📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза

📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза
📙Фаришталар ҳозир бўлган жаноза


Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Саълаба розияллоҳу анҳунинг жанозасида оёқ учида юрган эканлар…

Саълаба розияллоҳу анҳу бир умр Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларида бўлган саҳобалардан эди. Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни бир юмуш билан бир жойга юбордилар. Саълаба розияллоҳу анҳу бир ансорий яшайдиган уйнинг олдидан ўтаётиб, ногаҳон ичкарида бир аёлнинг ғусл қилаётганига кўзи тушиб, ундан бироз кўзини узолмай қолди. Шу пайт тўсатдан унинг қалбига ваҳима кириб, бу ҳақда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга бирор ваҳий нозил бўлишидан қўрқиб кетди. У даҳшат ичида Макка билан Мадина оралиғидаги бир тоққа чиқиб, у ерда қирқ кунга яқин қолиб кетди...
Бир куни Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига тушдилар ва: «Эй Муҳаммад, Роббинг сенга салом йўллаб, шундай деди: «Умматингдан бир киши бир тоғнинг ичида Мендан (гуноҳидан) паноҳ сўраяпти».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсий розияллоҳу анҳумоларга: «Боринглар, менга Саълабани олиб келинглар», дедилар. Улар Саълабани топиб келиб, «Мана у, эй Аллоҳнинг Расули», дейишди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга: «Эй Саълаба, нима учун мендан узоқлашдинг?», дедилар. «Гуноҳим туфайли, эй Аллоҳнинг Расули», деди у. У зот: «Гуноҳларингни ўчириб юборадиган бир оятни айтайми?», дедилар. У: «Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули», деди. У зот: «Роббанаа, аатинаа фид-дуня ҳасана, ва фил-ахироти ҳасана, ва қинаа азаабан-наар», дедилар. Саълаба: «Аммо менинг гуноҳим жуда катта», деди. У зот: «Аллоҳнинг каломи барча нарсадан улуғ ва каттадир», дедилар ва уни уйига қайтишга буюрдилар.

Орадан саккиз кун ўтгач, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларга: «Юринглар, Саълабанинг олдига борамиз», дедилар. Саълабанинг олдига кириб, унинг бошини муборак тиззаларига қўйдилар. Аммо Саълаба Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тиззаларидан бошини шартта кўтариб олди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Нега бошингни тиззамдан олдинг?» деб сўрадилар. У: «Чунки бу бош гуноҳларга тўладир», деди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аҳволинг нечук?» дедилар. У: «Суягим, этим ва терим орасида чумолилар ёпирилиб келаётгандай», деди. У зот: «Нима истайсан?», дедилар. У: «Роббимнинг мағфиратини», деди.

Шу пайт Жаброил алайҳиссалом келиб, шундай дедилар: «Эй Муҳаммад! Роббинг сенга салом йўллаб, «Агар бу бандам Менга ер юзи тўла гуноҳ билан келса ҳам, Мен унга ўшанча мағфиратим билан юзланаман», деяпти».

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам буни Саълабага айтган эдилар ҳамки, Саълаба қаттиқ қичқириб, беҳуш йиқилди. Унинг жони узилган эди…

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни ювиб, кафанлашга буюрдилар. Жанозани ўқиб бўлгач, оёқ учларида юра бошладилар. Дафн тугагач, у зотга: «Эй Аллоҳнинг Расули, нима учун боя оёқ учида юрдингиз?», деб сўрашди. У зот шундай дедилар:

«Мени ҳақ ила юборган Зотга қасамки, Саълабани жанозасига ҳозир бўлган фаришталар кўплигидан оёғимни ерга тўлиқ боса олмадим».

Маърифатис Саҳоба китобидан

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш

Абу Саид ал Худрийдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Жума кунлари Каҳф сурасини ўқиганнинг икки Жумаси ойдинлашади. (Бу жума билан кейингисининг орасидаги кунлар) (Ҳоким, Байҳақий) Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:...

Истихора намози

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Агар кишини бирор иш ташвишга солса, икки ракаат нафл намоз ўқисин. Сўнгра:.....

Малъун иблис биргина сажда сабабли

🌱🌹Малъун иблис биргина сажда сабабли Аллоҳнинг раҳмати-ю жаннатидан қувилган экан, кунига беш вақт намозни тарк қилган кишининг аҳволи қандай бўларкин?...

Етти тож

👉 1. ЗИКРНИНГ ТОЖИ: «Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ъалаа кулли шайин қодийр» (Ягона Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ, Унинг шериги ҳам йўқ, салтанат ва мақтов Уникидир. У барча нарсага қодир Зотдир)......

Аёллар жамоаси

Абдуллоҳ ибн Умар р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам: - “Эй, аёллар жамоаси, садақа қилинглар, истиғфорни кўпроқ айтинглар......

Ҳеч қачон бу олти ишни қилма:

- Кимдир сен билан қолиши учун ёлворма... -Сен билан сухбатлашишлари учун мажбурлама.. -Инсонларни эътиборларини тортиш учун асло узгарма.. -Ҳақ эканинга ишонтирма.. - Уз қадрингни ойоқ ости қилдирма.. -Сендан фойдаланишларига асло йул қуйма..!...

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам биласизми кимни кўришни орзу қилган... 😢 Бир куни Расулуллоҳ ﷺ йиғладилар. 🔹Буни кўрган саҳобалар: “Сизни нима йиғлатди, эй Аллоҳнинг Расули?” деб сўрашди......

Мушукчанинг отаси

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам суюкли саҳобаларидан бирини “Абу Ҳурайра – мушукчанинг отаси” куняси билан атаганлар......

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим!

بِسْـــــــــــــمِ اللهِ الرَّحْمَنِ الرَّحِـــــــــــــيم Бисмиллаҳир роҳманир роҳим! 🕌НАМОЗ 1. Одамларнинг Холиқ билан алоқаси энг яхши бўлгани халқ билан алоқаси энг яхши бўлганидир....

Қиёмат куни хурсанд бўлай десангиз...

Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатамиз. Ўшанда унга дейилади:) “Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил!)...

Фикр қўшиш