📙Қарздан қутилиш дуоси.

📙Қарздан қутилиш дуоси.
📙Қарздан қутилиш дуоси.


“Оли Имрон” сураси 26-27-оятлар.

قُلِ اللَّهُمَّ مَالِكَ الْمُلْكِ تُؤْتِي الْمُلْكَ مَن تَشَاء وَتَنزِعُ الْمُلْكَ مِمَّن تَشَاء وَتُعِزُّ مَن تَشَاء وَتُذِلُّ مَن تَشَاء بِيَدِكَ الْخَيْرُ إِنَّكَ عَلَىَ كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ۝ تُولِجُ اللَّيْلَ فِي الْنَّهَارِ وَتُولِجُ النَّهَارَ فِي اللَّيْلِ وَتُخْرِجُ الْحَيَّ مِنَ الْمَيِّتِ وَتُخْرِجُ الَمَيَّتَ مِنَ الْحَيِّ وَتَرْزُقُ مَن تَشَاء بِغَيْرِ حِسَابٍ۝

26. Айтгин: «Аллоҳим! Барча подшоҳликнинг эгаси! Хоҳлаган кишингга подшоҳлик берурсан ва хоҳлаган кишингдан подшоҳликни тортиб олурсан, хоҳлаган кишингни азиз қилурсан, хоҳлаган кишингни хор қилурсан. Барча яхшилик Сенинг қўлингда. Албатта, Сен ҳар бир нарсага ўта қодирсан.27. Кечани кундузга киритурсан ва кундузни кечага киритурсан, ўликдан тирикни чиқарурсан ва тирикдан ўликни чиқарурсан ҳамда хоҳлаган кишингга беҳисоб ризқ берурсан». Ҳадисларда:
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ مُكَاتَبًا جَاءَهُ فَقَالَ: إِنِّي قَدْ عَجَزْتُ عَنْ كِتَابَتِي فَأَعِنِّي، قَالَ: أَلَا أُعَلِّمُكَ كَلِمَاتٍ عَلَّمَنِيهِنَّ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ؟ لَوْ كَانَ عَلَيْكَ مِثْلُ جَبَلِ ثَبِيرٍ دَيْنًا أَدَّاهُ اللهُ عَنْكَ، قُلِ اللَّهُمَّ اكْفِنِي بِحَلَالِكَ عَنْ حَرَامِكَ وَأَغْنِنِي بِفَضْلِكَ عَمَّنْ سِوَاكَ. رَوَاهُ التِّرْمِذِيُّ.

«Бир мукотаб Али розияллоҳу анҳунинг олдига келиб:

«Мен келишилган маблағни топиб беришдан ожиз бўлдим. Менга ёрдам беринг», деди.«Сенга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга ўргатган калималарни ўргатиб қўяйми? Агар зиммангда Сабийр тоғича қарз бўлса ҳам, Аллоҳ уни сендан узади. «Аллоҳумма! икфинии биҳалолика ан ҳаромика ва ағнинии бифазлика амман сивока» дегин», деди».

Термизий ривоят қилган.

Шарҳ: Мукотаб – хўжаси билан маълум маблағ эвазига озод бўлиш учун шартнома ёзган қул. Сабийр – Ямандаги бир тоғнинг исми. Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Менга ҳалолинг ила ҳаромингдан кифоя қилгин. Ўз фазлинг ила мени ўзингдан бошқалардан беҳожат қилгин». Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан фарз намозлардан кейин ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

قَالَ أَبو سَعِيدٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ: دَخَلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْمَسْجِدَ ذَاتَ يَوْمٍ فَإِذَا هُوَ بِرَجُلٍ مِنَ الْأَنْصَارِ يُقَالُ لَهُ أَبُو أُمَامَةَ، فَقَالَ: يَا أَبَا أُمَامَةَ، مَا لِي أَرَاكَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ فِي غَيْرِ وَقْتِ صَلَاةٍ؟ قَالَ: هُمُومٌ لَزِمَتْنِي وَدُيُونٌ يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: أَفَلَا أُعَلِّمُكَ كَلَامًا إِذَا قُلْتَهُ أَذْهَبَ اللهُ هَمَّكَ وَقَضَى عَنْكَ دَيْنَكَ، قُلْتُ: بَلَى يَا رَسُولَ اللهِ، قَالَ: قُلْ إِذَا أَصْبَحْتَ وَإِذَا أَمْسَيْتَ: اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنَ الْهَمِّ وَالْحَزَنِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْعَجْزِ وَالْكَسَلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنَ الْجُبْنِ وَالْبُخْلِ، وَأَعُوذُ بِكَ مِنْ غَلَبَةِ الدَّيْنِ وَقَهْرِ الرِّجَالِ، قَالَ: فَفَعَلْتُ ذَلِكَ فَأَذْهَبَ اللهُ هَمِّي وَقَضَى عَنِّي دَيْنِي. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ

Абу Саъийд розияллоҳу анҳу:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам масжидга кирган эдилар, бирдан ансорлардан Абу Умома деб аталадиган кишини кўриб қолдилар. Шунда у зот:«Эй Абу Умома! Масжидда намоз вақтидан бошқа вақтда ўтирганингни кўряпманми?» дедилар.«Мени ғамлар ва қарзлар босди, эй Аллоҳнинг Расули!», деди.«Сенга агар айтсанг, Аллоҳ ғамларингни кетказадиган ва қарзларингни узадиган калималарни ўргатиб қўяйми?» дедилар.«Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!» деди.«Тонг оттирсанг ва кеч киртирсанг «Аллоҳумма! Иннии аъуузу бика минал ҳамми вал ҳазани ва аъуузу бика минал ажзи вал касали ва аъуузу бика минал жубни вал бухли ва аъуузу бика мин ғолабатид-дайни ва қоҳрир рижали» дегин», дедилар.Ўшандоқ қилган эдим, Аллоҳ ғамларимни кетказди ва қарзларимни узди».

