, намоз ва масжид одобларига риоя қилиб намоз ўқиган банданинг ҳар бир қадамига бир йиллик намоз ва рўзанинг савоби бeрилади....

Қиёмат куни сени аҳволинг қандай бўлади?

• Сен вақтингни беҳуда кетказганингга афсусланасан! • Сен кераксиз нарсалар билан банд бўлганинг учун афсусланасан! • Сен вақтида ўранмаганинг учун афсусланасан! • Сен кўзингни тиймаганинг учун афсусланасан! • Сен намозни адо этмаганинг учун афсусланасан! • Сен рўза тутмаганинг учун афсусланасан!......

Мўжиза

Нима учун қулоқнинг суви аччиқ, кўзнинг суви тузли, оғизнинг суви чучук?! Аллоҳ Таолонинг улуғлиги ҳамда бандаларига бўлган чексиз меҳрибонлигига бир қаранг-а! Қулоқ сувининг аччиқ бўлишлиги, кўз сувининг тузли, оғиз сувининг эса чучук бўлишлиги ҳикмати нимада экан?......

Дўзах аҳлининг белгилари

«Бас, ана ўшанда ким (ҳаёти-дунёда куфру исён билан) туғёнга тушган, Ва ҳаёти-дунёни (охиратдан) устун қўйган бўлса, у ҳолда фақат жаҳаннамгина (унинг учун) жой бўлур!» (Ван-назиот: 37-39)......

Биринчилар

— Исломдаги биринчи Қибла – Байтул Мақдис. — Биринчи мусулмон шоир — Ҳассон ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу. — Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу......

Сизни ерда қолдирган

Сизни ерда қолдирган ва Қиёматда сиз учун гувох бўладиган энг гўзал изингиз шу.!...

Фикр қўшиш