🌱Ризқ Аллоҳдан...

🌱Ризқ Аллоҳдан...
🌱Ризқ Аллоҳдан...


Денгиз қаъридаги нола!

Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳис салом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди.
Сулаймон алайҳис салом уни сув олдига етиб боргунича диққат билан кузатдилар.
Қарасалар, бир қурбақа сувдан бошини чиқариб, оғзини очди, чумоли дарҳол унга кириб олгач, денгизга шўнғиб кетдию соатлаб қолиб кетди.Сулаймон алайҳис салом таажжубланиб, ҳайрон эдилар. Кейин қурбақа сувдан чиқди-да, оғзини очиб, чумолини қирғоққа ташлади, дон эса йўқ эди.
Сулаймон алайҳис салом чумолини чақириб, нима иш қилганини ва қаерда бўлганини сўрадилар. Чумоли айтдики: эй Аллоҳнинг пайғамбари, сиз кўриб турган бу денгиз тубида ичи ковак харсанг тош бўлиб, уни ичида бир сўқир қурт бор. Аллоҳ уни ўша ерга яратиб қўйган, у егулик истаб ташқарига чиқа олмайди. Аллоҳ таоло уни ризқига мени тайинлаб қўйди, мен уни ризқини кўтариб олиб келаман, мана бу қурбақани эса мени кўтариб олиб тушиши ва чиқариб қўйиши учун бўйсундириб қўйди, уни оғзида менга сув зарар қилмайди, қурбақа оғзини тошни тешигига қўяди, мен кириб оламан, қачон ризқни ўша қуртга етказиб бергач, қайтиб қурбақани оғзига чиқиб оламан, у мени денгиздан чиқариб қўяди.

Сулаймон алайҳис салом:

– Уни қандай тасбиҳ айтаётганини эшитдингми? – дедилар.

Чумоли: – ҳа, уни ноласини эшитдим, у айтар еди: “Эй, сув қаърида, тошнинг ичидаги жониворни Ўз ризқидан бебаҳра қилмаган Зот!
Мўмин бандаларингни Ўз раҳматингдан бебаҳра қилма!”, деганини эшитдим, – деди. 

Муҳаммад Яҳёхон Муҳаммадхон ўғли

Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика

«Аллоҳумма аъинни ала зикрика ва шукрика ва ҳусни ибадатика». Яъни «Аллоҳим, менга зикрингни, шукрингни ва ҳусни ибодатингни қилишга Ўзинг ёрдам бергин»...

Осмонда юлдузлар нур сочган онда

Осмонда юлдузлар нур сочган онда, Бир уйга осмон ҳам қарайди ҳайрон, У қандай уй экан деб сўраганда, У уйда ўқилар ҳар тун бу Қуръон...

Дуо (Албатта ўқинг)

Дуо (Албатта ўқинг) Абус-Солт айтади, Мен Али ибн Мусони Мавқифда (Арафотда) шундай дуо қилаётганини эшитдим: - “Эй Аллоҳ, менинг ўзим билган гуноҳларимни яширганинг каби Ўзинг билган гуноҳларимни ҳам кечиргин....

Жаннат ва ундаги неъматлар васфи

«Тақво эгалари учун ваъда қилинган жаннатнинг сифати (будир): «Унда айнимаган сувдан бўлган дарёлар ҳам, таъми ўзгармаган сутдан бўлган дарёлар ҳам, ичувчилар учун лаззатли (яъни бадтаъм ва ақлдан оздирувчи бўлмаган) майдан бўлган дарёлар ҳам, мусаффо асалдан бўлган дарёлар ҳам бордир. Улар учун у жойда барча мевалардан бордир» (Муҳаммад: 15)......

Қачонгача?..

«Эй Одам фарзанди! Мени кимга шикоят қиляпсан? Ҳолбуки, шикоят қилишинг (учун) Менга баробар зот йўқ! Қачонгача Мени унутасан, ҳолбуки буни сендан талаб қилмадим?!......

Дуода қоим бўлмоқнинг фазилати

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин. Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин......

Бахт сўзи

Бахт сўзи Қуръоннинг биргина жойида келган: "БАХТИЁРЛАР ЖАННАТДАДИРЛАР УНДА МАНГУ ҚОЛУВЧИЛАРДИРЛАР" (ХУД СУРЪАСИ 108-ОЯТ)...

Қуръондан шифо топганлар қиссаси

Ривоят қилинишича, бир гуруҳ саҳобалар сафарга чиқишди. Араблар яшайдиган жойда қўним топиб, улардан озиқ-овқат сўрашди. Аммо қабиладагиларнинг меҳмон қилгилари келмади. Шу орада ўша қабила бошлиғини чаён чақиб олди......

Тил офати

«Эй иймон келтирганлар! Аллоҳни кўп зикр қилинглар, эртаю кеч Унга тасбеҳ айтинглар. Эй Мусо ибн Имрон, эй баён қилувчи Зот! Сўзларимни эшит! Мен мукофот берувчи подшоҳдирман. Мен билан сенинг ўртангда таржимон йўқ. Рибо еювчи кишига Раҳмоннинг ғазаби ва дўзахнинг зиёда азоби бўлсин......

Муҳаббат нималагини биласизми?

Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам вафотларидан кейин азон айтишни тўхтатган «Билолдир». Муҳаббат бу - Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг вафотларидан кейин Мадинада яшолмай, уни тарк этган «Билолдир»......

Фикр қўшиш