Абу Довуд ривоят қилган.

Шарҳ: Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сендан ғам босишидан, маҳзунликдан паноҳ сўрайман. Ожизликдан, дангасаликдан паноҳ сўрайман. Қўрқоқликдан, бахилликдан паноҳ сўрайман. Қарзга ботишдан ва одамларнинг ғолиб келишидан паноҳ сўрайман». Ким ушбу дуони ният ва ихлос билан эрталаб ва кечқурун ўқиб юрса, Аллоҳ таоло унга қарзини узишда ёрдам беради.

"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.

Кўчада юриш одоби

Эй ўғлон, кўчада кўп одам юради. Уларнинг баъзилари пиёда, баъзиси машинага минган, бири шошилган ва бошқаси шошмасдан секин кетаётган, улардан баъзиси ёши катта бўлса, бошқаси кичкина. Агар сен уларнинг орасида юрсанг, ўзингни ва бошқаларни йўл озорларидан сақлашга мажбурсан. Шунинг учун сен қуйидаги насиҳатларга қулоқ солишинг керак......

Охиратни унутманг

«Эй инсонлар! Бу дунё ҳовлиси йўқлар учун ҳовлидир, моли йўқлар учун молдир. Молдунёни ақли йўқлар йиғади. Фаҳми йўқлар эса мол-дунёга хурсанд бўлади. Таваккали йўқлар унга ҳирс қўяди. Маърифати йўқлар эса дунё истакларини талаб қилади. Ким йўқ бўлувчи неъмат, узуқ-юлуқ ҳаётни хоҳласа, ўз нафсига зулм этиб, Роббисига исён қилибди. Яна охиратни...

Одамларнинг намозда ажри улуғроғи

🌱🌹Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Одамларнинг намозда ажри улуғроғи – узоқроқдан юриб келадиганидир ва намозни имом билан ўқиш учун кутган кишининг ажри намозни ўқиб, сўнг ухлаган кишидан улуғроқдир», дедилар». Имом Бухорий ривояти....

Биринчилар

— Исломдаги биринчи Қибла – Байтул Мақдис. — Биринчи мусулмон шоир — Ҳассон ибн Собит Ансорий розияллоҳу анҳу. — Мадинада муҳожирлардан биринчи вафот этган инсон – Усмон ибн Мазъун розияллоҳу анҳу......

Ҳаммага яхшилик қилинг

Эй инсонлар! Аниқки, сизларга Парвардигорингиз томонидан қалбларга шифо бўлиб панд-насиҳат келди. Нега фақат сизга яхшилик қилган кишигагина яхшилик қиласиз, сизга боғланган кишигагина боғланасиз, сизга едирган кишигагина едирасиз, сизни ҳурмат қилган кишинигина ҳурмат қиласиз?! Бировнинг яна бировдан афзал жойи йўқ......

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дедилар

“Ҳавзим (нинг катталиги) бир ойлик йўлдир. Унинг суви сутдан оқроқ, мушкдан хушбўйроқ ва идишлари самонинг юлдузлари (каби кўпдир). Ундан ичган кимса ҳеч ҳам чанқамас”......

«Сура» сўзининг маънолари

«Сура» сўзи луғатда «қўрғон», «манзил» ва «шараф» деган маъноларни англатади. Уламоларимиз истилоҳида эса «Сура Қуръон оятларининг бошланиши ва тугаши белгиланган мустақил мажмуасидир»......

Жума куни Каҳф сурасини ўқиш

Абу Саид ал Худрийдан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам айтадилар: «Жума кунлари Каҳф сурасини ўқиганнинг икки Жумаси ойдинлашади. (Бу жума билан кейингисининг орасидаги кунлар) (Ҳоким, Байҳақий) Пайғамбар соллаллоху алайхи васаллам шундай деганлар:...

🌱Ризқ Аллоҳдан...

Нақл қилишларича, Сулаймон алайҳис салом денгиз соҳилида ўтирган эдилар, тўсатдан буғдой донини кўтариб, денгиз томон ўрмалаётган чумолига кўзлари тушиб қолди......

Қиёмат куни хурсанд бўлай десангиз...

Охиратда ҳар бир банданинг номаи аъмоли ўзига кўрсатилади. Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган: “Биз ҳар бир инсоннинг амалини бўйнига илиб қўйганмиз. Қиёмат куни унга очиқ ҳолда рўбарў бўладиган бир китобни (яъни, номаи аъмолини) чиқариб (кўрсатамиз. Ўшанда унга дейилади:) “Китобингни ўқи, (қанча савобинг, қанча гуноҳинг борлигини ҳисоб қил!)...

Фикр қўшиш