Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш

Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш
Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш


Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
"Биз (тепаликка) кўтарилганимизда такбир (Аллоҳу акбар), тушаётганимизда тасбеҳ (Субҳаналлоҳ) айтардик", дедилар.
(Бухорий ривояти)

Изоҳ: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаж ва умрадан қайтаётганларида (баъзи ривоятларда "ғазотдан қайтаётганларида" дейилган) бирор тепаликка кўтарилсалар, такбир айтар эдилар ва бирор водийга тушсалар, тасбиҳ айтардилар.
Бундан маълум бўлмоқдаки, сафарда тепаликка чиқаётганда, "Аллоҳу Акбар" деб такбир айтиш, тепаликдан пастга тушаётганда Аллоҳ таолони поклаб, "Субҳаналлоҳ" деб тасбиҳ айтиш суннат экан. Зеро инсон юқорига кўтарилгани сари атрофдаги нарсалар унинг кўз ўнгида кичрайиб боради ва охири заррадек бўлиб қолади. Бундай ҳолатда инсоннинг қалбида кибр туйғуси пайдо бўлади, шунинг учун бу ҳолатда Аллоҳ барча нарсадан каттароқ, улуғроқ эканини тилга олиб, “Аллоҳу акбар” деб, Аллоҳни улуғлаш лойиқ бўлади. Пастга тушиш қуйилик ва пастлик бўлгани учун бу ҳолатда Аллоҳ таолони барча камчилик ва паст сифатлардан поклаш лойиқ бўлади.
Бу зикр фақат сафарда айтилгани учун уни сафарда айтиш мақсадга мувофиқ бўлади. Унга бошқа ҳолатлар қиёс қилинмайди, зеро ибодатдаги асл-асос суннатда келганига чекланишдир.

Айрим кишилар бу суннатни тирилтирайлик деб, зинапоя ёки лифт орқали кўтарилаётган пайтларида такбир ва тасбиҳ айтишмоқда экан. Бундай қилиш суннат эмас. Агар суннат бўлганда, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи ва саллам саҳобаларга уйга кириб-чиқишда айтиладиган дуо-зикрларни таълим берганларидек, зинадан кўтарилиб тушилганда айтиладиган дуо-зикрларни ҳам таълим берган бўлардилар. Ҳолбуки уларда зинапоя бўлган.

Юрган-турганда, ҳар қандай ҳолатда умумий суратда такбир, тасбиҳ ва таҳлил айтиб юриш жуда яхши амал.
Бироқ, ҳадисларда келган тасбиҳлар, зикр-дуоларни белгиланган ададда, белгиланган ўринда, белгиланган кайфиятда ва белгиланган замонда қилиш суннат бўлади, унга бошқасини қиёс қилинмайди. Агар қиёс қилинса, бидъат бўлиб қолади, Аллоҳ сақласин.
Дарвоқе, Имом Бухорий юқоридаги ҳадисни ӯзларининг саҳиҳларида: «Водийга тушганда айтиладиган дуо" ҳақидаги бобда келтирганлар. Шунингдек, ушбу ҳадис кўп манбаларда ”Сафарда такбир ва тасбиҳ айтиш" бобида зикр қилинган.
Валлоҳу аълам

Кўчада юриш одоби

Эй ўғлон, кўчада кўп одам юради. Уларнинг баъзилари пиёда, баъзиси машинага минган, бири шошилган ва бошқаси шошмасдан секин кетаётган, улардан баъзиси ёши катта бўлса, бошқаси кичкина. Агар сен уларнинг орасида юрсанг, ўзингни ва бошқаларни йўл озорларидан сақлашга мажбурсан. Шунинг учун сен қуйидаги насиҳатларга қулоқ солишинг керак......

Намознинг фазилатлари

Аллоҳ буюради___ — Бас, қачон хотиржам бўлгач, намозни тўкис адо этингиз. Албатта, НАМОЗ мўминларга тайинланган вақтларда ФАРЗ қилинди......

Анбиёларнинг касб-ҳунарлари

• Одам алайҳиссалом ер ҳайдаб, деҳқончилик қилганлар. – Идрис алайҳиссалом тикувчи бўлганлар. – Нуҳ алайҳиссалом дурадгор бўлганлар....

Энг чиройли ризқ мол - мулк эмас

Биласизми?! Энг яхши, энг чиройли ризқ мол - мулк эмас. Балки... ✨ Хотиржам, қаноатли қалб, ✨ Равшан ақл, соғлом фикр......

Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос

Ҳаёт ташвишларидан зериккан, сиқилган бир киши имом Аҳмад ибн Ҳанбал ҳузурларига кириб: - "Менга озроқ панд насиҳат қилсангиз, илтимос", деди......

Қуръон карим суралари номи

١ - Фотиҳа - Очувчи ٢ - Бақара - Сигир ٣ - Оли Имрон - Имрон оиласи ٤ - Нисо - Аёллар ٥ - Моида - Дастурҳон ٦ - Анъом - Чорвалар ٧ - Аъроф- Жаннат билан Дўзахни ажратувчи девор ٨ - Анфол - Ўлжалар ٩ - Тавба - Тавба......

Қуръонда зикр этилган қалб турлари

Аллоҳ таоло Қуръони каримда қалбнинг бир қанча турларини зикр этган. Жумладан:...

Сизни ерда қолдирган

Сизни ерда қолдирган ва Қиёматда сиз учун гувох бўладиган энг гўзал изингиз шу.!...

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор

Муқаддас динимизда учта улуғ байрам бор 🔸Ийд ул-фитр. Бу байрам ҳар йили Шаввол ойининг биринчи куни нишонланади;...

Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба

Аллоҳ таоло барча саҳобалардан рози бўлсин! Ашараи мубашшара бил жаннаҳ (Жаннат хушхабари берилган ўн саҳоба)......

Фикр қўшиш